Таёрлади: Абдулфаттаев о гурух : бха 90-2


Download 0.54 Mb.
bet2/4
Sana24.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1395487
1   2   3   4
Bog'liq
КАРПАРАТИВ

Корпоратив бошқарув
Корпоратив бошқарув
Корпоратив бошқарув – бу компанияга тўғри раҳбарлик қилишга қаратилган қоидалар тўплами бўлиб, бу ерда асосий вазифаларни бўлиб олиш муҳим ҳисобланади. Илмий адабиётларда айтилган кўплаб таърифлар бу тушунчани соғлом бошқариш сифатида, кенгайтирилган талқинда умумлаштириб ифодалайди. Аммо, корпоратив бошқарувда корхона фаолиятида иштирок этувчи томонларнинг манфаатларини мувозанатлаштириш муҳим жиҳат ҳисобланади
“Корпоратив бошқарув”
“Корпоратив бошқарув” тушунчаси ташкилотларнинг ташкилий муаммоларини ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган ва корпорация шаклидаги йирик корхоналар фаолиятини тартибга солиш билан болиқ бўлган амалий фаолият соҳасидаги бошқарув тури ва илмий-амалий билимларни ўз ичига олади. Корпоратив бошқарувнинг зарурияти корпарация ташкилий таркибининг мураккаблиги, кўп қирралиги ва ундаги мехнат тақсимоти билан боғлиқдир. Замонавий корпорацияларнинг ўзига хос хусусияти мулкни бошқарув функциясидан ажратиш, ишлаб чиқариш ва капитал эгасини бошқариш тизимидан ажратишдан иборатдир. Бошқарувчилар фақат ижрочи сифатида эмас, биринчи навбатда ташкилотчи сифатида тайинланадилар. Улар фаолиятни корхонанинг ташкилий таркибини таъминлаш, ходимлар ва унинг бўлимлари фаолиятини самарали ташкил қилиш, корхонани кундалик равишда бошқариш ва унинг сиёсий стратегиясини ишлаб чиқариш ва амалга оширишга қаратилган. Улар корпоратив мақсадларнинг янги мақсадларини ишлаб чиқадилар, иш жараёнида ўзларига юклатилган жавобгарлик ҳақида тасаввурларини ўзгартиришлари мумкин. Бошқарув тизимининг асосий мақсади- бу корпорациянинг самарали фаолият юритиш ва максимал даражада фойда олишдир. Корпорациядаги ишлар ҳолатига бошқарувчи жавобгар ҳисобланади. .
2. Корпоратив бошқарувнинг мақсади ва вазифалари
ҳар бир мамлакатнинг фаровонлиги ва иқтисодий барқарорлик юз бериши учун албатта ички ва ташқи инвестицияга катта аҳамият бериши лозим. Инвестицияни жалб қилишда эса корпоратив бошқарувнинг тутган ўрни беқиёсдир. Лекин кўп давлатлар, айниқса бозор иқтисодиёти шароитига эндигина мослашаётган давлатлар корпоратив бошқарувни нафақат акциядорлар капитали бозорининг ёки турли хил корпоратив бошқарув масалаларини ечиш билангина корпоратив бошқарув тизими ривожлана олмайди, унинг ривожи учун шундай институтлар ташкил этиш керакки, улар хусусий корпорациялар ривожи учун тўла қонли хизмат қилишлари керак.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling