Тадқиқот мақсади


“Оила бюджети” мавзусидаги дарс ишланмаси


Download 122.2 Kb.
bet12/13
Sana23.03.2023
Hajmi122.2 Kb.
#1288119
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Юлдузга таржима 1

2.3 “Оила бюджетимавзусидаги дарс ишланмаси
Юқорида тавсифланган методика ва ишлаб чиқилган қўлланма асосида Жиззах шахри мактаби 5 синфлари учун математика дарслари олиб борилди.
“Оила бюджети” мавзуси бўйича математика дарси конспекти
Ўқувчининг ўқув фаолиятига мотивацияси
Дарс мақсади ва хаказолар бу ерга дарс ишланма қилинади мавзуга тегишли.
2.3. Ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини ошириш ва ривожлантиришнинг ўқув-методик таъминоти
Математика дарсларида молиявий саводхонликни ошириш бўйича қўлланма яратишдан олдин мактаб ўқувчиларининг молиявий саводхонлик даражаси, математика дарсларида олинган билимларни реал ҳаётда молиявий масалаларни ечишда қўллаш кўникмалари ва бу каби масалаларнинг математика дарсларида кўриб чиқилишини назорат қилиш мақсадида, Жиззах шаҳрининг ...-сонли мактабининг 5А синф ўқувчилари учун кириш тести ўтказилди.
1, 2, 3, 4 [2 Илова] саволлар математика ўқитишнинг ўқувчиларнинг дунёқараши, мазмунли ўқиш каби метапредмет натижаларини текширишга йўналтирилган.
5– 8 саволлар математика ўқитишнинг фойизи бўйича сонни топиш, иккита натурал соннлари таққослаш, ўнли касрлар ва натурал сонлар устида амаллар каби предметли натижаларининг ва мақсад ва вазифаларга мувофиқ турли хил ва жанрдаги матнларни мазмунли ўқиш кўникмаларини ўзлаштириш, матндан керакли маълумотларни топиш, ўқилган матннинг асосий ғоясини аниқлаш, сабаб-оқибат муносабатларини ўрнатиш, таққослаш, тақдим етилган маълумотларни умумлаштириш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, атрофдаги дунё объектларини тавсифлаш учун асосий предмет ва метапредмет тушунчаларидан фойдаланиш каби метапредмет натижаларини текширишга йўналтирилган.
Кириш тестининг 9 ва 10-саволлари математика дарслари доирасидаги бундай вазифаларни ечиш частотасини кўрсатади ва ўқувчиларнинг ушбу турдаги топшириқларни ўзлаштириш фоизи ҳақида тушунча беради.
Ўтказилган кириш тестидан хулоса қилиш мумкинки, ўқувчиларни аксарияти, яъни 28 нафардан 10 нафари молиявий масалаларни ечишда қийинчиликларга дуч келишади ва бу асосан масалаларнинг мазмунини нотўғри тушуниш, уларнинг шартларида қўлланиладиган атамаларни билмаслик, шунингдек, математика дарсларида ечиладиган бундай характердаги масалалар ҳажмининг етарли эмаслиги билан боғлиқ.
Юқорида санаб ўтилган қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида молиявий саводхонлик бўйича қўлланмани ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Молиявий саводхонлик бўйича қўлланма ишлаб чиқилгандан сўнг, синовдан ўтган синф ўқитувчиси “Такрорлаш” мавзуси доирасида бир ой давомида ҳар куни дарсларда ушбу қўлланмадаги топшириқлардан фойдаланиш қоидасини киритди.
Кейинчалик айнан шу синфда “Такрорлаш” доирасида “Оила бюджети” мавзусида дарс олиб борилди, унга қўлланманинг дарс мавзусига тегишли бўлган масалалар киритилди.
Апробация давомида қуйидагилар таъкидланди:
1. Ўқувчилар натурал сонлар, оддий ва ўнли касрлар устида амаллар қандай бажарилишини, фойизи бўйича сонни топиш, сонларнинг ўрта арифметигини топишни мувафақиятли эсладилар;
2. Ўқувчилар бюджет, кредит, даромад, харажат, ойлик маош, ҳисса, комиссия, нарх каби иқтисодий атамаларини мустақил талқин қиладилар;
3. Масалаларни ечишда зарур бўлган айрим математик қоидаларни (ўнли касрларни кўпайтириш, бир нечта сонларнинг ўрта арифметигини топиш, турли махражли оддий касрларни қўшиш, касрларни натурал сонга кўпайтириш) такрорладилар;
4. Математика дарсларида олинган билимларини молиявий йўналишдаги масалаларни ечишга қўлладилар;
5. Материални қизиқиш билан такрорладилар, чунки дарсда ўрганиладиган “Оила бюджети” мавзуси хар бир ўқувчига яқин ва таниш;
6. Бюджетни мустақил режалаштириш, иқтисодий ғояларни олдинга суришни ўрганадилар.
Умуман олганда, дарс динамик ўтди, кўп нарсаларни такрорлаш, шунингдек, янги билимларни кашф қилишга эришилди. Болалар дарсга жалб қилинди, ўқитувчи билан ҳам, синфдошлари билан ҳам яхши мулоқот қилишди. Кўтаринки кайфият ва юқори қизиқиш бўлди. Рефлексия жараёнида дарснинг ўқувчилар учун фойдали ва қизиқарли ўтганлигини аниқлаш мумкин эди.
Молиявий саводхонлик бўйича қўлланмани дарсларда синовдан ўтказгандан сўнг молиявий саводхонлик даражасини аниқлаш мақсадида назорат тести ўтказилди ва болаларнинг амалий йўналишдаги масалаларни ечишдаги кўрсаткичлари яхшилангани аниқланди, яъни дастлабки тест жараёнида бундай масалаларни 28 кишидан 10 таси ечган бўлса, энди 22 киши бу масалаларни тўғри ечади чунки энди кўплаб атамалар ва формулалар уларга таниш. Бундан ташқари энди ўқувчилар кундалик хайётда мактабда олинган билимлар асосида ечиш мумкин бўлган молиявий йўналишдаги холатларни кузатадилар ва юзага келган молиявий масалаларни ечишга қодир экнлигини ғис қиладилар.
Шундай қилиб, молиявий саводхонлик бўйича ишлаб чиқилган қўлланманинг апробацияси математика ўқитишга ушбу ёндошувни қўллаш мақсадга мувофиқ эканлигини исботлади.



Download 122.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling