Аудиторлик гуруҳининг раҳбари (имзо ва муҳр) Алимов М. - АСОСИЙ ВОСИТАЛАР АУДИТИНИНГ ДАСТУРИ (давоми)
- Фикримизча, амалдаги аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий тадқиқот ишлари ва ўқув адабиётларида аудиторлик текширувини ташкил этиш ва ўтказишнинг умумий тартиби келтирилган бўлиб, уларда аудиторлик текшируви босқичлари ёки текширувда бажариладиган амалларнинг услубий ва амалий жиҳатлари аниқ ҳамда батафсил баён этилмаган. Биз, хўжалик юритувчи субъектларда амалга ошириладиган аудиторлик текшируви жараёнини қуйидаги уч номдаги босқичларда амалга оширилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
- - режалаштириш босқичи;
- - текшириш босқичи;
- - якуний босқич.
- Тадқиқот ишида юқоридаги босқичларда бажариладиган вазифалар, бажарувчилар, текширувларда қўлланиладиган аудиторлик усуллари ва таҳлилий амаллари, текшириладиган ва тузиладиган ҳужжатлар амалий мисоллар асосида баён этилган. Биз хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувининг босқичлари ва уларда бажариладиган ишларни юқоридаги тартиб(кетма-кетлик)да амалга оширишни тавсия этамиз
| | | - - текширув мақсади ва вазифасини белгилаш;
- - текширув объектларини танлаш;
- - текширувни дастлабки режалаштириш;
- -аудиторлик умумий режасини тайёрлаш;
- - аудиторлик гуруҳини тасдиқлаш, яъни бевосита текширувни ўтказишда қатнашувчи шахсларни тайинлаш;
- - аудиторлик дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш;
- - корхона ички назорат тизими маълумотларининг ишончлилигини баҳолаш;
- - мижоз раҳбариятидан ёзма тақдимнома хат олиш;
- - аудит объектларини танлаш ва танлаш ҳажмини белгилаб олиш;
- - аудиторлик ишчи гуруҳини тасдиқлаш, яъни бевосита текширувни ўтказишда қатнашувчи шахсларни тайинлаш;
- - текширув объектлари бўйича аудиторлик риски ва муҳимлик даражасини аниқлаш;
|
Do'stlaringiz bilan baham: |