Тадбиркорлик субектлари фаолиятини ташкил этишни хуқуқий асослари


Download 144.5 Kb.
bet6/7
Sana30.04.2023
Hajmi144.5 Kb.
#1407520
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-мавзу Тадбиркорлик субектлари фаолият

Тинчлик келишуви - бу қарздор ва кредиторлар орасидаги қарзларни тоʻлаш тоʻгʻрисидаги келишув боʻлиб, унда қарзларни камайтириш ёки уларни тоʻлаш муддати узайтириш ва бошқа томонларни келишуви билан амалга ошириладиган шартномалар коʻзда тутилади.
Тинчлик келишуви қуйидаги ҳолатларда тузилган деб ҳисобланади:
1. Қарздор қарзларни ярмидан оʻз қисмини тоʻлашни таклиф етганда унга рози боʻлиб 2/3 дан кам боʻлмаган мажлис кредиторлари оʻрнида боʻлган қатнашчилари овоз берса, агар уларнинг талаблари 2/3 дан кам боʻлмаган имтиёзсиз қиймат талабларни ташкил қилса.
2. Қарздор қарзларини ярмидан кам қисмини тоʻлашни таклиф қилса, агар бунга барча қатнамаётган кредиторларнинг 3/4 кисми рози боʻлиб овоз берса, агар уларнинг талаблари 3/4 қисмидан кам боʻлмаса.
Тинчлик келишуви барча имтиёзсиз кредиторлар учун, уларни овоз беришда қатнашганлигидан катъи назар тоʻгʻри деб топилади. Уни таъсир қилиш муҳлати кредиторларнинг умумий мажлисида қарздорнинг таклифи асосида белгиланади. Хоʻжалик суди бошқарувчининг ёки кредиторнинг таклифи билан тинчлик келишувини қуйидаги ҳолларда тугатади:
– қарздор атайин ёки қалбаки банкротликни амалга оширса; қарздор тинчлик келишувида коʻзда тутилган мажбуриятларини бажармаса; тинчлик келишувининг таъсир қилиш мудатининг ярмидан кам боʻлмаган қисми оʻтгандан кейин қарздор тинчлик келишуви шартини бажара олмаса; агар тинчлик келишуви тугатилса, унда банкротлик ишини коʻриш яна тикланади.
Банкротлик хоʻжалик юритувчи субйектларинин давлат ва ҳамкорлар олдидаги қарзини тоʻлов қобилияти ёʻқлигини коʻсатувчи ҳолатдир. Банкротлик институтининг мақсади оʻз хоʻжалик фаолиятини давом еттираёттан субйектларини ва уларнинг кредиторлари орасидаги оʻзаро муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Бундан ташқари кредиторлар талабини имкон борича қондириш, юридик шахс банкротини ёʻқотиш, жисмоний шахсни карзлардан озод қилишдир.
Қарздор (банкротга) субйектларга нисбатан хоʻжалик суди томонидан санация, тугатиш, тинчлик келишуви чораларини қоʻллаш мумкин.
Download 144.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling