Директор
Маҳаллабай ишлаш маркази – аҳоли бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларнинг тадбиркорлик ташаббусини қўллаб-қувватлаш, маҳалладаги инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш мақсадида ташкил этилади.
Тадбиркорликни ривожлантириш бўлими
1-3*
Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандликка кўмаклашиш бўлими
1-3*
Маҳаллаларда инфратузилмани ривожлантириш бўлими
0-2*
Маҳалларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари**
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 3-9 нафар
* Бошқарув ходимларининг чекланган сони туман (шаҳар)лардаги маҳалла фуқаролар йиғини сонидан келиб чиқиб белгиланади
** туман (шаҳар)лардаги маҳалла фуқаролар йиғини сонидан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинига 1 нафардан Ҳоким ёрдамчиси бириктирилади
Ҳоким ёрдамчисининг фаолияти йўналишлари
Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида кредитлар олишга кўмаклашиш
маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, кооперация асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган “етакчи” тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш ҳамда уларга мустақил тадбиркорлик билан шуғулланиш салоҳиятига эга бўлмаган аҳолини ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун бириктириш;
маҳалланинг ички имкониятлари, ихтисослашувидан келиб чиқиб, ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, уларни ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ўсишини таъминлаш;
маҳалладаги ишсиз аҳолига иссиқхона қуриш, томорқасини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш, қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзо бўлиш, асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш, бино ва иншоотнинг ижара тўлови ҳамда касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиши учун субсидиялар олишга кўмаклашиш;
ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг иштиёқини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш;
маҳалладаги бўш бино ва ер майдонларини аниқлаб, уларни белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига ажратиш бўйича тегишли ташкилотларга таклифлар киритиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |