Тадқиқот мақсади
Жадвал. 5 – 6 синфлар учун математика дарсликлари тахлили
Download 122.2 Kb.
|
Юлдузга таржима 1
Жадвал. 5 – 6 синфлар учун математика дарсликлари тахлили
Дарсликларни таҳлил қилиш асосида хулоса қилишимиз мумкинки, муаллифлар молиявий саводхонликни шакллантиришга қаратилган масалалар, саволлар ёки ҳеч бўлмаганда амалий, ижодий вазифаларни туза олмаган [9]. Ўқув жараёнида сюжетли масалаларнинг аҳамияти шундаки, улар ўқувчиларга фан сифатида математиканинг мохиятини кўриш ва математик моделлаштиришнинг бошланғич кўникмаларини шакллантириш имконини берувчи асосий воситаси бўлган бир вақтда кўпгина дарсликларда матни кўпинча расмий равишда тузилган бирхил топшириқлар мавжуд. Бундан ташқари, амалий йўналишдаги турли даражали масалалар деярли йўқ. Шу билан бирга, Жиззах шаҳридаги умумтаълим мактабларининг математика ўқитувчилари ўртасида ўтказилган сўровнома асосида мактабда математикани ўрганишда ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини шакллантириш имконияти ва мақсадга мувофиқлиги аниқланди. Тадқиқот давомида респондентларнинг мактаб ўқувчиларининг иқтисодий ва молиявий саводхонлигини ривожлантириш воситаси сифатида иқтисодий мазмундаги масалаларга нисбатан позициясини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга эди. Сўровномада 30 киши қатнашди ва улар 1 Иловада келтирилган анкета саволларига жавоб берган. Қуйида сўров натижалари доиравий диаграмма шаклида келтирилган. Сизнинг фикрингизга кўра математика бўйича дарсликдаги материал (назарий, масалалар) мактаб ўқувчиларининг молиявий саводхонлигини шакллантиришга имкон берадими? 12% - йўқ дан кўра ха 36% - хадан кўра йўқ 44% - йўқ 8% - жавоб беришга қийналаман 2 расм. Мактаб дарсликлари материаллари бўйича сўровнома натижалари Сизнинг фикрингизга кўра, ўқувчилар математиканинг амалий имкониятларини тушунишлари учун иқтисодий мазмундаги топшириқлар муҳимми? 8% - Ха 60% - йўқ дан кўра ха 10% - хадан кўра йўқ 8% - йўқ 14% - жавоб беришга қийналаман 3расм. “Молиявий математика асослари” курсининг айрим саволларини мактаб математика курсига киритиш бўйича сўровнома натижалари. Ўқув адабиётларини таҳлил қилиш ва математика ўқитувчилари ўртасида ўтказилган сўровнинг статистик маълумотларига оид хулосаларга таяниб айтишимиз мумкинки, ҳозирги вақтда таълим ташкилотларининг 5-6 синфларида математиканинг иқтисодий характердаги амалий йўналиши ишлаб чиқилмаган ва таълим жараёнига жорий этилмаган. Натижада, фаннинг молиявий саводхонлик соҳасидаги амалиётга йўналтирилганлигининг пастлиги ўрганилаётган фанга қизиқишнинг йўқолишига ва ўрганилаётган мавзулар доирасидаги алгоритм ва қоидаларнинг формал равишда ўзлаштирилишига олиб келади. Шундай қилиб, 5 – 6 синф ўқувчилари учун математика дарсларида молиявий саводхонлигини шакллантириш бўйича тўплам, қўлланмаларни яратиш ва ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Download 122.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling