Tadqiqot uz
УТМИШГА НАЗАР | ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ | LOOK TO THE PAST
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
tarix-2020-6
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Хулосалар
УТМИШГА НАЗАР | ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ | LOOK TO THE PAST
№6 | 2020 29 Жумладан, апелляция шикоятларини кўрувчи қозилар кенгаши тугатилди. Қозининг ҳукм ва қароридан норози томон икки ҳафта ичида тўғридан-тўғри совет судларига шикоят бериши мумкин эди. Қози судлари ваколатидан ер билан боғлиқ низоларни кўриш олиб ташланди. Низомдаги яна бир янгилик шунда эдики, бундан кейин қози ва бий судлари шариат ва одат бўйича эмас, балки РСФСР кодекслари асосида иш юритадиган бўлди. Туркистонда мустабид совет ҳокимияти маҳаллий аҳоли ишончини қозониш учун бир неча бор совет қонунчилиги ва шариат нормаларини ўзаро мувофиқлаштиришга ҳаракат қилган эди. Масалан, 1920 йил 31 январда совет ҳуқуқшунослари ва мусулмон фиқҳшуносларидан иборат комиссия тузилган эди. Комиссия хулосасида шариат нормалари билан совет қонунчилиги бир-бирига мувофиқ келмаслиги баён этилган эди: «Совет қонунчилиги ва мусулмон ҳуқуқи орасида катта қарама-қаршилик мавжуд бўлиб, уларни мувофиқлаштиришнинг имкони йўқ. Ё совет қонунчилиги шариатга ён босиши керак ёки шариат совет қонунчилигига бўйсуниши керак»[21, С.175]. Совет ҳокимияти шубҳасиз иккинчи йўлни танлади. Қози ва бийлар совет қонунчилигига бўйсундирилди. Қози ва бий РСФСР Жиноят кодекси асосида айбдорни бир йилгача озодликдан маҳрум қилиши ва 500 рублгача давлат ҳисобига жарима солиши мумкин эди[22]. Демак, қози ва бий судлари номигагина мавжуд бўлиб, амалда совет қонунчилигига хизмат қилишга йўналтирилган эди. Совет ҳокимияти йил сайин қози ва бий судлари сонини қисқартириб борди. Биргина Самарқанд вилояти мисолида олиб кўрилса, 1922 йил 71, 1923 йил 30, 1924 йил 15, 1925 йил 6 та қозихона мавжуд эди[23,С.25]. Совет ҳокимияти қозиларни қанчалик тугатишга уринса, аҳолининг уларга бўлган мурожаати шунчалик ортиб борган. Масалан, 1923 йилга келиб, Сирдарё вилоятида маҳаллий аҳоли ўртасидаги турли низоларнинг 52 % қози судлари томонидан кўриб ҳал этилган бўлса, ушбу кўрсаткич Самарқандда 42 % ва Фарғона вилоятида 34 % ни ташкил этган[24]. Рақамлардан маълум бўладики, қози судлари камайса-да, улар кўрадиган ишлар салмоқли даражада бўлган. Қози ва бий судлари 1923 йил давлат таъминотидан маҳрум қилинди. 1924 йилга келиб эса барча жиноий ишларни кўриш совет судлари ваколатига ўтказилди. Қозилар фақат 25 рублгача бўлган фуқаролик даъволари, никоҳ ва ажралишга оид ишларни кўриш билан чеклаб қўйилди. Бий судлари қози судларига нисбатан анча олдин 1923 йилдаёқ тугатилди. Қози судлари эса 1928 йилда расмий равишда тугатилсада, бироқ XX аср 20-йиллар охирига қадар норасмий фаолият юритди. 4. Хулосалар: Хулоса қилиб айтганда, маҳаллий халқ турмуш тарзига ислом дини орқали чуқур кириб борган қози ва бий судларини тугатиш совет ҳокимияти учун қийин кечди. Чунки дастлабки йилларда совет ҳокимияти амалга оширган «қизил террор» натижасида нафақат унинг бошқаруви, балки унга хизмат қилган суд тизими ҳам халқда салбий таассурот уйғотган эди. Шунингдек, совет судларида рус тилида иш юритилиши, ҳукм ва қарорларнинг асосланмаган тарзда қабул қилиниши, таниш-билишчиликнинг авж олганлиги, энг муҳими қадриятларга зидлиги халқни ундан янада узоқлаштирди. Бу ҳол маҳаллий аҳолининг қози ва бий судларига мурожаатининг давом этишига олиб келди. Аммо совет ҳокимияти узоқ ва пухта ишланган режа асосида қози ва бий судлари ваколатини совет судларига ўтказиб борди ва 20-йилларнинг иккинчи ярмига келиб бутунлай тугатишга муваффақ бўлди. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling