Тадқиқот мақсади


Download 122.2 Kb.
bet11/13
Sana23.03.2023
Hajmi122.2 Kb.
#1288119
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Юлдузга таржима 1

4 расм. Коммунал хизматлари тўлов квитанциялари

Ушбу топшириқда коммунал хизматлари учун ҳақиқий тўлов квитанцияси келтирилган. Уни тўғри ечиш учун унинг тузулиши билан танишиш ва қайси бирликлар қайсиларига кўпайтирилиши керак эканлигини тушуниш керак. Бу топшириқни ечишда ўқувчилар ўнли касрлар устида аммалларни бажаришни эслайдилар, ўрганилган тушунча ва усулларни амалий характердаги мураккаброқ масалаларни ечишда қўллаш малакаси, таклиф этилган маълумотлар қаторидан зарур маълумотни танлаш ва мазмунли ўқиш кўникмасини эгаллаш шаклланади.


Қуйидаги амалий характердаги масалани кўриб чиқамиз.
Ахмедовлар оиласи 2 400 000 сўмга кредитга диван сотиб олди. Кредитнинг дастлабки миқдорининг қисмини биринчи 3 ойда тўлаган, дастлабки миқдорининг қисмини кейинги 2 ойда тўлаган ва дастлабки миқдорининг қисмини кейинги ойда тўлаганлиги маълум. Шу ойлар давомида оила кредитнинг қанча қисмини тўлаган? Оила дастлабки 3 ойда неча сўм тўлаган? Айнан шу шартларда улар қанча вақтда кредитнинг қолган миқдорини тўлаб бўлади?
Ушбу топшириқ оддий касрни натурал сонга кўпайтириш ва оддий касрларни қўшиш кўникмасини қайта ишлашга йўналтирилган.
Aммо топшириқнинг техник қисмига ўтишдан олдин, аввало, унинг мазмунли юкини тушуниш керак: топшириқнинг маълум бир саволига жавоб бериш учун қандай сонлар билан ишлаш кераклигини ва қандай амалларни қўллаш кераклигини аниқлаш зарур. Демак, “Оила шу ойларда кредитнинг қайси қисмини тўлади?” деган саволга жавоб бериш учун шартдаги оддий касрларни қўшиш керак, чунки улар маълум бир вақт ичида кредитнинг қайси қисми тўланганлигини кўрсатади. “Оила биринчи 3 ойда неча сўм тўлаши керак эди?” саволга жавоб бериш учун кредитнинг тўлиқ кредитини биринчи 3 ойда кредитнинг қайси қисми тўланганлигини кўрсатадиган касрга кўпайтириш керак. Масаланинг навбатдаги “Оила барча шу ойлар давомида қанча сўм тўлади?” саволи ўқувчини масаланинг дастлабки 2 та саволига қайтаради ва бу саволга жавобни икки йўл билан олиш мумкинлигини кўрсатади:
1) Aгар масаланинг 1-саволига жавоби кўрилса, унда кредитнинг умумий миқдорини оиланинг барча ойлар учун тўлаган қисмига кўпайтириш орқали жавоб бериш мумкин.
2) Ечимнинг иккинчи варианти ҳам тўғри, лекин биринчиси каби рационал эмас. Масаланинг иккинчи саволига мурожаат қилган ҳолда, қуйидагича хулоса қилиш мумкинки, саволга жавоб бериш учун шунга ўхшаш тарзда мос равишда кейинги 2 ва 1 ой учун қанча сўм тўланганлигини ҳисоблаш ва кейин ушбу 3 та жавобни қўшиш керак.
Масаланинг охирги саволи аналитик, башорат характерга эга. Ушбу топшириқни бажаришда мазмунли ўқиш кўникмалари, мақсадларга эришиш йўлларини мустақил режалаштириш, хаётий масалаларни ечишнинг самарали усулларини онгли равишда танлаш малакалари шаклланади.
Кейинги масал хам ўқувчиларда қизиқиш уйғотади.
Банк картасининг ПИН – коди тўртта тоқ рақамлардан иборат, агар битта тоқ сон бир марта қўлланиши мумкин бўлса, нечта комбинация танлаш мумкин?
Бу масала ўқувчиларга бугунги куннинг долзарб муаммоси бўлган нақд пулсиз операциялар оламига шўнғиш, банк тизимидаги киберхавфсизлик масаласини кўриб чиқиш, ҳаттоки ПИН-код учун белгилар тўпламида моделлаштирилган чекловлар бўлишига қарамай шахсий банк картанинг ПИН – кодини билиш қанчалик қийинлигини тушуниш имконини беради.
Ушбу масалани бажаришда билим ва эҳтимоллик моделлари билан ишлаш малакаси шаклланади, ўқувчининг дунёқараши кенгаяди, молиявий маданият даражаси ошади, сабаб-оқибат муносабатларини қуриш ва мантиқий хулосалар чиқариш қобилияти шаклланади.
Ушбу қўлланмни математика дарсларида қўллаш жараёнида 5 синфда математика дастурини ўзлаштиришнинг қуйидаги предметли ва метапредмет натижалар шаклланади:
Предметли натижалар:
Натурал сонлар, оддий ва ўнли касрлар устида арифметик амалларни бажариш, тенгламаларни ечиш, улар ёрдамида масалалар ечиш, харфли ифодаланни соддалаштириш, сон фойизини топиш ва фойизи бўйича соннинг ўзини топиш, статистик маълумотларни тақдим этиш, таҳлил қилишнинг асосий усулларини эгаллаш малакалари; реал дунёдаги статистик қонуниятлар ва уларни ўрганишнинг турли усуллари, эҳтимоллик моделлари ҳақида ғоялар ҳақида тасаввурга эга бўлиш, эҳтимоллар назарияси асосларини билиш ва ушбу бўлимдаги масалаларни ечиш .
Метапредмет натижалар
1.Ўрганилган тушунчаларни (нарх, харажат нархи, купюра, номинал, ҳисса, бюджет, солиқ, кредит, тан нарх, даромад, валюта, кредит ставкаси, фойизлар, маош, комиссия, банк картаси, ПИН –код, QR-код) қўллаш малакаси, натижалар, амалий характердаги ва турдош фанлардан масалаларни ечиш усуллари ва зарур бўлганда маълумотномалар, калкулятор, компютердан фойдаланиш.
2. Таълим мақсадини мустақил белгилаш, ўзи учун ўқишда ва билиш фаолиятида янги вазифалар қўйиш, ўз билиш фаолияти мотиви ва қизиқишини ривожлантириш малакаси;
3. Мақсадлар шу жумладан альтернатив мақсадларга эришиш йўлларини мустақил режалаштириш, ўқув ва билиш масалаларини ечишнинг самарали усулларини онгли равишда тинлаш малакаси;
4. Ўз ҳаракатларини режалаштирилган натижалар билан боғлаш, натижага эришиш жараёнида ўз фаолиятини назорат қилиш, таклиф қилинган шартлар ва талаблар доирасида амалар усулларини аниқлаш, ўзгарувчан вазиятга мувофиқ ўз ҳаракатларини тўғрилаш; товарларни сотиб олиш учун мавжуд пул миқдорининг етарлилигини баҳолаш, тегишли қайтимни ҳисоблаш; оптимал сотиб олиш вариантини танлаш; оила бюджетини ҳисоблашда иштирок этиш малакаси.
5. Тушунчаларни таърифлаш, умумлаштириш, аналогияни ўрнатиш, таснифлаш, таснифлаш учун асос ва мезонларни мустақил танлаш, сабаб-оқибат муносабатларини қуриш, мантиқий фикрлаш, (индуктив, дедуктив ва аналогия бўйича) хулосалар чиқариш малакаси;
6. Ўқув ва билиш масалаларни ечиш учун белгилар ва символлар, моделлар ва схемаларни яратиш, қўллаш ва ўзгартириш, зарур маълумотларни топиш учун луғатлар, маълумотномалар, энциклопедиялар, Интернет ресурсларни қўллаш, одамлар математиканинг у ёки бу бўлимида ўрганиладиган саволга қандай келишганлиги ҳақидаги тарихий маълумотлар ва билимларни инсон ҳаётида қўллаш, кузатишлар билан боғлиқ турли усулларда (чизма, диаграмма, матн, жадвал ва бошқалар) тақдим этилган қизиқарли фактлар билан танишиш орқали ўз дунёқаршларини ривожлантириш малакаси;
7. Мазмунли ўқиш, матндан керакли маълумотларни топиш, ўқилган матннинг асосий ғоясини аниқлаш кўникмаларини эгаллаш;
8. Ўқитувчи ва тенгдошлар билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни ва биргаликдаги фаолиятни ташкил этиш; ўз фикрини шакллантириш, асослаш ва ҳимоя қилиш, олинган назарий билимлар ва молиявий масалаларни ечишда амалий тажрибага асосида мустақил хулосалар, ғояларни илгари суриш малакси.



Download 122.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling