Тадбиркорлик субектлари фаолиятини ташкил этишни хуқуқий асослари
Тадбиркорлик субектлари фаолиятини тугатиш йўллари
Download 144.5 Kb.
|
3-мавзу Тадбиркорлик субектлари фаолият
2.4. Тадбиркорлик субектлари фаолиятини тугатиш йўллари.
Тадбиркорлик фаолияти субъектини тугатиш унинг мол-мулки мулкдорининг ёки бундай корхоналарни тузишга ваколатли органнинг қарорига мувофиқ ёхуд суднинг қарорига биноан амалга оширилади. Тадбиркорлик фаолияти субъекти тугатилаётганида бўшаб қолаётган ходимларга қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилиши кафолатланади. Тадбиркорлик фаолияти субъекти у давлат реестридан чиқарилган пайтдан эътиборан тугатилган деб ҳисобланади. Тадбиркорлик субъекти фаолиятининг тўхтатилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53—57-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан тугатиш ишлари олиб борилади. Банкротлик хўжалик юритувчи субъектларинин давлат ва ҳамкорлар олдидаги қарзини тўлов қобилияти ёʻқлигини коʻсатувчи ҳолатдир. Банкротлик институтининг мақсади оʻз хоʻжалик фаолиятини давом еттираёттан субйектларини ва уларнинг кредиторлари орасидаги оʻзаро муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Бундан ташқари кредиторлар талабини имкон борича қондириш, юридик шахс банкротини ёʻқотиш, жисмоний шахсни карзлардан озод қилишдир. Қарздор (банкротга) субйектларга нисбатан хоʻжалик суди томонидан санация, тугатиш, тинчлик келишуви чораларини қоʻллаш мумкин. Санация деганда таркибни қайта тузиш тартиби, мулк ҳуқуқини оʻзгариши, қарздорни мулк томонидан, ёки ваколат берилган идора, ёки бошқа шахслар томонидан ушбу қарздорни ва унинг меҳнат жамоасини сақлаб қолиш ниятида молиявий қоʻллаб-қувватлаш тушунилади. Агар хоʻжалик суди қарздорни мулки банкротлик иши боʻйича олиб бориладиган ишлар харажатига йетмаслигини аниқласа, унда суд қарздорни банкрот деб еълон қилади ва банкротлик ишини тугади. Банкротликни еълон қилгандан кейин фуқоралик суди томонидан тайинланган бошқарувчи кредиторларни ва қарздорни ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилади ва банкротлик тўғрисидаги ишни ниҳоясига етказишга кўмаклашади. У қарздорни мулкини бошқаради, унинг сакланишини ташкил етади, кредиторлар талабини банкрот бўлгани мулки ҳисобига қондиради, қарздорга юридик шахсга нисбатан уларни хоʻжалик фаолиятини ташкил қилади. Қарздорни хоʻжалик фаолиятини ташкил қилишда бошқарувчи шартнома тузиш ва кредит олиш ҳуқуқига фақат кредиторлар розилиги билан ега боʻлади. Кредиторларнинг умумий мажлиси қарори чиқмагунча бошқарувчига юридик шахсни тугатиш ман етилади. Юридик шахсни тугатилиши банкротлик ишини тугатилганидан кечикмай амалга оширилади. Агар банкротлик тузиш билан тугаса ёки банкротлик ишини хоʻжалик суди тоʻхтаца, ёки қарздорда оʻз фаолиятини давом еттириш учун барча шикоятлардан соʻнг йетарли мулки қолса унда юридик шахс тугатилмайди. Download 144.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling