Тайёр илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва тадқиқот ишларини бажариш тўғрисида шартнома №
Download 126.5 Kb.
|
Турт томонлама шартнома Илмий иш режаси 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- __________________________________________________________________
1. Шартноманинг мазмуни
1.1. Ушбу шартнома асосида «Буюртмачи» нинг буюртмаси асосида «Ижрочи» _______________________________________________________________ (илмий ишланма номи) __________________________________________________________________ (илмий-амалий; инновацион; тажриба-конструкторлик) илмий ишланма (кейинги ўринларда – «Лойиҳа» деб юритилади) бўйича тадқиқот ёки амалиётга жорий этиш ишларини бажаради. 1.2. Мазкур шартнома асосида бажариладиган илмий тадқиқот ва тайёр ишланмаларни амалиётга жорий қилиш жараёнлари «Молиялаштирувчи» томонидан маҳаллий бюджет ёки нобюджет маблағлар ҳисобига молиялаштирилади. 1.3. Лойиҳанинг бажарилиши муддати: бошланиши: «__» ________ 2021 йил; тугалланиши: «__» _________ 20___ йил. 1.3. Лойиҳа бўйича бажариладиган ишлар, уларни бажариш муддатлари ва ишлар натижалари асосида тайёрланадиган ҳисоботлар ушбу шартноманинг 1-иловасидаги календарь режага мувофиқ белгиланади. 2. Шартномани молиялаштириш2.1. «Молиялаштирувчи» ва «Ижрочи» ўртасида расмийлаштирилган Иш режага мувофиқ лойиҳанинг умумий қиймати ___________________________________________________________________ сўмни (лойиҳанинг қиймати) ташкил этади. 2.2. «Ижрочи» ушбу шартномага мувофиқ: – лойиҳага ажратиладиган маблағлар доирасида харажатлар сметасининг таркибини ва ҳажмини мустақил белгилайди; – лойиҳанинг харажатлар сметасида лойиҳани бажариш учун зарур бўлган замонавий асбоб-ускуналар, хом-ашё ҳамда бошқа зарур материалларни харид қилишни кўзда тутиши лозим. – иш ҳақининг ҳажмини амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида белгилайди. «Ижрочи» маблағларнинг мақсадли сарфланишига масъул ҳисобланади. 2.2. «Молиялаштирувчи»: – мазкур шартноманинг 2-иловаси билан тасдиқланган харажатлар сметаси асосида ҳамда «Буюртмачи» нинг тақдимномасига асосан лойиҳани босқичма-босқич молиялаштириб боради; – лойиҳанинг молиявий режасини, ҳисоб-китоблар тартибини, харажатлар турлари ва уларнинг қийматларини тасдиқлайди. 2.3. Лойиҳа асосида бажарилган ишларни молиялаштириш календар режада кўрсатилган босқичлар якунида тақдим этилган ҳисоботлар ҳамда «Буюртмачи» нинг тақдимномаси асосида амалга оширилади. 2.4. «Ижрочи» томонидан ишлар тўла ҳажмда бажарилганидан сўнг ушбу шартнома асосида ажратилган маблағларнинг ишлатилмай қолган қисми иш тугатилган кундан бошлаб 30 кун ичида «Буюртмачи»га қайтарилади. Download 126.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling