Тадқиқот мақсади
Мактабда молиявий саводхонликни шакллантириш тажрибаси
Download 122,2 Kb.
|
Юлдузга таржима 1
1.4. Мактабда молиявий саводхонликни шакллантириш тажрибаси
Амалиёт шуни кўрсатадики, молиявий саводхонликни таълим тизимига мувафақиятли интеграцияси қуйидагиларнинг мавжудлигига боғлиқ:
Умумий таълим ДТСда мактаб таълимини замонавий жамият эхтиёжларига мослаштириш зарурати таъкидланган. Шубхасиз молиявий жихат замонавий одамнинг деярли барча хайётий фаолият сохаларини қамраб олган. 2013-йилда Кембриж университети мутахассислари пул нима эканлиги ва у қайердан келиб чиқиши ҳақидаги барча асосий тушунчалар мактабгача ва бошланғич мактаб ёшида болаларга сингдирилиши ва олинган маълумотлар болаларнинг келажакдаги хулқ-атворига таъсир қилишини тасдиқлаган тадқиқот ўтказди. Шу муносабат билан бошланғич синф ўқувчиларини фикрлаш, башорат қилиш, режалаштириш ва мустақил молиявий фаолият учун шароит яратишга ўргатиш машғулотларига жалб қилиш зарурати туғилади. Aксарият экспертларнинг фикригат кўра, молиявий саводхонликни ўргатиш таълим тизимининг бошланғич босқичиданоқ бошлаш мақсадга мувофиқдир. Болалар шахсий, оила ва жамият ҳаётида пулнинг ролини қанчалик тез билиб олсалар, шунчалик тез соғлом молиявий одатлар шаклланади. 6-12 ёшли ўқувчилар молиявий тушунчаларни содда тилда ва тушунарли мисоллар билан тушунишга қодир [8]. Бошланғич синфларда молиявий саводхонлик асослари математика курсига киритилган. 2013 йил декабр ойида тасдиқланган Россия Федерациясида математик таълимни ривожлантириш концепциясида шундай дейилган: “Фикрлаш, асослаш, аргументлаш, режалаштиришда, фазовий ясашларда, сонли бахолшда математикани, шу жумладан математик ёндашувни қўллаш қобилияти турли иш жойларида назарда тутиш ва талаб қилиниши шарт.” Оммавий онгда математик компетенция инсоннинг интеллектуал даражасининг асосий кўрсаткичларидан бирига, умумий гуманитар маданиятга табиий равишда интеграциялашган маданият ва тарбиянинг ажралмас элементига айланиши керак. Ҳар бир бола учун унинг “энг яқин ривожланиш йўлаги” алоҳида ишлаб чиқилиши керак. “Математикага қодир бўлмаган бола” тушунчаси ўз мазмунини йўқотиб, ўқитувчи, ота-она, мактаб ўқувчилари ва жамият лексиконидан йўқолиб кетиши керак. Мактабда математика ўқитиш –болалар учун катта юкламаларсиз молиявий саводхонликнинг бошланғич асосларини шакллантириш концепциясини амалга ошириладиган мактаб таълим соҳасидир [4]. “Молиявий саводхонлик” мавзусининг мазмуни бошланғич синфларда математикани ўзлаштириш жараёнига қурилган. Математик билим ва малакаларнинг ўзлаштрилиши билан пул ва унинг инсон ҳаётидаги фаолияти ҳақида масала ва топшириқлар киритилади. Буни бошланғич ва ўрта мактабда молиявий саводхонликнинг алоҳида курси/предметининг пропедевтикаси сифатида ҳам, математика имкониятлари ҳақидаги ғояларни ривожлантириш билан бирга ўқувчиларнинг молиявий кўникмалари ривожланаётган математик таълимнинг элементи сифатида ҳам кўриб чиқиш мумкин. Бошланғич мактабда молиявий саводхонлик асосларини ўрганишнинг шахсий натижалари:
Метапредмет натижалари:
Норматив натижалари:
Коммуникатив натижалар:
Молиявий саводхонлик асосларини ўрганишнинг предметли натижалари:
Ўрта мактабда иқтисодий материални муваффақиятли ўзлаштириш учун болаларни иқтисодий ва молиявий вазифаларни бажаришга тайёрлашни бошланғич мактабдан бошлаш керак. Молиявий саводхонлик асосларини ўрганишда ўқитишнинг фаол ва интерфаол усуллари устунлик қилиши назарда тутилади. Бошланғич мактабда молиявий саводхонликни шакллантириш асосларини ўқув жараёнига киритиш борасида илғор сиёсат олиб борилмоқда. Бинобарин, 5 - 6 синф ўқувчиларининг вазифаси математика воситаларини жорий этган ҳолда бу борадаги билимларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришдан иборат бўлиб қолмоқда. Aсосий иқтисодий ғоялар болаларда 10-12 ёшга келиб, уларнинг когнитив ривожланиш даражаси олдинги ёшдагиларга нисбатан юқори даражада шакллантирилиши қулай омил ҳисобланади. Иқтисодий-математик билимлар соҳасида малакали кадрлар мавжудлиги таълим ташкилотининг эҳтиёжларини қондиради, деб фараз қилсак, математикани ўқитиш жараёнида иқтисодий саводхонликни шакллантиришни ташкил этиш усуллари билан боғлиқ масалага тўхталиб ўтамиз. 5-6-синфларда математика ўқитиш жараёнида молиявий саводхонликни шакллантириш бўйича фаолиятни ташкил этишнинг айрим шаклларини жадвал кўринишида келтирамиз. Математика ўқитиш жараёнида молиявий саводхонликни шакллантириш бўйича фаолиятни ташкил этиш шакллари Дарсдаги фаолият Синфдан ташқари фаолият 5 – 6 синф асосий математика курсига иқтисодий масалаларни жорий этиш “Молиявий саводхонликни шакллантириш” фанини мустақил фан сифатида ажратиш Факультатив ва танлов курслари Лойиҳалаштириш фаолияти Ўйин фаолияти (тренинглар, вебиналар, иқтисодий ўйинлар) Таълим муссасаси томонидан “Молиявий саводхонлик” хафталикларини ташкил этиш Download 122,2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling