Гулистон-2013


Download 298.5 Kb.
bet1/29
Sana27.09.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1688480
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

Гулистон-2013




Кириш

Олий таълим муассасаларининг 5340100-иқтисодиёт таълим йўналиши танлов фанлари сифатида « Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик » махсус курси ўтилиши режалаштирилган. Ушбу махсус курс бўйича тасдиқланган намунавий ўқув дастури (ТДИУ, 2011й) да келтирилган адабиётларнинг ҳаммаси ўтган асрнинг саксонинчи йилларигача нашр қилинган бўлиб, кейинги вақтларда эълон қилинган қатор манбалардаги маълумотлар тўла қамраб олинмаган. Бундан ташқари дастурда тавсия қилинган адабиётлар рус тилида ёзилган бўлиб, улардан фойдаланишда талабалар қатор қийинчиликларга дуч келадилар, айрим илмий атамаларни яхши тушунмайдилар.


Лекциялар курси замонавий педтехнология талабларига мос равишда қайта ишланиб, унда мавзуга оид муаммолар, ўқув мақсадлари, назорат саволлари ва мустақил иш топшириқлари келтирилган. Лекциялар курсини тайёрлашда «таълимнинг илмийлиги» ёки «илм орқали билим эгаллаш» тамойили асосида шу соҳага оид монографиялар, журналлардаги илмий мақолалар ҳамда интернетдан олинган материаллардан кенг фойдаланилди. Ҳар бир мавзудан кейин шу масалага тегишли илмий ишлар рўйхати берилган бўлиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича қўшимча маълумотларни олиши мумкин. Амалий машғулотлари ўтказиш тартибларини баён қилишда ушбу машғулот ўтказишдан кутилаётган ўқув мақсадлари, керакли жиҳозлар ва материаллар, ишни бажарилиш кетма-кетлиги батафсил ёритилди.
Ҳар бир модул охирида якуний хулосалар, билимини синаб кўриш учун назорат саволлари, тегишли адабиётлар рўйхати ва фанда ечимини кутаётган илмий муаммолар мавзулари келтирилган.
Мазкур ўқув - методик мажмуа « Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик» махсус курсидан давлат тилида яратилган дастлабки ўқув қўлланмаларидан бири бўлганлиги сабабли унда баъзи жузъий камчиликлар, мунозарали қарашлар ва атамалар учраши мумкин. Шунга кўра қўлланма ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирган ҳамкасбларига муаллиф ўз миннатдорчилигини билдиради.


  1. Download 298.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling