Тадбирлар режаси (2023 йил 18 март – 31 март кунлари) “Қутлуғобод” маҳалласида 6074нафар


Download 103.89 Kb.
bet3/3
Sana30.04.2023
Hajmi103.89 Kb.
#1408841
1   2   3
Bog'liq
Махаллада тадбирлар режаси Қутлуғобод

18-22 март кунлари график асосида

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг туман бўлими,
сектор раҳбари,
маҳалла фаоллари


Маҳаллада ёшлар ўртасида “Маҳаллам – менинг нигоҳимда” расмлар ва фотосуратлар танловини ташкил этиш.



2023 йил
23 март

Ёшлар сиёсати ва
спорт вазирлигининг
туман бўлими,
сектор раҳбари,
маҳалла фаоллари




Рамазон ойи давомида маҳаллада ва ҳудуддаги тўйхоналарда бепул ифторлик дастурхонларини ва саховатпеша инсонлар ташаббуси билан махалла хайрия фонди ташкиллаштириш.

2023 йил
23 мартдан бошлаб
график асосида

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
туман бўлими,
сектор раҳбари,
туман бош имом-хатиби,
маҳалла фаоллари


Маҳаллада аҳоли ўртасида “Энг яхши китобхон”, “Мен ўқиган китоб”, “Энг яхши китобхон оила” каби кўрик-танловларини ўтказиш.

2023 йил
24 март

Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик вазирлигининг
туман бўлими,
Маданият ва туризм
вазирлигининг туман бўлими,
Туман оила ва хотин-қизлар бўлими,
Республика Маънавият
ва маърифат марказининг
туман бўлими,
Сектор раҳбари,
маҳалла фаоллари


Маҳаллада ёшлар ўртасида маънавий иммунитетни ҳамда миллий тарих, аждодлар меросига оид билимларини мустаҳкамлашга қаратилган “Менинг шажарам” кўрик-танловини ўтказиш.

2023 йил
25 март

Республика Маънавият
ва маърифат марказининг туман бўлими,
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг туман бўлими,
Сектор раҳбари,
маҳалла фаоллари


Маҳаллада “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш. Ушбу тадбирлар доирасида:
– ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, шунингдек катта ҳурмат, кичикларга иззатда бўлиш каби миллий қадриятларнинг аҳамияти ҳақида;
– халқимиз орасида кенг тарқалган “Қўшничилик – минг йилчилик” деган нақлнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлаш ҳақида;
– “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни ободонлаштириш, аждодларга ҳурмат бажо келтириш, уларнинг қабрларини обод қилиш – ҳар бир фуқаронинг инсоний бурчи” мавзусида мулоқотларни ўтказиш.

2023 йил
26 март

Туман Нуронийлар кенгаши,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
туман бўлими,
Сектор раҳбари,
маҳалла фаоллари


Маҳаллада “Энг намунали кўча (қишлоқ)” ва “Соғлом турмуш тарзи ривожланган кўча (қишлоқ)” кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказиш.

2023 йил
27 март

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
туман бўлими,
туман Нуронийлар кенгаши,
Туман ИИБ,
туман тиббиёт бирлашмаси,
Сектор раҳбари,
маҳалла фаоллари


Маҳаллада кексалар ўртасида шахмат бўйича “Ақл чархи” турнирини ва ёшлар ўртасида мини-футбол бўйича “Маҳалла кубоги” спорт мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш.
Шунингдек, ушбу тадбирни секторлар миқёсида ўтказиш.

2023 йил
28 март

туман Нуронийлар кенгаши,
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг туман бўлими,
Сектор раҳбари,
маҳалла фаоллари




Маҳаллада ҳаваскор ёшлар ўртасида “Маҳалламни куйлайман” шиори остида қўшиқлар танлови ҳамда “Қизлар одоби тарғиботчиси” танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

2023 йил
29 март

Маданият ва туризм вазирлигининг туман бўлими,
туман оила ва хотин-қизлар бўлими,
Сектор раҳбари,
маҳалла фаоллари




Маҳаллада уюшмаган ёшлар, айниқса, тарбияси оғир бўлган ва кам таъминланган оилалардаги ёшлар учун кексалар ва ҳарбий хизматчилар иштирокида қуйидаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш:
– буюк аждодларимиз (Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Жалолиддин Мангуберди, Ибн Сино, Беруний кабилар)нинг бой меросини ёритиб берувчи маънавий-маърифий тадбирлар;
– ёшларда ватанпарварлик ва шукроналик туйғуларини кучайтириш мақсадида “Ватан ҳимояси — муқаддас бурч” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари.

2023 йил
30 март

Туман мудофаа ишлари бўлими,
Тумандаги ҳарбий қисм,
Туман Нуронийлар кенгаши,
Туман ИИБ,
Сектор раҳбари,
маҳалла фаоллари


Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида маҳаллада миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни, шу жумладан ҳудудда истиқомат қилувчи турли миллат вакилларининг маданий-маърифий тадбирларини ҳамда амалий санъат, ҳунармандчилик буюмлари, либослари кўргазмаларини ўтказиш.

2023 йил
31 март

Туман маданият ва
туризм бўлими,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман бўлими,
Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман бўлими,
Сектор раҳбари,
Миллий маданий марказларнинг фаоллари,
Маҳалла фаоллари



Изоҳ: 1) Юқорида қайд этилган тадбирлар маҳаллада режа-график асосида апрель ойида ҳам давом эттирилади.
2) Тадбирларни ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш туман ҳокимлиги матбуот хизмати
томонидан таъминланади.
3) Намунавий режага ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши
мумкин.
Download 103.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling