"Корпорация"
"Корпорация" тушунчаси - "корпоратизм" сўзининг хосиласи бўлиб, биринчидан, умумий мақсадларга эришиш, биргаликда фаолият юритиш ва мустакил хукукчилик субъектини - юридик шахсни ташкил килиш учун бирлашган шахслар мажмуаси, иккинчидан, улуший мулкчиликни, хукуқий мақом ва ёлланиш асосида ишлайдиган профессионал менежерларнинг юқори эшелони қўлида бошқарув функцияларининг жамланишини назарда тутган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилишнинг ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган шакли хисобланади.
"Корпорация"
Корпорация деганда қўйидаги хусусиятларга эга тадбиркорлик ташкилотини тушуниш мумкин: -ривожланган ташкилий тузилма; -кенг қамровли фаолият турлари (хужалик юритиш стратегик сохаларининг ивожланган тизими)ёкитегишли бозорда сезиларли ўрин тутган чекланган спектрдаги фаолият турлари; -хўжалик алоқаларининг ривожланган тизими; -профессионал бошкарувчилар штати. Умуман олганда, ҳар қандай ташкилот, унинг мавжудлигидан қатъи назар, мавжуд иштирокчилар, аъзолар бирлашмасидан иборатдир. Ташкилот ва унинг иштирокчилари яхлит бир бутунликни ташкил қилади, аммо унда ташкилот ҳам, унинг иштирокчилари ҳам бир-бирига боғланмаган ҳолда мавжуддир.
Do'stlaringiz bilan baham: |