Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
-§. Аукционда иштирок этиш шартлари
Download 459.63 Kb.
|
1023 20.12.2019
3-§. Аукционда иштирок этиш шартлари
39. Аукционда иштирок этиш учун жисмоний ёки юридик шахслар оператор веб-порталида рўйхатдан ўтган бўлиши лозим. Ариза тақдим этишдан аввал жисмоний ва юридик шахслар: инвестиция мажбуриятлари шартномаси билан танишиши ва унинг шартларини қабул қилиши; лот ҳақидаги маълумотлар (ҳужжатлар) билан танишиши; шахсий ҳисобрақамини ўзи танлаган лотнинг закалат пули миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлдириши лозим. 40. Аукционда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш: хабарнома жойлаштирилган кундан бошланади ва аукцион ўтказилишидан олдинги кун соат 24-00 да якунланади;(15 кун вактда) операторнинг веб-порталида автоматик тарзда амалга оширилади. Қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган аризалар қабул қилинмайди. 41. Лотнинг закалат пули унинг бошланғич нархининг 20 фоизи миқдорида белгиланади. 42. Аукцион иштирокчиси ўз аризасини ариза қабул қилиш учун белгиланган вақт оралиғида оператор веб-портали орқали ўзгартиришга ёки чақириб олишга ҳақли. Бунда операторга хабарнома юборилиши ва закалат суммаси аукцион иштирокчисининг шахсий ҳисобрақамига қайтарилиши оператор веб-порталида автоматик тарзда амалга оширилади. 43. Ариза автоматик тарзда текширилади. Текширув натижалари ва қабул қилинган қарор ҳақида аризачига зудлик билан хабар қилинади. 44. Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ келган тақдирда, оператор зудлик билан аризачига аукционда иштирок этишига рухсат беради, шунингдек, электрон почта орқали аризачини аукцион иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади. Аукционнинг ҳар бир иштирокчисига аукционда фойдаланиш учун алоҳида шахсий тартиб рақам берилади. Закалат пули иштирокчининг шахсий ҳисобрақамидан автоматик тарзда ечиб олиниб, операторнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади. 45. Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ келмаган тақдирда, оператор зудлик билан уни рад этади ва бу ҳақида аризачига электрон билдиришнома юборади. Бунда аризачи камчиликларни бартараф қилгандан сўнг хабарномада кўрсатилган ариза қабул қилиш вақтидан кечиктирмай, аукционда иштирок этиш учун аризани такроран юборишга ҳақли. Оператор унга келиб тушган маълумот ва хабарларнинг мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар эмас. 46. Оператор аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларнинг сақланишини, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда сир тутилишини таъминлайди. 47. Аризаларни қабул қилиш даврида, шунингдек, аукцион давомида операторнинг веб-порталида аукцион иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, юридик шахснинг номи ва почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, иштирокчини аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотларни) акс эттиришга йўл қўйилмайди. Download 459.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling