ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
Қашқадарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг
Вилоятдаги профессионал таълим тизимида 2022 йилда амалга оширилган ҳамда 2023 йил режалаштирилган ишлар тўғрисида
ТАҚДИМОТ
Қарши 2023-йил
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
Қашқадарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси
Вилоятда 60 та профессионал таълим муассасалари (шундан, 33 та КҲМ, 14 та коллеж ва 13 та техникум) мавжуд.
Уларда 119 та касб ва мутахассисликлар бўйича жами 29355 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда.
Шундан:
33 та касб-ҳунар мактабларига 23 та касб бўйича жами 15886 нафар (шундан, кундузги таълим 1826 нафар ва дуал 60 нафар);
14 та коллежларга 50 та мутахассислик бўйича жами 5334 нафар (шундан, кундузги таълим 1193 нафар, сиртқи 1264 нафар, дуал 65 нафар, кечки таълим 24 нафар);
13 та техникумларга 46 та мутахассислик бўйича жами 8135 нафар (шундан, кундузги таълим 1422 нафар, сиртқи 516 нафар, дуал 50 нафар).
1
Вилоятда 60 та профессионал таълим муассасалари (шундан, 33 та КҲМ, 14 та коллеж ва 13 та техникум)да жами 2247 нафар педагоглар фаолият кўрсатмоқда.
Шундан:
33 та касб-ҳунар мактабларида - 1303 нафар;
14 та коллежларда – 373 нафар;
13 та техникумларда – 571 нафар.
Улардан 11 нафари илмий даражали, 17 нафари бош, 56 нафари етакчи, 230 нафари катта ва 1254 нафари олий маълумотли ва 125 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчилардир.
2022 йилда жами 780 нафар раҳбар ва педагог ходимларнинг малакаси оширилди ва 5 нафари захира кадрлар тайёрлаш курисида ўқиди.
Улардан 2 нафар бошқарма ходимлари ва 338 нафар раҳбар ва педагоглар ОТВ ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида малака оширди.
Қолган 435 нафари Республикадаги 9 та олий таълим муассасаларида малака оширди.
2022 йил 19 февраль куни Қарши туман 2-сон касб-ҳунар мактабида “Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатишда устоз-шогирд анъаналарини жорий этишнинг самарали йўллари” мавзусида;
2022 йил 25 март куни Қарши туман 2-сон касб-ҳунар мактабида “Профессионал таълим муассасалари учун ЎМТни яратишни ташкил этиш” мавзусида
2022 йил 29 апрель куни Касби туман 2-сон касб-ҳунар мактабида “Чигит экиш, униб чиққан ниҳолларни парваришлашда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш” мавзусида;
2022 йил 17 май куни Яккабоғ туман 2-сон касб-ҳунар мактабида “Профессионал таълим муассасаларида ўқув ишлаб чиқариш амалиёти, ҳамда аҳолига таълим хизматларини кўрсатишнинг сифат ва самарадорлигини ошириш муаммо ва ечимлар)” мавзусида;
Шаҳрисабз шаҳар 1-сон касб-ҳунар мактабида 2022 йил 28 июнь 2 июль кунлари “Профессионал таълим муассасаларида тайёрланаётган касб ва мутахассисликлар бўйича Малака талаблари ва намунавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш” бўйича амалий семинарлари ташкил этилди.
2022-ўқув йили август семинарлари доирасида 19 шўба йиғилишлари ўтказилди.
Ушбу август семинарларни ташкил этишда жами 60 нафар раҳбар ва педагог ходимлар модератор сифатида танлаб олинди. Мазкур семинарларга жами 2073 нафар раҳбар ва педагоглар қамраб олинди.
Ўқитиш материаллари тўпламлари ва ўқув қўлланмалар яратган ўқитувчилар тўғрисида маълумот
2022 йил вилоятдаги профессионал таълим муассасаларининг жами 6 нафар (шундан, 2 нафар касб-ҳунар мактаби, 4 нафар коллеж) ўқитувчилари томонидан яратилган ўқитиш материллари тўпламлари Республика бўйича оммалаштирилди ҳамда вазирликнинг edu.profefu.uz платформасига жойлаштирилди.
2022 йилда Қашқадарё вилоятидаги профессионал таълим муассасаларининг 6 нафар ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган “Ўқитиш материаллари тўплами” учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан гувоҳнома берилди.
- Омонова Ситора – Косон педагогика коллежи махсус фан ўқитувчиси
- Саломов Мухтор – Шахрисабз шахар 2-сон касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси
- Хатамова Мухайё – Дехқонобод туман 1-сон касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси
- Бекназарова Гулноза – Мироқи педагогика коллежи ўқитувчиси
- Мустафаева Дилафруз - Шахрисабз педагогика коллежи ўқитувчиси
- Баратов Салоҳиддин- Касби сув хўжалиги ва миллиорация коллежи ўқитувчиси
Жорий йилда профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг 11431 нафари вилоятдаги 1632 та корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларини ўтадилар.
Шундан, касб-ҳунар мактабларининг 7365 нафар ўқувчиси 1055 та корхона ва ташкилотларда, коллежларининг 2576 нафар ўқувчиси 274 та корхона ва ташкилотларда, техникумларнинг 1490 нафар ўқувчиси вилоятдаги 303 та корхона ва ташкилотларда амалиёт ўтадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |