Тайёр илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва тадқиқот ишларини бажариш тўғрисида шартнома №


Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 126.5 Kb.
bet3/6
Sana24.01.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1117403
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Турт томонлама шартнома Илмий иш режаси 2

3. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


3.1. Мазкур шартнома доирасида «Молиялаштирувчи»нинг ҳуқуқлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
– лойиҳа доирасида бажарилаётган ишларни ва ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланаётганлиги юзасидан, зарур ҳолларда жойига чиққан ҳолда, мониторинг юритиш;
– «Ижрочи»дан лойиҳани амалга ошириш натижаларига оид маълумотларни, илмий ва молиявий ҳисоботларни талаб қилиш;
– «Ижрочи» билан келишилган ҳолда ушбу шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
– «Ижрочи» томонидан мазкур шартноманинг шартлари бажарилмаганда ёки тегишли даражада бажарилмаганда ушбу шартномани бекор қилиш.
3.2. Мазкур шартнома доирасида «Молиялаштирувчи»нинг мажбуриятлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
– «Ижрочи» ёки «Буюртмачи» томонидан тақдим этилган лойиҳанинг молиявий режасини, ҳисоб-китоблар тартибини, харажатлар турлари ва уларнинг қийматларини календарь режани кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
– мазкур шартнома шартлари асосида ва унинг харажатлар сметасига мос равишда лойиҳани молиялаштириш.
3.3. Мазкур шартнома доирасида «Буюртмачи»нинг ҳуқуқлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
– лойиҳа доирасида бажарилаётган ишларни ва ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланаётганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш;
– «Ижрочи»дан лойиҳани амалга ошириш натижаларига оид маълумотларни, илмий ва молиявий ҳисоботларни ҳамда жорий этиш учун тайёрланадиган ҳужжатларни талаб қилиш;
– «Ижрочи» билан келишилган ҳолда ушбу шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифини тайёрлаш ва шартнома томонлари билан уни расмийлаштиришни таъминлаш;
– «Ижрочи» томонидан мазкур шартноманинг шартлари бажарилмаганда ёки тегишли даражада бажарилмаганда, ушбу шартномани бекор қилиш таклифини шартнома томонларига етказиш ва ва улар билан келишган ҳолда шартномани бекор қилиш.
3.4. Мазкур шартнома доирасида «Буюртмачи»нинг мажбуриятлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
– «Ижрочи» томонидан тақдим этилган лойиҳанинг молиявий режасини, ҳисоб-китоблар тартибини, харажатлар турлари ва уларнинг қийматларини ҳамда календарь режани кўриб чиқиш ва ўз томонидан тасдиқлаш ҳамда «Молиялаштирувчи»га тасдиқлаш учун тақдим этиш;
– мазкур шартнома шартлари асосида ва унинг харажатлар сметасига мос равишда лойиҳани молиялаштириш учун «Молиялаштирувчи» га тақдимнома киритиб бориш;
– «Ижрочи» томонидан тайёр ишланма натижаларини бевосита хўжалик юритувчи субъект амалиётига жорий қилиш ишларини бажариш ва унинг натижалари бўйича «Молиялаштирувчи» га ва «Мувофиқлаштирувчи» га даврий равишда таҳлилий маълумотлар киритиб бориш.
3.5. Мазкур шартнома доирасида «Ижрочи»нинг ҳуқуқлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
– «Буюртмачи»дан лойиҳанинг ижросига оид зарур ахборот ва маълумотларни сўраб олиш;
– «Буюртмачи»дан лойиҳа доирасида ажратилган маблағларни ўз муддатида ўрнатилган тартибда лойиҳага йўналтиришни талаб қилиш.
3.4. Мазкур шартнома доирасида «Ижрочи»нинг мажбуриятлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
– лойиҳани молиялаштириш шартномаси имзоланган кундан кейинги 3 (уч) кунлик муддатда лойиҳа молиявий режасининг, ҳисоб-китоблар тартибининг, харажатлар турлари ва уларнинг қийматларининг ҳамда календарь режасининг лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун «Буюртмачи» га тақдим этиш;
– тасдиқланган календарь режага мувофиқ ишларни ташкил қилиш, бажариш ва амалга ошириш натижаларини белгиланган муддатларда «Буюртмачи»га тақдим этиш;
– «Буюртмачи» нинг талабига асосан тайёр ишланма натижаларини хўжалиу юритувчи субъект амалиётига жорий қилишни ташкил этиш ҳамда унинг натижалари бўйича «Буюртмачи» га даврий равишда таҳлилий маълумот бериб бориш;
– лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар натижаларини синовдан ўтказиш ва тижоратлаштириш (жорий қилиш)ни таъминлаш чораларини белгилаш;
– тадқиқот натижаларига интеллектуал мулк эгасини белгилашнинг тегишли ҳужжатларини расмийлаштириш;
– бажарилган ишларда ўз айби билан йўл қўйилганда, шунингдек, шартномада назарда тутилган параметрлардан чекинишга олиб келиши мумкин бўлган камчиликлар юзага келганда, уларни ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан бартараф этиш;
– кутилаётган натижаларга эришиш мумкин эмаслиги ёки ишларни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, 5 (беш) иш куни муддатида бу ҳақда «Буюртмачи»га ёзма хабар бериш;
– шартнома асосида топширилган натижаларга учинчи шахсларда алоҳида ҳуқуқлар йўқлиги ҳақида «Буюртмачи»га кафолат бериш;
– шартномада кўзда тутилган маблағлар ва товар-моддий бойликлар ҳисобини юритиш ва уларнинг мақсадли сарфланишини таъминлаш;
– илмий-тадқиқот ва молиявий ҳисоботларни ўз вақтида «Буюртмачи»га тақдим этилишини таъминлаш;
– «Буюртмачи» томонидан жойига чиққан ҳолда лойиҳанинг бажарилиши юзасидан ўтказиладиган мониторинг учун зарур шароитларни яратиш;
– юридик манзили ва банк реквизитлари ўзгарганда, «Буюртмачи» ни 5 (беш) иш куни муддатида хабардор қилиш;
– лойиҳа доирасида ажратилган маблағларни харажатлар сметаси асосида, белгиланган тартибда ва миқдорда мақсадли сарфланишини таъминлаш;
– лойиҳа доирасида яратилган илмий фаолият натижалари лойиҳа якунланганидан ва/ёки улар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганидан кейин тижоратлаштирилишини таъминлаш.
3.5. Мазкур шартнома доирасида «Мувофиқлаштирувчи»нинг мажбуриятлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
– «Ижрочи» томонидан лойиҳанинг ижросига оид сўралган ахборот ва маълумотларни, имконият даражасида, «Ижрочи» га тақдим этиш.
3.6. Мазкур шартнома доирасида «Мувофиқлаштирувчи»нинг ҳуқуқлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
– «Ижрочи»дан лойиҳанинг ижросига оид барча зарур ахборот ва маълумотларни сўраб олиш;
– «Ижрочи» дан шартнома шартларини ва лойиҳани ўз муддатларида сифатли ва тўлиқ бажарилишини ҳамда молиявий маблағлар ва моддий-техник ресурсларни мақсадли ишлатилиши бўйича маълумотларни сўраб олиш.
– «Ижрочи» дан шартнома бўйича ишларни тўлиқ ҳужжатлаштириш ва ўз вақтида илмий ва молиявий ҳисоботларни қабул қилиш.
– лойиҳа бўйича тайёрланган ҳисоботларнинг ишончлилигини ва ҳаққонийлигини лойиҳанинг мавзусига ва шартларига мослигини таҳлил қилиш ва унинг натижаларини «Ижрочи»га тақдим этиш;
– лойиҳа бажарилиши натижасида тайёрланган ҳисоботларни таҳлил қилиш ва уларни умумлаштирган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.
3.7. Мазкур шартнома билан белгиланган вазифаларнинг бажарилиши учун «Молиялаштирувчи», «Буюртмачи», «Ижрочи» ва «Мувофиқлаштирувчи» Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари асосида масъулдирлар.

Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling