Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти


Download 14.98 Kb.
Sana17.02.2023
Hajmi14.98 Kb.
#1207729
Bog'liq
08.00.15-Тадбиркорлик Паспорти



08.00.15 – “ТАДБИРКОРЛИК ВА КИЧИК БИЗНЕС ИҚТИСОДИЁТИ” ЙЎНАЛИШИ
паспорти
Мутахассислик коди: 08.00.15 - Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти
Мутахассисликнинг формуласи: "Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти" иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилган миллий модели ва халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг қонуниятлари, хусусиятлари ва тенденциялари, методикаси ва техникаси, механизмлари ва воситаларини ўрганади.
Тадқиқот йўналишлари:
мустақиллик йилларида турли хил (макро-, микро- ва минтақавий) даражаларда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни шакллантириш ва ривожлантириш шакллари, хусусиятлари ва тенденциялари;
эришилган натижалар ва мавжуд ўсиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда тадбиркорликни назарий асослари, таҳлил қилиш ва башорат қилиш методологияси ва усуллари;
кичик ва кичик корхоналарни тармоқлар ва ҳудудлар шароитида барқарор ривожлантириш ва жойлаштириш бўйича бизнес стратегиясини, мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳоли даромадлари ва бандлигини ошириш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича методология, методика ва амалий тавсиялар;
халқаро амалиёт ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш шартларини ҳисобга олган ҳолда, тадбиркорлик фаолияти шаклланиши ва ривожланишини доимий равишда мониторинг қилишнинг самарали тизимини шакллантириш.
энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар ва воситаларнинг (молия, пул-кредит, ташқи иқтисодий ва бошқалар) кичик бизнеснинг барқарор ривожланиши ва фаолиятига таъсирини баҳолаш;
давлат идоралари ва кичик бизнес субъектларининг ўзаро алоқалари тизимининг самарадорлиги, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиш;
кичик бизнес субъектлари маҳсулотлари ва хизматларини ташқи бозорларга олиб чиқиш механизмлари ва воситаларини такомиллаштириш;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича кўрсатилаётган давлат хизматлари самарадорлигини баҳолаш;
кичик бизнесни, шу жумладан оилавий тадбиркорликни турли ҳудудий даражаларда ва қишлоқ жойларда янада ривожлантириш учун захиралар ва салоҳият;
кичик бизнес субъектлари маҳсулотларига (хизматларига) давлат буюртмаларини шакллантириш методикаси ва амалиёти;
тадбиркорлик салоҳияти, афзалликлари ва мотивларини ўрганиш бўйича монографик тадқиқотлар;
кичик бизнес субъектларининг техник даражаси, рақобатбардошлиги ва маҳсулот [хизматлари] сифатини ошириш,
Download 14.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling