Тайёрланиш учун саволлар жавоблари билан
Download 84.64 Kb.
|
компрессор1
Тайёрланиш учун саволлар жавоблари билан Барча йўналиш саволлари ва батафсил жавоблари "Нефть ва Газ Иши" телеграм каналида "Нефть ва Газ Иши" телеграм каналига уланиш: https://t.me/ngi_uz/ I - Назарий кисм. 1.Савол: Температура деб нимага айтилади, улчов бирликлари ва температурани ўлчайдиган асбоблар? Жавоб: Жисмнинг иссиклик холатини (даражасини) характерлайдиган катталик температура деб аталади. Жисмларнинг асосий катталикларидан бири температурадир. Иссиклик мувозанатида турган системанинг барча кисмларида температура бир хил булади. Температура молекуляр- кинетик нуктаи назардан каралса, мувозанатда турган системадаги заррачалар(атом, молекула) тартибсиз харакатининг интенсивлигини билдиради. - улчов бирликлари (0К, ОС, F) - улчов асбоблар (термометр ва халкаро бирликлар тизимида оК да улчанади). 2. Савол: Босим деб нимага айтилади, улчов бирликлари ва босим улчайдиган асбоблар? Жавоб: Сиртнинг бирлик юзига перпендикуляр равишда таъсир килувчи сон жихатдан тенг булган катталик босим дейилади. Паскал конуни: Суюклик ёки газга таъсир эттирилган босим суюклик ёки газнинг хар бир нуктасига узгаришсиз узатилади. - улчов бирликлари: Па, кПа, кгс/см2, атм., бар, мм. см. уст. - улчов асбоблари монометрлар. 3. Зичлик деб нимага айтилади ва унинг бирликлари? Зичлик. Хажм бирлигидаги V бир жинсли жисмнинг массаси m зичлик ρ деб юритилади: Ρ = m / V Бу ерда ρ – зичлик, кг/м3; m – масса, кг; V – хажм, м3 . 4. Абсорбция нима? Жавоб: Газ ёки бугларни газ ёки бугли аралашмалардаги компонентларининг суюкликда ютилиш жараёни абсорбция дейилади. Ютилаётган газ ёки буг абсортив, ютувчи суюклик эса абсорбент деб аталади. Ушбу жараён селектив ва кайтар жараён булиб, газ ва бугларни ажратиш учун хизмат килади. Абсортив ва абсорбентларнинг узаро таъсирига караб абсорбция жараёни 2 га булинади. Физик абсорбция, кимёвий абсорция (ёки химосорбция). Физик абсорбция жараёнида кимёвий реакция руй бермайди, яъни кимёвий бирикма хосил булмайди. Агар суюклик билан ютилаётган газ реакцияга киришса бу жараён химосорбция дейилади. Абсорбция жараёни саноат корхоналарида углеводородли газларни ажратиш, сульфат, азот, хлорид кислоталар ва аммиакли сувларни олишда, газ аралашмаларидан кимматбахо компонентларни ажратиш ва бошка холларда кенг микёсда ишлатилади. Мажмуада абсорбция жараёнига мисол тарикасида газни ДЭА ёрдамида тозалаш жараёнини келтириш мумкин. 5. Адсорбция нима? Жавоб: Газ аралашмалари газ ёки бугларни ёки эритмалардан эриган моддаларни каттик, говаксимон жисм ёрдамида ютиш жараёни адсорбция деб номланади. Ютилаётган модда адсорбтив, ютувчи модда эса – адсорбент деб аталади. Адсорбция жараёнининг узига хослиги шундаки – у селиктив ва кайтар жараёндир. Жараённинг кайтар булишлиги туфайли адсорбент ёрдамида буг – газ аралашмаларидан бир ёки бир неча компонентларни ютиш, сунг эса махсус шароитда уларни адсорбентдан ажратиб олиш мумкин. Кимё, озик-овкат ва бошка саноатларда фаолланган кумир, силикагел, алюмогел, цеолит, целлюлоза, ионитлар, минерал тупрок (бентонит, диатомит, каолин) ва бошка материаллар адсорбент сифатида ишлатилади. Албатта, адсорбентлар махсулот билан бевосита таъсирда булгани учун зарарсиз, мустахкам, захарлимас ва махсулотни ифлос килмаслиги керак. Мажмуада куйидаги турдаги адсорбентлардан фойдаланилади: Силикагеллар – бу кремний кислота гелини сувсизлантирилган махсулоти хисобланади. Активлаштирилган кумир- таркибида углерод бор ёгоч, торф, тошкумир каби махсулотларни курук хайдаш йули билан олинади. Окись алюминия – тупроклар ва табиий тупроксимон адсорбентлар каторига кириб, мураккаб кимёвий металл оксидларидан бири. Цеолит – табиий ва сунъий минерал холатда булиб, алюмосиликатнинг сувли бирикмаси хисобланади. 6. Десорбция нима? Жавоб: Абсорбцияга тескари жараён, яъни ютилган компонентларни суюкликдан ажратиб олиш десорбция деб аталади. Десорбция (от де... и лат. sorbeo — поглощаю), удаление адсорбированного вещества с поверхности адсорбента. Десорбция обратна адсорбции и происходит при уменьшении концентрации адсорбируемого вещества в среде, окружающей адсорбент, а также при повышении температуры. Десорбция применяют для извлечения из адсорбентов поглощённых ими газов, паров или растворённых веществ, а также для регенерации адсорбента. Практически при десорбции через слой адсорбента продувают горячий водяной пар, воздух или инертные газы, увлекающие ранее поглощённое вещество, или промывают слой адсорбента различными реагентами, которые растворяют адсорбированное вещество. Адсорбент после Десорбция обычно сушат и охлаждают. Скорость Десорбция зависит от температуры, природы и скорости потока десорбирующего газа или растворителя, а также от особенностей структуры адсорбента. Десорбция — один из обязательных циклов при адсорбции в аппаратах периодического действия. Десорбция в адсорберах с подвижным адсорбционным слоем протекает непрерывно. 7. Савол: Кислоталар, ишқорлар, тузлар, оксидлар, асослар, анионлар, катионлар, уларнинг хоссалари? Жавоб: Анорганик моддаларнинг энг мухим синфлари: оксидлар, асослар, кислоталар ва тузлар. Оксидлар. Бири кислород булган икки элементдан ташкил топган мураккаб моддалар оксидлар дейилади. Оксидлар элементларнинг кислород билан хосил килган бирикмалари булиб, уларни 4 гурухга ажратиш мумкин: -бефарк оксидлар (СО, Н2О, NО ва бошкалар); -асосий оксидлар (Nа2О, СаО, FеО ва бошкалар); -амфотер оксидлар (ZnО, АI2О3 , Сr2O3 ва бошкалар); -кислотали оксидлар (SO2, СО2NО2 ва бошкалар). Асослар. Таркибида метал атоми билан бириккан битта ёки ундан ортик гидроксил гурух саклайдиган моддалар асослар дейилади. Улар сувда эрувчанлигига караб 2 га булинади: сувда ёмон эрийдиган асослар (Си(ОН)2, Fе(ОН)2, Fе(ОН)3 ва бошкалар), сувда яхши эрийдиган асослар(КОН, NаОН, Са(ОН)2 ва бошкалар). Ишкорлар. Сувда яхши эрийдиган асослар ишкорлар деб хам аталади. Кислоталар. Металларнинг атомларига урнини бера оладиган водород атомлари билан кислота колдикларидан таркиб топган мураккаб моддалар кислоталар дейлади. (Кислоталар- метал атомларига урнини бера оладиган водород атоми ва кислота саклайдиган моддалар). Уларни кислородли (Н2SО4, Н3RО4 ва бошкалар) ва кислородсиз (НСl, НВr, Н2S ва бошкалар) гурухларга ажратиш мумкин. Тузлар. Метал атомлари билан кислота колдигидан ташкил топган моддалар тузлар дейилади. Уларни таркибига караб, урта (К2SO4) ва нордон (NaHSO4,KHSO3,Ca(H2PO4)2 ва бошкалар), асос (Zn(OH)Cl,Al(OH)2Cl ва бошкалар), куш (KAl(SO4)2,KCr(SO4)2 ва бошкалар) ва аралаш (CaCl2 Ca(OCl),KCl .KOCl ва бошкалар) тузларга ажратиш мумкин. Анионлар, катионлар. Электролитларнинг сувдаги эритмаларида хам, уларнинг суюкланмаларида хам ионлар электр токини ташувчилардир. Электролит эритмаларига ёки суюкланмаларига доимий токка уланган электродлар туширилганда мусбат зарядли ионлар электр манбаининг манфий кутби (катод) томон тортилади, манфий зарядли ионлар эса электр манбаининг мусбат кутби (анод) томон тортилади. Шунга кура улар катионлар ва анионлар деб аталади. 8. Савол: Углеводородлар, уларнинг булиниши ва хоссалари? Жавоб: Углеводородлар. Икки элемент – углерод ва водороддан ташкил топган органик бирикмалар углеводородлар дейилади. Умумий формуласи СnН2n+2 булган, водород ва бошка элементларни узига бириктирмайдиган углеводородлар туйинган углеводородлар ёки алканлар (парафинлар) деб аталади Туйинган углеводородлар № Формуласи Номи Кайнаш харорати (0С да) ва нормал шароитдаги холати Радикал Радикал номи Газлар 1 СН4 Метан - 161,6 СН3 Метил 2 С2Н6 Этан - 88,6 С2Н5 Этил 3 С3Н8 Пропан - 42,1 С3Н7 Пропил 4 С4Н10 Бутан - 0,5 С4Н9 Бутил Суюкликлар 5 С5Н12 Пентан + 36,07 С5Н11 Пентил 6 С6Н14 Гексан + 68,7 С6Н13 Гексил 7 С7Н16 Гептан + 98,5 С7Н15 Гептил 8 С8Н18 Октан + 125,6 С8Н17 Октил 9 С9Н20 Нонан + 150,7 С9Н29 Нонил 10 С10Н22 Декан 174,0 С10Н21 Децил Бир атом водород чикариб ташланади, деб фараз килинса, колган атомлар группаси радикаллар деб аталади. Радикаллар номи шу углеводород номидаги ан суффексини – ил билан алмаштиришда хосил булади. 9. Газлар, уларнинг турлари, физикавий ва кимёвий хоссалари? Жавоб: Газларга доир Авагадро конуни: бир хил шароитда ва тенг хажмида олинган газларда молекулалар сони тенг булади. Барча элементлар хосил килган мураккаб моддаларни икки гурухга ажратиш мумкин: органик ва анорганик моддалар. Органик моддалар - углероднинг водород ва бошка элементлар билан хосил килган бирикмалари. Анорганик моддалар - углероддан ташкари барча элементнинг узаро хосил килган мурракаб бирикмалари. Лекин бундай ажратиш маълум даражада шартли булиб, углероднинг айрим бирикмалари, масалан углерод оксидлари, карбонат кислота тузлари анорганик моддаларга киритилади. Анорганик модданинг энг мухим синфлари: оксидлар, асослар, кислоталар ва тузлар. Атмосфера –ернинг газсимон кобиги булиб, унинг баландлиги 1400километргача булади. Литосфера – ернинг каттик юза катлами булиб, калинлиги 16кмгача булади. Гидросфера – ернинг нотекис тарзда сув билан копланган юзаси булиб, Дунё океанининг уртача чукурлиги 3,8кмга тенг. Биосфера – ернинг хамма тирик организмлар пайдо буладиган ва уз хаёт даврини утказадиган кисми. Моддаларнинг бир – биридан фарк киладиган ёки бир-бирига ухшайдиган белгилари уларнинг хоссалари дейилади. Моддаларнинг физикавий хоссалари деганда уларнинг агрегат холати (газ, суюклик ёки каттик модда эканлиги) ранги, хиди, зичлиги, сувда эрувчанлиги, иссиклик ва электр утказувчанлиги, суюкланиши хамда кайнаш температуралари тушинилади. Моддалар бошка модда билан реакцияга киришиш ёки парчаланиб бошка моддага айланиш хусусияти учун кимёвий хоссаси дейилади. Моддалар таркиби узгармасдан содир буладиган ходисалар физикавий ходисалар дейилади. Масалан – йирик тошдан шагал ва кум тайёрлаш Моддалар таркиби узгариши билан содир буладиган ходиса кимёвий ходисалар дейилади. Моддалар хоссасини узида саклайдиган унинг энг майда заррачаси молекула дейилади. 10. Савол: Полимеризация жараёни деб нимага айтилади ва асосий тушунчалар? Жавоб: Купгина бир хилдаги молекулаларнинг бирикиб анча йирик молекула хосил килиш жараёни полимеризация реакцияси дейилади. Полимерланиш реакциялари: Юкори температура, юкори босим ва катализаторлар иштирокида кушбогнинг узилиши натижасида этилен молекулалари бир-бири билан бирикади. Этиленни, шунингдек пропиленни полимеризациялаб, полиэтилен ва полипропилен олинади. Улардан кимматбахо пластмассалар тайёрланади. 11. Модда деб нимага айтилади ва унинг турлари? Ядро заряди бир хил булган атомларнинг муайян тури кимёвий элемент деб аталади. Атом – мусбат зарядланган ядро ва унинг атрофида харакатланувчи электронлардан ташкил топган электронейтрал заррача. Атом ядроси мусбат зарядланган заррача – протон (р)лардан ва зарядсиз заррача – нейтрон(н)лардан ташкил топган. Электрон манфий зарядланган заррача булиб, уларнинг сони ядродаги протонлар сонига доимо тенг булади. Протонлар сони элементнинг даврий системадаги тартиб раками тенг булади. Элементлар атомининг энг мухим хусусияти, уларни узаро бирикиб турли хил кимёвий моддаларни хосил килишидир. Атомлар бир-бири билан бирикиб кимёвий моддаларни хосил килганда истаган нисбатда бирикмайди. Улар валентликларига муофик бирикади. Бирон кимёвий элемент атомининг бошка элемент атомларидан муайян сондагисини бириктириб олиш хусусияти валентлик деб аталади. Валентлик одатда яхлит сонларда ифодаланади. Масалан, водороднинг валентлиги 1га, кислороднинг валентлиги 2га, углерод валентлиги 4га тенг булганлиги учун, улардан хосил килган кимёвий бирикмаларни куйидагича ифодалаш мумкин: Н2О, СН4, SO2. Моддалар таркиби узгармасдан содир буладиган ходисалар физикавий ходисалар деб аталади. Сувни музга ёки бугга айланиши, сутдан сариёг ажратиб олиш, йирик тошларни шагалга айлантириш ва бошкалар физикавий ходисага мисол булади. Моддалар таркиби узгариши билан содир буладиган узгаришлар кимёвий ходисалар деб аталади. Шамнинг ёниши, сут айниб колиши, темир пичок хам хавода занглаши ва бошкалар кимёвий ходисага мисол булади. Кимёвий ходиса юз берганда айни модда тамоман бошка моддага айланиб кетади. Кимёвий ходисалар купинча кимёвий реакциялар деб аталади. Таркибнинг доимийлик конуни: хар кандай соф модда каерда ва кандай усулда олинишидан катъий назар бир хил узгармас таркибга эга булади. Моддалар массасининг сакланиш конуни: Кимёвий реакцияга киришиш олдидан моддаларнинг массаси хосил булган моддаларнинг массасига хамма вакт тенг булади. 12. Савол: Суюкликларда электр утказувчанлик тушунчаси нима? Жавоб: Барча моддалар электр токи таъсирига муносабатига кура икки гурухга: электр токи утказадиган ва электр токи утказмайдиган моддаларга булинади. Эритмалари электр токини утказадиган моддалар – электролитлар, Эритмалари электр токини утказмайдиган моддалар – электролитмаслар дейилади. Электролитлар – кислоталар, ишкорлар, тузлар. Электролитмаслар – канд, спирт, жумладан тоза сув хам. «Ион» - атамаси грекча суз булиб, «борувчи» деган маънони билдиради. Электролитлар – Тузлар, кислота ва ишкорлар сувда эритилганда уларнинг молекулалари мусбат ва манфий ишорали ионларга ажралади. Ана шу ионларнинг тартибли харакати электр токининг утишини таъминлайди. Электролитларнинг ионларга ажралиши диссоциаланиш жараёни дейилади. Канд, эфир, спирт ва бошка моддаларнинг молекулалари сувда эритилганда ионларга диссоциаланмайди. 13.Савол: Суюкликларда pH тушунчаси нима? Жавоб: Хар кандай эритмада [H+].[OH-]=10-14булганлиги сабабли унинг мухитини аниклаш учун водород ёки гидроксид ионининг [OH-] концентрациясини билиш кифоя. Эритма мухитини аниклашда, одатда водород иони концентрациясидан фойдаланиш кабул килинган: [H+]=10-7 булганда нейтрал мухит [H+]>10-7 кислотали мухит [H+]<10-7 ишкорий мухит Амалда бундай кичик сон манфий даражаларидан фойдаланиш нокулай булганлиги сабабли, водород иони концентрациясининг унли манфий логарифми ишлатилади ва у РН билан белгиланади. РН-водород курсаткич деб аталади: РН=-1q[ Н+]. Нейтрал мухит учун РН нинг киймати куйидагича топилади: РН=-1q 10-7 = - (-7)=7 Демак, РН=7 мухит нейтрал, РН < 7 мухит кислотали, РН>7 мухит ишкорий булади. Тоза сувда водород ва гидроксид ионларининг микдори хамма вакт [Н+] = [ОН-] = 10-7 моль/литрга тенг булиб, бундай эритмада мухит нейтрал булади. 14. Сув тушунчаси, унинг табиатда кандай турлари мавжуд ва унинг ахамияти. Моддаларнинг сувда эриши. Эрувчанлик – модданинг сувда ёки бошка эритувчида эриш хусусиятидир. Сувда каттик, суюк ва газ холатидаги моддалар эриши мумкин. Барча моддалар сувда эрувчанлигига кура уч группага булинади: 1) яхши эрийдиган,2) оз эрийдиган ва 3) деярли эримайдиган моддалар. Аммо шуни кайд этиб утиш керакки, мутлако эримайдиган мода йук. Агар сувга шиша ёки олтин ёки кумушдан ясалган таёкча ботириб куйилса улар сувда оз микдорда булсада эрийди. Маълумки кумуш ёки олтиннинг сувдаги эритмаси барча микробларни улдиради. Эритманинг ёки эритувчининг муайян микдорида буладиган эриган модда микдори эритманинг концентрацияси дейилади. Эритмалар концентрациясини аник ифодалашнинг турли хил усуллари: процент (огирлик ва хажмий), моляр, нормал ва бошка концентрациялар бор. Огирлик процент концентрацияси 100 г эритмада эриган модданинг граммлар сони билан ифодаланади. Масалан сульфат кислотанинг 10 % эритмасида 100 гр эритмада 10 гр кислота булади ёки бошкача айтганда 90 гр сувга 10 гр кислота тугри келади. Моляр концентрация ёки молярлик 1 л эритмада эриган модданинг моллар сонини курсатади. 1 литрида 1 моль эриган модда бор эритма моляр эритма дейилади. Эритманинг молярлиги М харфи билан белгиланади. Масалан 1М(1молярлик) Н2SO4 бу сульфат кислотанинг бир моляр эритмасидир.1л шундай эритмада 98 г Н2SO4 булади. Моляр концентрациянинг улчов бирлиги моль/л билан ифодаланади. Нормал концентрация – бунда 1 л эритмадаги модданинг грамм-эквивалентлари сони билан ифодаланади. 1 литрда бир граммэквивалент эриган модда бор эритма нормаль эритма дейилади. Нормаллик одатда н. харфи билан белгиланади. Масалан 1н. Н2SO4 .Бу сульфат кислотанинг нормаль эритмасидир ва 1 литр шундай эритмада 1 г-экв , яъни 49 г Н2SO4 булади. Водород курсатгичи хакида тушунча. Водород ионлари концентрациясининг тескари ишора билан олинган унли логарифми водород курсаткичи рН (пе-аш деб укилади) дейилади. рН=- Lg(Н+) бунда (Н+) – водород ионларининг концентрацияси, г-ион/л. Уз навбатида гидроксил ионлари концентрациясининг тескари ишора билан олинган манфий унли логарифми гидроксил курсаткич рОН дейилади. рОН =- Lg(OH-) бунда (OH-)- гидроксил ионларининг концентрацияси, г-ион/л. рН ва рОН катталиклар эритманинг кислотавий ёки ишкорийлигини микдорий жихатдан характерлайди. Масалан рН=2 булган эритмада 10-2 г-ион/л водород ионлари булади, бу эса НCl ёки бошка кучли кислота эритмасининг кислоталилиги 0,01М булишига мувофик келади; рН=3 булган эритмада эса 10-3 г-ион/л водород ионлари булади ва у НCl эритманинг кислоталилиги 0,001М булган холга тугри келади. Равшанки биринчи эритманинг кислоталилиги иккинчи эритманинг кислоталилигидан 10 марта каттадир. Эритмаларнинг мухитини рН ёрдамида шундай аниклаш мумкин: нейтрал рН=7, кислотавий рН<7 , ишкорий рН>7 . Водород ионларининг концентрацияси, рН катталиги ва эритманинг мухити орасидаги богликлик куйидаги схема оркали ифодалаш мумкин. Агар рН=1;2;3;4 булса кучли кислотали, агар рН= 5;6 булса кучсиз кислотали, агар рН= 8;9;10 булса кучсиз ишкорий, агар рН=11;12;13;14 булса кучли ишкорий эритма булади. Коллоид эритмалар Табиатда ва техникада дисперс системалар кенг таркалган. Булар компонентлари бир- бирида текис таксимланган системалардир. Дисперс системаларда дисперс фаза – майдаланган модда ва дисперсион мухит ичида дисперс фаза таксимланган бир жинсли модда булади. Масалан тутунда дисперс фаза кумирнинг каттик заррачалари, дисперсион мухит – хаво; гили сувда гилнинг каттик заррачалари дисперс фаза, дисперсион мухит – сув; туманда дисперс фаза суюклик заррачалари, дисперсион мухит – хаво; ва хокозолар. Дисперс системалар жумласига чин эритмалар, коллоид эритмалар, шунингдек суспензиялар ва эмульсиялар киради. Уларнинг барчаси бир-биридан заррачаларнинг улчамлари яъни дисперслик даражаси билан фарк килади. Заррачаларининг улчамлари 0,001 мкм дан кичик булган системалар чин эритмалар хосил килади. (Микрометр (мкм)-метрнинг миллиондан бир кисми). Коллоид эритмалар – булар дисперсион мухит билан дисперс фазадан таркиб топган икки фазали системалардир; уларда дисперс фаза заррачаларининг чизикий улчамлари 0,001 дан 0,1 мкм гача булади. Коллоид эритмалар золлар деб аталади. Коллоид ва чин эритма заррачаларининг катталиги турлича эканлигидан фойдаланиб, уларнинг аралашмасини таркибий кисмларга ажратиш осон. Бунинг учун майда говакларидан коллоид заррачалар ута олмайдиган ва факат молекула хамда ионлар утадиган говак мембрана (пергамент когоз, махсус плёнкалар ва бошкалар) танлаб олинади. 15. Сувнинг сифат курсаткичлари кайсилар, уларнинг ахамияти. Сувнинг сифат курсаткичлари Ишкорлилик Табий ёки тозаланган сувнинг ишкорлилиги деганда уларнинг айрим компонентларининг кучли кислоталар эквивалент сонига богликлиги кобилияти тушунилади. Ишкорлилик сувда кучсиз кислаталар анионлари борлиги (мавжудлигидан фаркланади (карбанатлар, гидрокарбанатлар, силикатлар, боратлар, сулфатлар, гидросульфидлар, сульфидлар, гидросульфидлар, гумин кислаталар анионлари, фосфатлар). Уларнинг йигиндилари умумий ишкорлилик деб аталади. Охирги учта ионларнинг кам концентрацяли турларига караб сувнинг умумий ишкорлилиги факатгина кумирли кислата анионлари билан аникланади (карбанатли ишкорлилик ). Анионлар гидролизлар, годроксид ионларини хосил килади: СО32+ + Н2О < = > НСО3-+ OH- HCO3-+H2O < = > H2CO3+ OH- Ишкорлилик 1 дм3 сувни нетраллаш учун зарур булган кучли кислата сонига караб аникланади. Ишкорлилик купчилик табий сувларда факат калсий ва магний гидрокарбонатларига караб аникланади, бу сувларда pН 8,3 дан ошмайди. Ишкорликни аниклаш сув билан таьминлаш учун зарур булган уни кайта ишлаш, химёвий моддалар аралаштириш, бундан ташкари окава сувларни Реагентлар билан тозалашда фойдалидир. Ишкорий металлар ортикча концентрацияларда Ишкорлиликни аниклаш учун ирригация учун сувнинг яроклилигини аниклашда мухимдир. Сувнинг ишкорлилиги Рн курсатиши билан биргаликда карбонат таркиби хисоби учун ва сувида кумир кислата баланси учун хизмат килади. Аммиак. Табиий сувда аммиак азот таркибли органик моддалар ажралишидан ташкил топади. Гидроксид аммоний хосил килиб сувда яхши эрийди. Аммиак ПДКВ (РЭКВ) си 2,0 мг/дм3 ни ташкил этади. ПДКво–0,05мг/дм3 (лимитли захарлилик курсатгичи таксикалогик). Сувнинг каттиклиги. Сувнинг каттиклиги узида асосан эриган кальций ва магний тузлари бирлиги билан табий сувлар хоссаларини беради. Бу тузларнинг таркиби йигиндиси умумий каттиклик деб аталади. Сувнинг умумий каттиклиги кальций гидрокарбанатли (ва карбонатлар РН 8,3 гача булган) ва магнийли концентрациялари каьцийли ва магнийли тузлари сувдаги концентрациялари карбонатмасларга булинади. Сув кайнаш натижасида гидрокорбонатлар чукма хосил килиб карбонатларга утгани билан, карбонатли каттиклик вактинчалик ёки тузатиш (олдини олиш ) мумкин деб аталади. Кайнашдан кейин хосил булган каттиклик доимий деб аталади. Сув каттиклигини аниклаш хулосалари одатда мг-экв/дм3 да ифодаланади. Табий холларда сув каттиклигини ифодаловчи кальций ионлари, магний ва бошка ишкорий металларнинг узаро эриган углерод диоксидли карбонатли минераллар ва бошка эриш жараёнлари, хамда тог жинсларининг кимёвий ажралиши хисобига сувга тушади. Бу ионларнинг манбаи майдонларда сув йигилиш катламларида содир буладиган микробиологик жараёнлар, хамда хар хил корхоналар окова сувларидир. Сувнинг каттиклиги кенг ораликларда узгарувчан булади. Сув 4мг-экв/дм3гача каттиклиги юмшок, 4дан 8мг-экв/дм3 уртача, 8 дан 12мг-экв/дм3 – каттик ва 12мг-экв/дм3 – ута каттик хисобланади. Умумий катиклик 1(бир)дан 10(ун)гача, айрим холларда 100 (юз) мг-экв/дм3 гача узгаради, бунда карбонатли каттиклик 70 умумий каттикликнинг 70-80% ни ташкил этади. Одатда каттиклик кальций (до 70%) ионларига асосланганликни курсатади, лекин алохида холларда магнийли каттиклик 50-60% гача ошиши мумкин. Юза сувлари каттиклиги сезиларли мавсумий узгаришларга учрайди, киш охирида юкори булмаган узгаришга ва кисман сув тошкини даврига тугри келади. Сувнинг юкори каттиклиги шур таъм бериб овкат хазм килиш органларига таъсир килиб сувнинг органосектик хоссаларини ёмонлаштиради. Ичимлик сувида умумий каттиклик микдори 10,0 мг-экв/дм3 дан ошмаслиги лозим. Асосий талаблар техникавий сувга (накип(катлам) хосил килгани сабабли) куйилади. Водород курсаткичи (Рн) Табий сувларда вадород ионлари (гидроксинит- Н3О+) микдори асосан кумир кислота концентрацияси солиштирмасини ва ионлари : СО2+Н2О < = > Н++НСО3- < = >2Н++СО32- Водород ионлари микдорини курсатишда кулайлик учун тескари ишоралари билан олинган уларнинг концентрацияларини ифодаловчи логорифм курсаткичи киритилган : Рн = -lg{н+} Кисман углерод диоксиди микдори булган юза сувлари учун, ишкорий реакциялар характерлидир. Рн нинг узгариши фотосентиз сув усимликларида СО2 фойдаланиши билан ОН- ионлари ажралишлари жараёни билан якин алокадордир. Ер катламида мавжуд булган водород ионлари манбаи гумусли кислоталар хисобланади. Огир металлар тузлари гидролизи качонки темир сулфитлари, алюминий, мис ва бошка металларнинг сезиларили микдори сувга тушишига сабабчи булган холлардагина роль уйнайди: Fe+2+2H2O => Fe(OH)2+2H+ Рн микдори одатда дарё сувларида 6,5=8,5 ораликларда узгариб туради, ёмгир сувларда 4,6=6,1 боткокликларда 5,5=6,0 денгиз сувларида 7,9=8,3. водород ионлари концентрациялари мавсумий узгаришларга таьсирчандир. Рн курсатгичи кишда купчилик дарёлар сувларида 6,8=7,4ни ташкил етади,ёзда 7,4=8,2. Табий сувларда Рн курсаткичи сув йигиш бассейнлари геологияси даражасига караб хам аникланади. Сувнинг хоссалари таркиби ва таркибий талабларига асосланиб ичимлик суви максадларидаги сув хавзалари , рекреация зоналарда сув иншоатлари сувлари, бундан ташкари баликчиликка мулжалланган хужаликлар сув хавзалари сувларида Рн курсатгичи 6,5=8,5 интервал(оралик) дан ошмаслиги шартдир. Сувнинг Рн курсатгичи = сувнинг асосий курсатгичларидан биридир. Вадород ионларни кончентрациялари курсаткичлари табиий сувларда содир буладиган химёвий ва биологик жараёнларга катта ахамиятга эгадир. Рн курсатгичлари сув усимликларининг хаётий фаолияти ва ривожланиши, элементлар турли формалардаги миграциялардаги бардошлилиги, металларга ва бетонларга сувнинг агрессив таьсирларига богликдир. Сув Рн курсаткичлари бундан ташкари биогкн элементларнинг турли формаларга айланиши жараёнларига таъсир килади, захарловчи моддалар таксикологик хусусиятини узгартиради. Сув хавзаларида унинг кислоталик жараёнлари бир канча этапларга булинади. Биринчи этапда Рн амалда узгармайди ( бикорбанат ионлари Рн ионларини тулик нктраллашга улгиради). Умумий ишкорлик сув хавзаларида тахминан 10 мартага 0.1 моль/дм3 гача кушмагунга кадар бу этап давом этади. Иккинчи этапда сув хавзалари кислоталилик сувидаги Рн одатда йил буйи 5,5 дан юкорига кутарилмайди. Бундай сув хавзвлари хакида худди доимий кислоталик деб гапиришади. Бу кислаталик этапларида тирик организимлар турлари таркибида сезиларли узгаришлар содир булади. Учинчи этапда кислоталикда сув хавзаларида Рн Рн<5 катталикларида стабиллашади, хатто ёгингарчилик натижасида Рн юкори катталикларга эга булса хам. Бу сув хавзаларида гумусли моддаларининг ва алюминий бирикмаларининг хамда ер катламларида булиши билан богликдир. Табиий сувларда Рн га богликлигига караб 7 (етти) гурухга рационал булинади. РН га қараб табиий сувлар гурухлари Гуруҳ рН Изох Юқори кислотали сувлар <3 Оғир металлар тузлари гидролизларининг хулосалари (шахталар ва рудали сувлар) Кислотали сувлар 3ч5 Карбон кислотанинг сувга тушиши, органик моддаларнинг ажралиши натижасида фульвокислота ва бошқа органик кислоталарнинг хосил бўлиши. Кучсиз кислотали сувлар 5ч6,5 Гумусли кислоталарнинг ерда ва ботқоқли сувларда ўрмон зоналари сувларида учраши. Нейтрал сувлар 6,5ч7,5 Сувда Са(НСО3)2 , Мg(HCO3)2 борлиги Кучсиз ишқорли сувлар 7,5ч8,5 Сувларида Са(НСО3)2, Мg(НСО3)2 борлиги Ишқорли сувлар 8,5ч9,5 Na2CO3 ёки Na H CO3 борлиги Юқори ишқорли сувлар >9,5 Na2CO3 ёки Na HCO3 борлиги. Кальций Юза сувларига кальций тушишининг бош манбаи булиб химявий ажралиш (алмашиниш) ва минералларнинг эриши, аввалига охактошлар, доломитлар, гипслар, кальцийли селекатлар ва бошка чукмалар митаморфик жинслар жараёнларидир. Са СО3+СО2+Н2О < = > Са ( НСО3)2 < = > Са2++2НСО3- Эриш Рн камайиши кузатилиши билан органик моддалар таркалишининг микробиологик жараёнларини хосил килади. Куп микдордаги кальцийлар силикатли, металлургия, шиша, химявий саноатда окова сувлар билан ва кишлок хужалик чикиндилари окова сувлари, айникса кальцийли минерал угитлар билан таркаладилар. Кальцийнинг характерли жахатларидан юза сувларига кенг жойлашган СаСО3 туйинган эритмаларини хосил килишига берилишидир. Ионли формаси (Са2+)эса факат кам минералланган табиий сувларга характерлидир. Кальцийнинг органик моддалар билан сув таркибида кенг жойлашувчи комплекс бирикмалар билан маьлумдир. Айрим кам минералланган рангли сувларга 90-100% ли кальций ионлари гумусли кислоталар билан богланган булиши мумкин. Дарё сувларида кальций микдори кам холларда 1(бир)г/дм3 дан ошади. Одатда унинг коцентрациялари сезгилари пасдир. Юза сувларига кальций концентрациялари сезиларли мавсумий узгаришига эгадир. Кальций ионларининг минералланиши (бахорда камайиши ораликларида тасирига богликдир, бу кальций эриган тузларининг юза ер катламлари ва жинслар билан енгил ишкорланиши билан богликдир. Кальций ПДКВР 180мр/дм3ни ташкил этади. Бугли курилмалар таминланадиган ва таркибида карбанатлар,сулфадлар ва катор бошка кальций анионлари мустахкам накип (катлам) хосил киладиган сувларга ута юкори каттик талаблар куйилган. Сувдаги кальций микдори тугрисидаги маьлумотлар муоммолар ечилишида, табиий сувлар химявий таркибини ташкил этиш билан богликдир, уларнинг келиб чикиши бундан ташкари карбанат-кальцийли тенгликни текширишда зарурди. Магний Юза сувларига магний асосан химявий алмашиниш ва доломитлар эриши, мергелей ва бошка минераллар жараёнларида тушадилар. Магнийнинг сезиларли микдори сув объектларига металлургия, силекат, тукимачилик ва бошка корхоналар окова сувлари билан тушиши мумкин. Дарё сувларида магний таркибида одатда бир неча бирикмалардан то 10(ун) миллиграмм да 1(бир) дм3 гача узгаради. Магний таркиби юза сувларида сезиларли узгаришларга берилган коидага биноан максимал юкори, концентрация узгаришсиз ораликларда, минемал – сув тошкини ораликларида. Mg2+ионлари ПДКВР40 мр/дм3 ни ташкил этади. Натрий Натрий табиий сувлар химявий таркибини ифодаловчи асосий компотенетларидан бири булиб , уларнинг турларини аниклайди. Натрийнинг курукликдаги юза сувларига тушувчи манбаи мавжуд ва чукма жинслар ва хосил булган, эриган хлоридли, сульфатли ва углеродли натрий тузлари хисобланади. Сув йигишда борадиган хамда, биологик жараёнларда катта ахамиятга эга булган ва натижада кайсики эриган натрийли бирикмалар хосил килади. Бундан ташкари натрий табий сувларга маиший – хужалик ва саноат окава сувлари билан, хамда далаларни сугориш сувлари ташланиши хисобига хам тушади. Юза сувларига натрий асосан эриган холатларда келади. Дарё сувларида унинг концентрацияси физика – географик шароитлар ва сув обектлари бассйенлари гиологик ахамятига караб 0,6 дан то 300 мг/дм3 гача узгаради . Ер ости сувларида натрий кенг ораликларида –миллиграммдан граммгача ва хамда 10(ун)лаб граммгача ё 1дм3 га узгаради. Бу сув аралашувчи жинслар таркиби,ер ости сувларнинг жойлашиши ва бошка гидрогиологик холатлари шароитлари билан аникланади. Натрий ПДКв 200мг\дм3ни ташкил этади . ПДКвр-120мг\ дм3 Темир Юза сувларида темир бирикмалари асосий манбай тог жинслари химявий алмашиниши жараёнлари хисобланиб, уларининг механик емирилиши ва эришига богликдир.Табиий сувларида минерал ва органик моддаларда узаро ташкиллаштирувчи жараёнларида сувда, мавжуд булган эриган, коллоидли ва туйинган холатларда темир бирикмаларини мураккаб комплексини хосил килади. Темирнинг сезиларли микдорлари металлургия метални кайта ишлаш, тукимачилик, лак-буёклаш саноати корхоналари ва кишлок хужалик окавалари ва ер ости окивалари билан тушади. Фазали таглик сувнинг химёвий таркиби, Рн, Е h ва шу жумладан айрим даражада температурага боглик . Рупин анализида аралашма шаклида заррачалар 0,45мкм катта улчовли холатда ажралади. У темир таркиби менираллар , темир оксиди ва темир бирикмалари, огир ажралувчи шаклида куринади. 16. Савол: Метан гази, хоссалари ва ишлатилиши. Табиатда усимлик ва хайвон организмлари колдикларининг хавосиз жойда парчаланиши натижасида хосил булади. Боткоклик ховузлардан газ пуфакчаларни чикиши шу билан тушинтирилади. Баъзан метан тошкумир катламларидан хам чикади ва шахталарда йигилиб колади. Метан табиий газнинг асосий массасини (80-97%)ташкил килади.У нефть казиб чикаришда ажралиб чикадиган газ таркибида хам булади.Табиий ва нефть газлари таркибига С2Н6, пропан С3Н8, бутан С4Н10 ва баъзи бир бошка газлар хам киради. Нефть таркибида газ холидаги суюк ва каттик туйинган углеводородлар булади. Физикавий хоссалари: Метан-рангсиз,хидсиз газ,хаводан деярли 2 марта енгил,сувда кам эрийди. Этан, пропан, бутан нормал шароитларда –газлар, пентандан то пентадекангача – суюкликлар, кейинги гомологлари эса каттик моддалар.Пропан ва бутан босим остида одатдаги хароратда хам суюк холда булиши мумкин. Туйинган углеводородлар хавосиз жойда, каттик киздирилганда (1000 0Сдан юкори) парчаланади. Метан жуда хам турли-туман сохаларда ишлатилади: Метан табиий газ хамда ёкилги сифатида ишлатилади. Метан метанол, сирка кислота, синтетик каучик, синтетик бензин ва жуда куп бошка кимматбахо махсулотлар олишда дастлабки хомашёдир. Хавога нисбатан зичлиги – 0,55 Уз-узидан ёниш температураси – 537 0С Портлаш оралиги (ПДВК) – 5 – 15 % гача Рухсат этилган микдори (ПДК) – 300 мг/м3. 17. Этан гази ва унинг хоссалари, ишлатилиши. Этан С2Н6 Рангсиз , хадсиз таъмсиз газ, сув билан аралашмайди, ёнувчан портлаш хафи жуда катта. Х.н.з. -1,04 Ё.т -510оС ПДВК -3%-5% ПДК (РЭМ) -300мг/м3 18. Этилен гази ва унинг хоссалари, ишлатилиши Этилен(С2Н4) катори углеводородлари халкаро номенкулатура буйича алкенлар деб аталади. Этиленнинг элемент анализи курсатишича унинг таркибига тахминан 85,7 % углерод ва 14,3 % водород киради. Этиленнинг водородга нисбатан зичлиги 14 Умумий формуласи СnH2nбулган, молекуласидаги углерод атомлари уртасида битта кушбог булган углеводородлар этилен катори углеводородлар ёки алкенлар деб аталади. Физикавий хоссалари: Этилен-рангсиз газ, деярли хидсиз,хаводан бир оз енгил, сувда ёмон эрийди. Пропилен ва бутеинлар(бутеленлар) хам нормал шароитларда газ холатида, пентан С5Н10 дан бошлаб то октадецен С19Н36 гача суюкликлар, нонадецен С19Н38 дан бошлаб эса каттик моддалар. Этилен организмга норкотик таъсир курсатади, тез алангаланувчи, иситилганда ёки ёнгинга якинлаштирилганда полимерлаш реакцияси бошланиб кетади. Жуда ёнувчан мода. Хавога чикарилганда пар куринишда хаво билан аралашиб кетади. Зарарланишда бош айланиш, кучсизлик ва хушдан кетиш содир булади. Суюк этелинга текканда совуклигини сезиш мумкин. Ёнган этилен махсулоти дуоксид углеродга айланади. Хавога нисбатан зичлиги(-103,7 0С да) – 0,57 Уз-узидан ёниш температураси – 450 0С Портлаш оралиги (ПДВК) – 2,7 – 32 % гача Рухсат этилган микдори (ПДК) – 50 мг/м3. 19. Водород гази ва унинг хоссалари. ВОДОРОД-H2 Водород хидсиз, рангсиз, энг енгил газ, у хаводан 14,5марта енгил. Сувда кам эрийди (1литр сувда 180С да 18мл водород эрийди.) водород энг кийин суюкланадиган газдан биридир. У 252,80С да рангсиз суюкликка айланади. 20. Кимёдан маълумотлар. Кимё – табиий ва сунъий моддаларнинг хоссаларини, улар таркибининг узгариши туфайли янги моддалар хосил булиш жараёнини ургатувчи фандир. Атом – мусбат зарядланган ядро ва унинг атрофида харакатланадиган электронлардан ташкил топган электронейтрал заррача. Ядро зарядлари бир хил булган атомларнинг муайян тури кимёвий элемент деб аталади. Атомнинг нисбий массаси деб, берилган элемент атомини уртача массасини С атом массасининг ун иккидан бир кисмига тенг булган катталикка айтилади. С элементи баркарор булганлиги учун хам нисбий атом массасини хисоблашда танланган. Ядро зарядлари бир хил , массаси жихатдан фарк килувчи атомлар изотоплар дейилади. Таркиби бир хил элемент атомларида ташкил топган моддалар оддий моддалар деб аталади. Хар хил элементлар атомидан ташкил топган моддалар мураккаб моддалар деб аталади. Бир хил кимёвий элементнинг хоссалари жихатдан бир биридан фаркланадиган икки ва ундан ортик оддий модда хосил килиш аллотропия, бу моддаларнинг узи аллотропик шакл урганишлар деб аталади. Моддалар таркибининг кимёвий элементларнинг белгилари билан ёдланиши кимёвий формула деб аталади. 11 Валентлик бирон кимёвий элемент атомининг бошка элемент атомларидан муайян сондагисини бириктириб олиш хоссасидир. Моддаларнинг таркиби узгармасдан содир буладиган ходисалар физик узгаришлар дейилади. Моддаларнинг таркиби узгариши билан содир буладиган ходисалар кимёвий узгаришлар дейилади. Кимёвий реакцияларнинг уларда иштирок этган моддаларнинг формулалари билан ёдланиши кимёвий реакция тенгламалари дейилади. Моддалар массасининг сакланиш конуни деб кимёвий реакцияга киришган моддаларнинг массаси хосил булган моддаларнинг массасига хамма вакт тенг булади. Таркибнинг доимийлик конуни: Хар кандай соф модда каерда ва кандай усул билан олинишидан катъий назар бир хил узгармас таркибга эга булади. Молекула ва молекуляр масса. Таркиби молекуляр ташкил топган моддаларнинг кимёвий хоссаларини узида саклайдиган энг кичик заррача молекула деб аталади. Айрим молекулаларнинг таркибида юзлаб-минглаб атомлар булиши мумкин. Уларга оксиллар муклиен кислоталар мисол булади. Молекулалар атомларга ухшаш электронейтрал заррача. Молекулаларнинг массаси хам икки хил: Нисбий ва Абсолют молекулалар масса бирлигида ифодаланади. Молекулаларнинг масса атом бирлигида ифодаланган массаси унинг нисбий молекуляр массаси деб аталади. Нисбий молекуляр масса Мr билан белгиланади. Масалан: Мr (водород-Н2)=2х1 масса атом бирлиги= 2 М.А.Б. Физик жисмлар: калам, стакан, мих, кошик. Оддий моддалар: графит, кислород, алюминий. Мураккаб моддалар: кум, полиэтилен, бур, шакар. Хавонинг суюкланиши – физикавий ходиса. Шакарнинг сувда эриши - физикавий ходиса. Сундирилмаган охакка сув кушиш – кимёвий ходиса. Темирнинг занглаши - кимёвий ходиса. Реакциялар иссиклик эффектига кура 2 хил булади. 1. Экзотермик – иссиклик чикиши билан борадиган реакциялар. С+О2→СО2+g:2Н2+О2→2Н2О+g 2. Эндотермик – иссиклик ютилиши билан борадиган реакциялар. Са+СО2→СаО+СО2 -g МgСО3→МgО+СО2 -g С+СО2→2СО+g 21. Менделеев даврий системаси : элементлар сони, нечта катор ва нечта группадан иборат? Даврий система. Атомларнинг даврий хоссалари. 1869 йил Д.Е. Менделеев томонидан даврий конун кашф этилди. Элементларни системага солган атом массалари ортиб боришига караб жойлаштирилганда уларнинг 5 хоссаси узгаради. 1. Атом массалари ортиб бориши билан металлик хоссалари заифлашади. 2. Атом массалари ортиб бориши металмаслик хоссалари кучаяди. 3. Атом массалари ортиб бориши билан О2 нисбатан валентлиги ортади. 4. Атом массалари ортиб бориши билан Н2 нисбатан валентлиги камаяди. 5. Уларнинг хоссалари асосликдан оркали кислоталик хоссаларига караб узгариб боради.Демак: элементларнинг хамда уларнинг бирикмаларининг хоссалари даврий равишда атом массаларига богликдир. Шу тарифга даврий конун дейилади. Давр – Ишкорий металл билан бошланиб энерт газ билан тугайдиган горизонтал каторига айтилади. 12 22. Газларнинг босимига караб булиниши, ишлатилиши. Газ таксимлаш пунктлари ва уларнинг вазифалари. Табиий газ: Рангсиз, хидсиз, кузга куринмас холатда булади. Табиий газни захарлаш хавфи булганлиги сабабли хидлантирувчи мода одоранд (этилмелкаптан – S2H5SH) кушилади, уртача нормаси 1000 м3 га 16 гр ёки 19,1 см3 кушилади. Табиий газнинг асосий ёнадиган кисми метан хаво билан кушилганда портлаш хавфи бор (Метан учун 20 0С, 760 мм симоб устуни булганда). Табиий газ босимлари 3 хил булади: 1. Паст босим 0,05 кгс/см2 гача ёки 500 Па гача. 2. Ўрта босим 0,05 кгс/см2 дан 3 кгс/см2 гача ёки 0,3 МПа гача. 3 Юкори босим 3 кгс/см2 дан 12 кгс/см2 гача. Газ таркиби Иссиклик (Теплота) МДЖ/м3 Зичлиги (Плотность) кг/м3 CH4 C2H7 C3H8 C4H4 C5H2 N2 CO2 94.9 3.2 0.4 0.1 0,2 09 04 3675 ч8770 0,758 Табиий газни портлаш чегараси 5,5 ч 15,6 % / об. 1м3 табиий газни меъёрий ёкиш учун 10м3 хаво керак булади. Газ таксимлаш пункти (ГРП). Вазифаси: истеъмолчиларга керакли босимли газни автоматик тарзда юкори ёки урта босимдан паст босимга тушириб бериш учун хизмат килади. ГТП куйидагилардан иборат: 1. Сеткали фильтр (ФС-25-7, ФС-40-7, ФС-50-7). Фильтрлар газ таркибидаги механик бирикмаларни ёки заррачаларни ушлаб колиш учун хизмат килади. 2. Клапан–отсекатель (ПКК-40-5, ПКК-50-5). Газни автоматик равишда тухтатиш учун ишлатилади. 3. Паст босимли регулятор (4РД-32, РДБК-1-25, РДБК-1-50/35) юкори ёки урта босимли газни паст босимга тушириб бериш учун хизмат килади ва доимий керакли сарф буладиган газни таъминлаб туради. II - Механик кисм 1. Металлар, уларнинг турлари, хоссалари ва уларни кайта ишлаш? Металл ва котишмаларнинг хоссалари, асосан уларнинг ички тузилиши – структураси буйича аникланади. Барча жисмлар бир биридан маълум масофада жойлашган атомлардан тузилган. Атомлар узаро тортишиш ва бир биридан итарилиш кучлари таъсирида уз жойида туради. Атомлар табиатига караб металларнинг хоссалари турлича булади. Масалан, Темирнинг атоми алюминий ёки миснинг атомига ухшамайди. Каттик жисмларда атомлар тартибсиз (аморф жисмлар) ва тартибли (кристалл жисмлар) жойлашиши мумкин. Аморф модданинг энг куп таркалгани шишадир, барча металл ва котишмалар кристалл жисмларга киради ва уларнинг атомлари катъий ва тугри геометрик тартибда жойлашган булади. Металл ва котишмаларни киздирганда ёки деформациялаганда (болгалашда ва пластик деформацияда) уларнинг структураси узгаради Металларнинг ташки кучга каршилик курсатиш хусусиятини аникловчи хоссага металлнинг механикавий хоссалари дейилади. Бу хоссаларга эластиклик, пластиклик, мустахкамлик, каттиклик ва бошкалар киради. 13 Материалнинг ташки кучлар таъсиридан сунг узининг дастлабки шаклини олиш хоссаси эластиклик, ташки кучлар таъсирида емирилмай куч таъсири тугагандан сунг узгарган шаклини саклаб деформацияланиш хоссаси пластиклик дейилади. Пластик деформация хоссасига эга булмаган материаллар мурт материаллар хисобланиб, уларга чуян, тобланган пулат ва шишалар киради. Каттиклик деб, материалнинг унга нисбатан каттик булган бошка материаллар ботишига каршилик курсата олиш хусусиятига айтилади. Металл ва котишмаларнинг киздириб ва совуклайин ишлов беришга мойиллик хоссалари технологик хоссалар дейилади. Асосий технологик хоссалар ишланувчанлик, пайвандланувчанлик, болгаланувчанлик, шунингдек куйилувчанликдан иборат. Металлмас материаллар Металлмас материалларга ёгоч, пластик массалар, резина, когоз, асбесть ва бошкалар киради. Темир – углерод котишмалари хакида тушунча (Кора металл). Пулат ва чуян асосий темир – углерод котишмалари хисобланади. Улар темир ва углерод хамда баъзи бошка элементлар (Кремний, марганец, хром, никель ва хокозо) котишмаларидан иборат булиб, таркибида 2% гача (углерод) С булган темир – углерод котишмаси Пулат, таркибида 2-4,5% гача (углерод) С булгани чуян деб аталади. Рангли металлар Рангли металларга алюминий, мис, рух, калий, кургошинлар киради. Рангли металлар тоза холатда камдан кам кулланилади, одатда, котишма тарзида фойдаланилади. Рангли металларни эритиб олишда уларга хоссаларини яхшиловчи легирловчи кушилмалар (кремний, марганец, хром, никель, магний ва бошкалар), Рангли металлар ва уларнинг котишмалари , асосан, камёб, кимматбахо булади. 2. Пулат, уларнинг турлари ва хоссалари? Бу материалсиз техника хозирги кундаги юкори мавкеига эришмаган буларди. Бунга сабаб, пулатнинг мустахкамлиги, динамик юкламаларга бардошлиги, куйилиш, болгаланиш, штамплаш ва пайвандлаш кобилятига эгалиги, станокларда кайта ишланишга мойиллиги, арзонлиги ва муллигидир. Пулатларда углерод микдори 1,5 % гача булса, конструкцион пулатларда эса 0,7 % дан ортмайди. Саноатда ст. 3, ст. 5, ст 10, ст. 20, ст. 25, ст. 30, ст. 35, ст. 40, ст. 45 пулат маркалари ишлатилади. Пулатларнинг физик хоссалари куйидагича: - зичлиги ρ=7790…7900 кг/м3 - эриш температураси tэр=1400…1500 К; - иссиклик утказувчанлиги λ=46,5…58,2 Вт/м.К; - солиштирма иссиклик сигими ср=0,454 кЖ/кг К; - Чизикли кенгайиш коэффеиценти χ=(11,7…12,3).10-6 1/К. Легирловчи кушимчалар таъсири. Мухим легирловчи элиментларга куйидагилар киради: хром, никель, молибден, марганец, кремний, титан, ниобий, вольфрам, ванадий. Айрим холларда алюмений ва мислар хам кушимча сифатида пулатларга кушилади. Кимёвий таркибига кура, пулатлар углеродли ва легирланган турларга булинади. Бу элиментлар пулат сифатини яхшилайди ва махсус хоссали килади. Легирланган пулатнинг кимёвий таркиби учун ягона шартли белгилар (харф ва ракамлар) кабул килинган. Дастлабки икки ракам углероднинг уртача микдорини (конструкцион пулат учун фоизнинг ундан бир улуши микдорида, асбобсозлик ва зангламайдиган пулатлар учун фоизнинг ундан бир улуши микдорида); харфлар легирловчи элиментларни (жадвалга каранг); харфларнинг унг томонидаги ракамлар эса элиментларнинг уртача микдорини курсатади. 14 I-жадвал Пулат компонентларининг шартли белгилари Номи Шартли белгилари Номи Шартли белгилари Алюминий Ю Мисс Д Бор Р Молибден М Ванадий Ф Никель Н Вольфрам В Ниобий Б Кобальт К Титан Т Кремний С Углерод У* Марганец Г Хром Х У* - углеродли асбобсозлик пулатлар маркаларида. Масалан, Х18Н12М2Т маркали пулатда 18% хром, 12% никель, 2% молибден ва 1% га якин титан борлигини курсатади. 3. Чуян, уларнинг турлари ва хоссалари? Темирнинг углерод ва кремний, фосфор, марганец ва олтингугурт билан куп компонентли котишмаси кул ранг чуян булади. Чуян таркибидаги углерод микдори 2,8-3,7 % булади. Бошка компонентларнинг микдори эса куйидагича: С= 3,0-3,6 %; Si =1,6-2,4 %; Мn=0.5-1.0 %; Р<0.8%; S<0.12%. Чуянларнинг физик хоссалари куйидаги маълумотлар билан характерланади: - зичлиги ρ=6600…7700 кг/м3 - эриш температураси tэр=1050…1573 К; - иссиклик утказувчанлиги λ=25…59 Вт/м.К; - солиштирма иссиклик сигими ср=0,5…4,5 кЖ/кг К; Чизикли кенгайиш коэффеиценти χ=(16,7…17,6).10-6 1/К. Чуянлар нархи паст ва уртача механик хоссаларга эга булганлиги учун техниканинг турли сохаларида кенг кулланишига олиб келди. 4. Резьбалар, турлари ва ишлатилиши? Деталларни бириктиришнинг энг кенг таркалгани резьбали бирикмадир. Резьбали бирикмаларни резьба киркилган деталлар – болт, винт, шпилька ва гайкалар ташкил этади. Резьба деталлар сиртидан винт чизиги буйича арикча очиш йули билан хосил килинади. Болтли бирикмалар энг содда ва арзонга тушади, чунки бундай бириктириладиган деталларга резьба киркиш талаб килинмайди. Болтли бирикмалар унча калин булмаган деталларни, шунингдек, материали етарлича мустахкам резьбани таъминламайдиган деталларни мустахкамлашда ишлатилади. Винтли бирикмалар деталлардан бири анча калин булган деталларни махкамлашда ишлатилади. Винтнинг болтдан фарки шундаки, винт резьбали тешикка бураб киргизилади ва гайка ишлатилмайди. Бириктирилган деталларни тез-тез кисмларга ажратишга тугри келадиган, деталлардан бири анча калин булган холларда деталлар шпилькалар билан бириктирилади. Ушбу холда винтлар ишлатилганда эди , куп марта бураб чикариш ва бураб махкамлаш натижасида детал резьбасининг тезрок ейилишига олиб келган булур эди. Шпилька бошка гайка устига буралган гайка ёки шпилька бурагич ёрдамида деталга бураб киргизилади. 15 Резьбаларнинг асосий геометрик параметрлари: d – ташки номинал диаметр; d1 – ички диаметр; d2 – уртача диаметр, яъни фараз киладиган цилендр диаметри, ундаги резьба урамининг эни резьба тублари энига тенг булади; S – резьба кадами, яъни ук буйича йуналишида икки кушни урамларнинг бир хил номли томонлари орасидаги масофа; α – разьба профилининг бурчаги. 5. Больтлар, шпилкалар ва уларнинг фарклари, гайкалар, уларга булган талаблар. Болтлар ва махкамлаш винтлари. Каллаклар болтлар ва винтлар олти киррали ярим доиравий цилиндрик ва яширин каллакли килиб ишлаб чикарилади. Каллак шакли керакли таранглашган кучига бажариладиган ишнинг кулайлиги ва хакозоларга караб танланади. Олти киррали болтлар ва винтлар энг куп ишлатилади. Болтлар ва винтлар тайёрланиш аниклилигига караб нормал в аута аникликдаги вазифасига караб эса умумий ишларга мулжалланган урнатиш ва махсус хилларга булинади. Урнатиш винтлари деталларни фиксайиялашда кулланилади. Махсус болтларга пойдевор бултлари конусли (развёрткалаш тешиги) юк кутарувчи ва бошка болтлар киради. Шпилькалар болтларга ухшаб тайёрланади динамик нагрузкаларда уларнинг мустахкамлиги болтларникига караганда юкори булади. Гайкаларнинг бир неча асосий типлари бор. Шаклига караб уларнинг олти киррали думалок кулокли ва бошка хиллари булади. Олти киррали гайкалар энг куп таркалган Баландликка караб олти киррали гайкалар нормал баланд ва паст хилларга булинади. Баланд гайкалардан тез-тез кисмларга ажратиш ва йигишда резбанинг йилишини камайтириш учун фойдаланилади. Олти киррали гайкалар болтлар сингари тайёрланиш аниклигига караб нормал в аута аникликда тайёрланган хилларга булинади Шайбалар гайка остига куйилади; улар деталларни кирилишдан саклаш ва таянч юзасини ошириш учун хизмат килади. Резбали бирикмаларни уз-узидан буралиб кетишидан саклайдиган стопор шайбалар хам булади. 6.Рухсат (допуск) нима? Допуск ва утказишлар. Техника деталлари уларнинг номенал улчамлари курсатилагн чизмага караб тайёрланади. Деярли хар кайси деталь узининг хакикий улчамига эга. Бу улчам номенал улчамдан чегаравий четлашишлар кийматидан катта ёки кичик булиши мумкин. Чизмада улчамнинг чегаравий четлашиш киймати номенал улчамдан унгда курсатилади.(1 расм). Допуск деб, энг тмати икки деталнинг туташмаси характерига, деталнинг тайёрланадиган улчами ва аниклик классига боглик. Чизмадаги тасвири Деталнинг хакикий улчами Допуск, мм - 0,1 60-0,3 59,7 – 59,9 0,2 + 0,21 60 +0,15 60,15 – 60,21 0,06 300 ±1,0 299,0 – 301,0 2,0 300 +1,0 300,0 – 301,0 1,0 16 + 1,0 300 -0,5 299,5 – 301,0 1,5 1-расм. Чизмада чегаравий улчамларни белгилш. 7. Насослар, уларнинг турлари, тузилишлари ва ишлатилишларини айтинг? Курилмаларда ва кувур ичида суюклик унинг боши ва охиридаги босимлар фарки туфайли харакат килади. Суюкликнинг куйи сатхдан юкори сатхга узатиш учун эса, насослардан фойдаланилади. Бунда суюкликга босимнинг потенциал энергияси таъсир эттирилади. Насос – шундай гидравлик машинаки, унда электр юриткичнинг механик энергияси суюкликнинг харакатланиш (узатиш) энергиясига айлантириб берилади. Харакатланиш турига караб хажмий, куракли (марказдан кочма), уюрмавий ва укли насосларга булинади. Хажмий насосларнинг ишлаш принципи ёпик хажм ичида сикиб чикариш усулига асосланган булиб, илгарилама-кайтма ва айланма харакатлар туфайли суюклик сикиб чикарилади. Хажмий насосларга поршенли, ротацион, винтли, шестерняли ва пластинали гидравлик машиналар киради. Марказдан кочма насосларда босим марказдан кочма куч таъсирида, яъни насос кобиги (асоси)га жойлашган куракли гилдиракнинг айланиши туфайли содир булади. Уюрмавий насосларда уюрма энергияси хисобига узатилади. Бу ишчи гилдиракнинг айланишида уюрманинг тезда хосил булиши ва суниши билан амалга ошади. Айтиб утилган насослардан ташкари, яни окимчали насослар, хамда газлифтлар ва монтежю деб номланадиган машиналардан хам фойдаланилади. Бу насосларда газ, сув ва бугларнинг босимларидан фойдаланилади. Насосларнинг асосий параметрлари булиб унумдорлик, напор ва кувватлари хисобланади. Унумдорлик V (м3/с) – бу суюкликнинг хажмий сарфи булиб, хайдаш кувури оркали насос ёрдамида узатилган суюклик микдорини билдиради. Насос напори Н(м) – бу насоснинг масса бирлигига эга булган суюкликка берган солиштирма энергиясидир. Фойдали кувват NФ(Вm) – напор Н ва суюклик массавий сарфи pg V купайтмасига тенг микдордаги суюклик потенциал энергиясига айтилади: Nф = рgVН. Марказдан кочма насослар Ишлаш принципи. Марказдан кочма насослар оким кинетик энергиясини босимнинг потенциал энергиясига айлантириб беришига асосланиб ишлайди. Бу турдаги насосларда суйикликни суриш ва узатиш марказдан кочма куч таъсирида булиб, бу куч насос ишчи гилдирагига жойлашган спиралсимон куракчаларни айланишидан хосил булади. Куракчалар суюклик окиб утадиган канални хосил килади. Поршенли насослар Поршенли насослар плунжер ёки поршенни цилиндрда илгарилама-кайтма харакати ёрдамида суюкликни сикиб чикариш принципига асосланган. Поршенни унг томонга килган харакатидан кейин, цилиндрнинг чап кисмида хавони сийракланиши содир булиб, суриш клапани очилади ва суриш кувури оркали суюклик цилиндрга тортиб олинади. Поршен чапга сурилганда суриш клапани беркилиб, узатиш клапани очилади ва суйиклик хайдаш кувури оркали узатила бошлайди. 17 Поршен кривошип-шатунли механизм ёрдамида харакатга келтирилади. Поршен цилиндрда зичловчи халкалар ёрдамида сикиб турилади. Поршенли насослар узатмаси турига караб, бевосита уланувчи ва узатмали булади. Насосларни таккослаш Хажмий насослар. Порщенли ва плунжерли насосларнинг асосий афзаллиги бу уларда фойдали иш коэффициентининг катталиги ва кам микдордаги, юкори ковушок суюкликларни хар кандай босимда узатиб бериш хоссасига эгалигидир. Лекин, уларда суюклик узатилиши нотекислиги, клапанларни тез ишдан чикиши ва уларнинг ката улчамга эга булиши, поршенли ва плунжерли насосларнинг кулланишини озгина чегаралайди. Плунжерли насосларни ишлатиш осонрок булиб, бузилиши камрор булади. Хажмий насослар тузилиши оддий (шестерняли ва винтли) булиб, суюкликни бир меъёрда узатиб беради. Марказдан кочма ва укли насослар. Бу насослар фойдали иш коэффициенти юкори ва суюкликни бир меъёрда узлуксиз узатиб беради. Нисбатан сода тузилганлиги уларни узок хизмат килишини ва ишончлилигини таъминлайди. Клапанларнинг йуклиги, ишкаланиш юзалари булмаслиги ифлосланган суюкликларни хам узатиш имконини беради. Электр юритгич билан бевосита уланиши насос курилмасининг ихчамлигини таъминлайди ва унинг фойдали иш коэффициентини оширади. Куракчали насосларни ушбу афзалликлари, уларнинг кимё саноатида кенг куламда кулланишига олиб келди. Бу насосларнинг камчилиги: унумдорлиги ва босими камлигидир. Окимчали насослар. Ушбу насосларнинг афзаллиги шундан иборатки, уларнинг тузилиши анча содда, ифлосланган суюкликларни хам узата олади. Сув окимчали насослар техникада кудуклардан сувларни кутариш учун хизмат килади. Буг – окимчали насослар эса, буг козонларга сув узатиш учун ёки вакуум хосил килишда кизмат килади. Окимчали насосларнинг камчилиги: фойдали иш коэффициенти жуда кичик ва юкори босим хосил кила олмайди. Хаволи (газли) кутаргичлар. Бу насослар тузилиши сода ва уларга курсатиладиган хизмат хам оддийлигидир. Мисол учун, чукур кудуклардан сув чикариш, агрессив суюкликларни узатишда кулланилади. Хаволи кутаргичлар ф.и.к паст (25…35%). Лекин, насос таркибида харакатчан кисм ва деталлар йуклиги, унинг энг асосий афзаллигидир. 8. Саклаш клапанлари (СППК) ва уларнинг ахамияти, уларга булган талаблар. Босим остида ишловчи идишларини босим кутарилиб кетиши окибатида структурасини бузилишига олиб келмаслиги учун сакловчи клапанлар билан жихозланади. Сакловчи клапанлар куйидагиларга булинади 1) Пружинали сакловчи клапанлар 2) Ричаг-юкли сакловчи клапанлар 3) Импульс сакловчи клапанлар (асосий сакловчи ва импульс бошкарув клапанидан ташкил топган) 4) Мембранали сакловчи клапанлар 9. Компрессорлар, турлари ва элементларини айтинг? Газларни узатиш ва сикиш учун мулжалланган машиналар компрессор машиналари дейилади. Компрессор машинаси хосил киладиган охирги босим Р2 нинг, газни сурилиш пайтидаги босим Р1 га нисбати сикиш даражаси деб номланади. Сикиш курсаткичининг киймати буйича компрессор машиналари куйидаги турларга булинади: 1) Вентиляторлар (Р2/Р1) <1,1 – катта микдордаги газларни узатиш учун; 2) Газодувкалар 1,1 < (Р2/Р1) < 3 – нисбатан катта гидравлик каршиликка эга кувурлардан газларни узатиш учун; 3) Компрессорлар (Р2/Р1) > 3 юкори босим хосил килиш учун ишлатилади; 18 4) Вакуум-насос атмосфера босимидан кичик булган босимларда газларни суриб олиш учун; Компрессор машиналари ишлаш усули (принципи) буйича поршенли, роторли, марказдан кочма, укли ва бошка машиналарга булинади. Поршенли машиналарда газларни сикиш хажмининг камайиши хисобига амалга ошади. Бунда поршеннинг илгарилама- кайтма харакати туфайли газнинг босими оширилади. Роторли машиналарда газларни сикиш эксценрик жойлашган роторнинг айланиши туфайли хажмнинг камайиши окибатида хосил булади. Марказдан кочма машиналарда ишчи гилдиракнинг айланишида хосил буладиган инерция кучлари ёрдамида газ сикилади. Укли машиналарда ишчи гилдирак ва йуналтирувчи курилма узунлиги буйлаб, газ харакатланганда унинг сикилиши содир булади. Вакуум-насос сифатида хар кандай компрессордан фойдаланиш мумкин. Факат вакуум-насос билан компрессор орасида фарк шундаки, вакуум-насосда суриш босимнинг атмосфера босимидан сезиларли кам булса, узатиш эса атмосфера босимидан купрок булади. Поршенли компрессорлар кам микдордаги газларни ката босимларгача (0,5 … 20 МПа ва ундан юкори) сикишда ишлатилади. Трубокомпрессорлар эса, катта микдордаги газларни нисбатан паст босимларда (0,15 … 1,5 МПа) узатиб беришга мулжалланган. 10. Арматуралар, турлари, вазифалари ва тузилиши. Суюк окимлар, газсимон ва тукилувчан моддаларнинг йуналишини узгартирувчи, булувчи ва вактинчалик ёпувчи мосламаларни арматуралар деб айтилади. Бундан ташкари арматуралар окимнинг ишчи параметрларини ростлаш ишларини хам бажаради. Армтуралар тузилиши ва ростловчи кисмларининг ишлаш турига караб: задвижкалар, вентиллар, клапанлар, кранлар ва бошкаларга булинади. Арматуралар куйидагиларга булинади: А) Транспортировка (ташиладиган) модда турига караб : 1) Запорный (Вактинчалик ёпувчи задвижкалар,вентиллар,кранлар, клапанлар). 2) Регулирующий (ростловчи вентиллар,кран ва клапанлар, босим рословчилари0, 3) Предохранительный (сакловчи: утказувчи ва обратный, мембраналар). 4) Фазораспределительный (булувчи конденсатоотводчиклар хавоутказувчи, ёг ажратувчи). 5) Распредетильно-смесительный ( булувчи аралаштирувчи клапанлар). 6) Разные (турли фонарлар, ловушкалар). Б) Бошкарув турига караб: 1) Кул бошкарувли. 2) Автоматик бошкарувли. 3) Ярим автоматик бошкарувли. 4) Аралаш бошкарувли. В) Кулланиш жойи ва шароитиг караб: 1) Умутехник кулланиладиган. 2) Махсус кулланиладиган. Г) Кувурга богланиш турига караб: 1) Фланецли. 2) Пайвандли. 3) Муфтали. 4) Цапковой. 11. Турбиналар, уларнинг турлари ва ишлатилиши? Хозирги пайтда турбиналарнинг куйидаги турлари ишлаб чикарилади: конденсацион турбиналар, буг олинадиган иссиклик таъминоти турбиналари, карши босимли турбиналар. 19 Конденсацион турбиналар факат электр энергиясини ишлаб чикариш учун мулжалланган. Буг олинадиган иссиклик таъминоти турбиналари иссиклик ва электр энергиясини курама усулида ишлаб чикаришга мулжалланган; бу турбиналар конденсатор ва бир ёки икки марта ростланадиган буг олиш имконини берадиган мосламаларга эга; буг олинмаган холларда улар конденсацион турбиналар сифатида ишлаши мумкин. Ростланадиган буг олиш деганда, бугнинг босими берилган кийматда ростлаб туриладиган буг олиши тушинилади. Карши босимли турбиналарнинг конденсаторлари булмайди, уларда ишлатилган бугнинг хаммаси иссиклик истеъмолчиларига юборилади. Турбиналар куйидагича белгиланади; К – 300 – 240/560 – конденсацион турбина, куввати 300 МVt, турбинага бериладиган бугнинг бошлангич параметрлари 240 аt ёки кг/см2 (24 МПа), 560 0С. Т – 100 – 130/565 – иссиклик таъминоти турбинаси, иситиш юкламаларини коплаш учун мулжалланган конденсаторли турбина, куввати 100 МVt бугнинг бошлангич параметрлари 130 аt, 565 0С. РТ – 50 – 130/7 – саноат ва иситиш максадлари учун буг олинадиган турбина (турбина с промышленным и теплофикационным отборами пара). Куввати 50 МVt бугнинг бошлангич босими 130 аt, турбинадан олинадиган бугнинг босими 7 аt. Р – 6 -35/5 – саноат максадлари учун буг олинадиган конденсаторлари куввати 6 МVt, бугнинг бошлангич босими 35 кг/см2 (3,5 МПа), турбинада ишлатилиб булинган ва иссиклик истеъмолчисига юборилаётган бугнинг босими (карши босим) 5 кг/см2 (0,5 МПа). Турбинанинг нормал куввати деганда, унинг минимал параметрларида узок вакт давомида ишлаб чикариладиган максимал куввати тушинилади.Турбинадан олинадиган буг микдорининг номинал киймати турбина номинал кувват ишлаб чикарган пайтда ундан олинган бугнинг максимал микдорига тенг булади. 12.Подшипниклар ва уларнинг турлари? Подшипниклар валлар ва айланувчи укларнинг таянчи булиб хизмат килади. Улар валга куйилган нагрузкани кабул килиб, уни техника корпусига утказади. Подшипникларнинг сифати техниканинг пухталигини белгилайди. Подшипниклар ишкаланиш турига караб сирпаниш подшипниклари ва думалаш подшипникларига, кабул киладиган нагрузкасининг йуналишига караб – радиал ( ук цапфасига перпендикуляр йуналган радиал нагрузкани кабул килувчи); тирак (укий нагрузкани кабул килувчи); радиал тирак (хам радиал, хам укий нагрузкани кабул килувчи) хилларга ажратилади. Сирпаниш подшипниклари корпус, вкладишлар ва мойлаш курилмаларидан иборат. Подшипникларнинг конструкцияси хилма-хил ва техника конструкциясига караб танланади. Оддий турдаги сирпаниш подшипниги техникага махкамланган втулка (вкладиш)дан иборат. Сирпаниш подшипниклари ажраладиган ва ажралмайдиган хилларга булинади. Ажралмайдиган сирпаниш подшипниклари кичик айланиш тезлигида ва танаффус билан ишлайдиган механизмларда, масалан, бошкариш механизмлари ва бошкаларда кулланилади. Ажраладиган подшипниклар автотрактор двегателларининг тирсакли валларида ва секин ишлайдиган курилмаларида, катта тезликдаги валларда, масалан, центрафугалар ва бошкаларда кенг кулланилади. Сирпаниш подшипниклари бошка конструкциядаги подшипникларга нисбатан куйидаги афзалликларга эга: 1) ката тезликда ишлайдиган юритмаларда пухта ишлаши (думалаш подшипниклари бундай шароитда купга чидамайди); 2) мой катламининг демпферлаш таъсири натижасида ката зарбий ва вибрацион нагрузкаларни кабул килиш хусусияти; 20 3) шовкинсиз ишлаши; 4) радиал улчамининг нисбатан кичиклиги; 5) уларни тирсакли вал буйинларига урнатиш мумкинлиги, бу эса техникаларнинг монтаж ва демонтаж килишни енгиллаштиради. Камчилиги: 1) иш процессида мойлашга куйиладиган талабларнинг юкорилиги ва кизиб кетишининг хавфлилиги (мой узатишда танаффус булиши, пошипникларининг ишдан чикишига олиб келиши) туфайли доимий кузатишни талаб килиши; 2) ук буйича габарит улчамининг нисбатан катталиги; 3) мой сарфининг куплиги. 13. Теплообменниклар(Иссиклик алмаштиргич аппаратлар)нинг турлари , вазифалари, уларнинг ишлатилиши? Иситиш, совутиш, конденсациялаш, бугланиш ва буглатиш жараёнларини амалга ошириш учун мулжалланган курилмалар иссиклик алмашиш курилмалари дейилади. Иссиклик алмашиш турига караб курилмалар иситгич (подогреватель), буглатгич (испаритель), охладитель (совутгич) ва конденсаторларга булинади. Ишлаш принципига караб сиртий, регенератив ва аралаштирувчи курилмаларга булинади. Сиртий И.А.К. иссиклик элтгичлар девор билан ажратилган булади. Конструкциясига кура сиртий И.А.К.лар кобик-трубали (кожухотрубчатый), змеевикли, пластинали, спиралсимон, труба ичида труба (труба в трубе) каби турлари бор. Аралаштирувчи И.А.К. икала элтгич (носитель) бевосита узаро аралашиш натижасида иссиклик алмашади. (Мисол: 1. градирни курилмасида иссик сув ва совук хаво бевосита аралашиш иссиклик алмашади. 2. Скруббер). 14.Фильтрлар ва уларнинг турлари, фильтрлаш материаллари, уларнинг турлари ва уларга булган талаблар, ион алмашиниш фильтрлари (сувлар учун)? Фильтрлар. Ишлаш принципига караб, фильтрлар куйидагиларга булинади: узгармас босимлар фарки ёки узгармас фильтрлаш тезлигида ишлайдиган фильтрлар; фильтр тусикда хосил киладиган босимлар фаркига караб, вакуум ёки ортикча босим остида ишлайдиган курилмалар; жараённи ташкил этишга караб, узлукли ёки узликсиз ишлайдиган курилмалар. Босим остида ишлайдиган курилма бир неча турга, яъни гидростатик босим насос ёки компрессор ёрдамида хосил килинган, вакуум ва марказдан кочма куч таъсирида хосил булган босимларда ишлайдиган фильтрларга булинади: Технологик максадларга караб, курилмалар икки турга юулинади: А) Суюкликларни тозалаш фильтрлари. Б) Газларни тозалаш фильтрлари. Фильтр тусикларининг турига караб, донасимон матераллар, турли газламалар ва каттик материаллар (керамика, тур) ёрдамида турли жинсли системаларини тозалайдиган фильтрларга булинади. Кумли фильтр. Бу курилма донасимон материалли фильтрлар гурухига оид. Нутч-фильтр. Вакуум ёки ортикча босим остидаишлаши мумкин. Чукмани чикариб ташлаш учун фильтрга бир парракли аралаштиргич урнатилган. Ромли филтр-пресс. Бундай фильтрлар суспензиялар (масалан: вино,пиво,сут махсулотлари) ни тозалаш кулланилади. Фильтр-пресс. (ФПАКМ). Бундай фильтрларда чукмани тукиш механизациялашган. Ушбу курилма камерали, автоматлаштирилган фильтр булиб, температураси 800 С концентрацияси 10 ч500 кг/м3 ли майин дисперс суспензияларни ажратиш учун кулланилади. Бу турдаги фильтр даврий ишлайдиган булинади. Купинча бу фильтр – прессларда бир-бирига зич жойлашган бир катор турт бурчак шаклида жойлашган 21 булади. туртбурчак фильтрларнинг жойлашиши солиштирма фильтрлаш юзасининг купайишига олиб келади. Барабанли вакуум- фильтр. Бу турдаги фильтрлар концентрацияси 50 …. 500 кг/м3 булган суспензияларни узлуксиз равишда ажратиш учун ишлатилади. Каттик заррачалар кристалл,толали аморф ва каллоид тузилишига эга булишига мумкин. Фильтр иш унумдорлигини каттик заррачалар тузилишига боглик ва юкорида келтирилган кетма- кетлигда пассайиб боради. Фильтрлаш: Турли жинсли системаларни говак фильтр тусиклар ёрдамида фазаларга ажратиш жараёни фильтрлаш дейилади. Фильтр тусиклар аралашманинг каттик (дисперс) фазасини ушлаб колади, суюк (дисперсион) фазасини утказиб юбориш кобилиятига эга. Фильтр тусиклар ёки бундан буён фильтрлар сифатида говакли материаллар кулланилади (масалан, тур пардалар, картон, газламалар, сочилувчан материаллар, шагал, кум, говак полимер материаллар, керамика, металлокерамика ва бошкалар). Фильтрлаш жараёни босимлар фарки ёки марказдан кочма кучлар майдони таъсирида амалга оширилади. Амалда фильтрлашдан кейин куйидаги кушимча жараёнлар кулланилади: А) чукманинг ювиш; Б) чукмани хаво ёки инерт газлар окими билан тозалаш; В) чукмани куритиш; Фильтрлаш жараёнинг унумдорлиги ва олинган фильтратнинг тозалиги фильтр тусиклар хусусиятларига боглик. Фильтр тусиклар говак, тешиклари катта ва гидравлик каршилиги кичик булиши керак. Фильтр тусиклар тузилишига караб эгилувчан ва эгилмас булади. Фильтр тусиклар тепа ва остки кисмидаги босимларнинг фарки фильтрлаш жараёнининг харакатлантирувчи кучи деб хисобланади. Харакатлантирувчи кучлар турига караб фильтрлаш жараёни иккига булинади: 1) Босимлар фарки таъсирида ажратиш (фильтрлаш) 2) Марказдан кочма куч таъсирида ажратиш (центрифугалаш). 15. Трубопроводлар ва уларнинг категориялари? 10 МРа (100 кг/см2) гача булган босимдаги барча трубопроводлар, узатилаётган модданинг хавфлилик (портлаш-ёнгиндан хавфлиги, зарарли хусусиятлари) синфига кура учта (А,Б,В) гурухларга, хамда мухитнинг ишчи параметрлари (босим ва харорат)га кура 5 тоифа (I. II. III.IV.V)га ,булинади. Таркибида хажми буйича 0,1 % ва ундан куп микдорда водород сулфиди булган нефтмахсулотлари А (б) гурухига киритилади, камрок микдорда булганда мухит гурухини асосий компонент буйича аникланади. Узатилаётган муайян мухитнинг гурухини белгилашда, унинг кайси умумий гурух (А,Б,В) га, кайси кичик гурух (а,б,в,) га мансублиги ва хавфлилик синфи хисобга олинади. Трубопроводлар гурухини белгилашда узатилаётган мухитнинг гурухи инобатга олинади. Масалан «А (б) гурухдаги трубопровод» деганда А (б) гурухдаги мухит узатилаётган трубопровод тушунилади. Турли компонентдаги мухитни узатаётган трубопровод гурухини, масъулияти юкорирок хисобланган компонентга караб белгиланади. Масалан, умумий аралашмада 1,2,ва 3 синфга мансуб хавфли моддалар мавжуд булганда ва улардан бирортаси инсон халокатига олиб келса, трубопровод гурухини айнан уша мода буйича белгиланади. Агар узининг физик-кимёвий хоссаси буйича хавфли хисобланган компонент, жуда оз микдорда аралашма таркибига кирган булса, трубопроводни куйи масъулиятли гурух ёки тоифага киритиш масаласини лойихаловчи ташкилот (лойиха муаллифи) белгилайди. 22 Хар бир курилма буйича, трубопроводларни хавфсиз ишлатиш буйича жавобгар шахс томонидан трубопроводларнинг руйхатини тузиш керак. Руйхат икки нусхада тузилиб, бир нусхаси жавобгар шахсда, бошкаси ТНХ ходимида сакланади. 10 мПа (100 кгf/см2) гача булган паст босимли I, II, III –тоифаларга мансуб, занглаш тезлиги йилига 0,5 мм ва ундан куп булгандаги моддаларни хайдовчи барча трубопроводлар учун корхона маъмурияти белгиланган нусхадаги паспорт тузиш керак. Трубопроводларнинг паспорти уни хавфсиз ишлатишига жавобгар булган шахсда сакланади. Паспорт тузилмаган трубопроводларга алохида ишлатиш журнали жорий этилади. Унга тафтиш утказилган сана, хамда трубопроводларни таъмирлашга доир маълумотлар ёзиб борилади. Трубопроводлар ишлашини кузатиб бориш, текшириув улчовларини утказиш, бошка кувур ва деталларни кесиб урнатиш, трубопровод эгаси томонидан ишлаб чикилган йурикнома асосида бажарилади. Трубопроводларни ишлатиш даврида хизмат курсатувчи ишчи ходимларнинг асосий вазифалари мунтазам ва синчковлик билан трубопроводларнинг ташки сиртини ва уларнинг деталларини (пафйвандланган чоклари, фланецли туташмалар, бирикмалар, арматуралар), занглашга карши химоя ва изоляция, дренаж мосламалари, компецаторлар, таянч конструкциялар ва хокозо холатини кузатиб боришдан иборат. Куздан кечириш натижалари смена мобайнида камида бир марта вахта журналда кайд этилиши керак. Трубопроводлар ишлатилишининг хар кундаги назоратини трубопроводларни хавфсиз ишлатиш буйича масъул шахс олиб боради, даврий назоратни эса йилига камида бир марта ТНХ, цех рахбарияти ва трубопроводларни хавфсиз ишлатиш буйича жавобгар шахс билан биргаликда амалга оширади. Даврий назоратда куйидагиларни текшириш шарт: • трубопроводларнинг техник холатини ташки куздан кечириш, зарурат булса, трубопровод ва улар деталларининг занглашдан ва эррозиядан куп емирилган жойларни бузмасдан назорат килинишини; • олдинги текширув камчиликларини бартараф этиш ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси органлари хамда корхона техник назорати хизмати амрномаларида кузда тутилган, техник кенгаш протоколлари, буйрук ва фармойишлар, аврияларни тафтиш далолатномаларида баён этилган трубопроводни хавфсиз ишлатиш тадбирларини бажарилишини; • Трубопроводларни ишлатиш ва таъмирлаш буйича техник хужжатлар тулалиги ва юритилиш тартиби. Трубопроводларнинг даврий назорати натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиб, унинг бир нусхаси цех бошлиги- трубопровод эгасига берилади. Ташки назоратда куйидагиларнинг холати текшириш шарт: • Изоляция ва копламаларнинг; • Пайванд чокларининг; • Фланец ва муфтали бирикмаларнинг, котирмалар ва назорат-улчов асбобларини урнатиш учун курилмаларнинг; • Таянчлар; • Компесацияловчи курилмалар; • Дренаж курилмалари; • Арматура ва унинг зичлагичлари; • Колдик деформацияни улчаш учун реперлар; • Пайвандланган учликлар (тройник), эгилган жойлар (отвод), четлагичлар (переходник). Шунинг билан бир вактда трубопроводнинг тебраниши текширилади. 23 16. Козон турлари, вазифалари, асосий ва ёрдамчи элементлари хамда уларнинг ишлатилиши? Козонни вазифаси Козон курилмалари деб, сув бугини олишга ёки сувни иситишга мулжалланган иссиклик мосламаларига айтилади. Ишлаб чикариладиган ишчи моддаси буйича козон курилмалари сув иситиш ва буг курилмаларига булинади. Буг козон курилмаси берилган параметрлардаги сув бугини хосил килиш учун ва сув иситиш курилмаси эса – сув маълум хароратгача иситиб бериш учун хизмат килади. Вазифаси буйича козон курилмалари энергетик, саноат (ишлаб чикариш) ва иситиш курилмаларига булинади. Энергетик козон курилмаларида юкори босимли (90 АТМ. ёки 9 мПа) буг ишлаб чикарилади ва у буг турбиналарни юритиш учун фойдаланилади. Саноат козон курилмалари технологик эхтиёжларга ишлатиладиган буг ёки сув олиш учун мулжалланган, иситиш козон курилмаларида яшаш ва саноат биноларида факат иситишва иссик сув таъминоти учун паст босимли буг олинади ёки сув иситиб берилади. Козон агрегати нима? Сув иситиш ва буг козони деб, ёкилгининг ёниш иссиклиги хисобига иссик сув ва буг ишлаб чикариш учун мулжалланган курилмаларга айтилади. Козон куйидаги кисмлардан иборат: • Ёкилги ёкадиган утхона; • Кизиш юзалари – бу юзалар оркали чикиб кетувчи газлар билан иситилаётган мухит уртасида иссиклик алмашуви юз беради; • Чикиб кетувчи газлар харакатланадиган газ йуллари; • Буг киздиргичи, каркас (таянч, синч), иссиклик копламаси, арматура ва кувурлар. Агар буг ёки сув иситиш козони экономайзер, хаво киздиргичи ва бошка кушимча элементлар билан бирга тузилган булса, бундай курилмага козон агрегати дейилади. Козонлар куйидаги турларга булинади: вазифаси буйича • Энергетик козонлари • Иситиш козонлари • Саноат козонлари козоннинг материали буйича • Чуян козонлар • пулат козонлар иссиклик тушувчининг параметрлари буйича • паст босимли, яъни 0,7 кг/см2 гача (сувни иситиш харорати 115 С0 гача) • параметрлари ундан юкори булган козонлар. утхонанинг жойлашиши буйича • ички • ташки (пастки) ташкарига чикарилган чикиб кетувчи газлар билан сувнинг харакатланиши буйича • газ кувурли (ут кувурли, тутун кувурли) – буларда чикиб кетувчи газлар кувурлар ичида харакатланади • сув кувурли – буларда сув ёки буг аралашмаси кувур ичида харакатланади: конструктив хусусияти буйича • бир цилиндрик барабанли • бир неча силиндрик барабанли • горизонтал сув кувурли • вертикал сув кувурли козон ичида сув ёки буг – сув окимининг харакатланиши буйича • табиий циркуляцияли 24 • мажбурий циркуляцияли • тугри окимли козонларга булинади. Ишлаб чикарилаётган буг микдори (т/соат) буйича козонлар кичик (25 т/соатгача), уртаси (220 т/соатгача) ва катта (220 т/соатдан юкори) унумдорликка эга булган ва буг босими (кг/см2) буйича – паст (13 кг/см2 гача), урта (39 кг/см2 гача), юкори босимли козонларга булинади. Кабул килинган циркуляция схемаси буйича козонлар куйидагича белгиланади: Е – табиий циркуляция (с естественной циркуляций), козон тури белгиланганда унинг унумдорлиги (т/соат) ва бугнинг босими (кг/см2) алохида курсатилади. Умуман козон белгисига 3 та ракам киритилади – уларнинг учинчиси ута кизитилган бугнинг хароратини ифодалайди. Масалан ДКВР – 10-13-250 (двухбарабанный кател вертикально – водотрубной реконструктированный) икки барабанли вертикал сув кувурли такомиллаштирилган козон, ракамлар: 10 – унумдорлик (т/соат), 13 – буг босими (кг/см2 ёки АТМ) 250 – буг харорати (0С). Козон утхонаси унда ёкиладиган ёкилги турига караб, тегишлича белгиланади, яъни ; Г – газ, М – мазут ёкиладиган утхона ва К – курама (биргаликда) ёкиш (комбированной сижигания газа, мазута и твердого топливо) 17. Бойлер курилмаси тугрисида асосий тушунчалар ва улар кандай максадларда ишлатилади? Буг козонининг иссиклик унумдорлиги. Буг козонидаги сувнинг юзаси бугланиш юзаси ва сув устидаги бушлик – буг бушлиги дейилади. Бугланиш юзасидан пастда козонга сув бериш мосламалари ва буг бушлигида – бугнинг сувдан ажратувчи мосламалар (сепараторлар ) жойлаштирилади. Буг козонларида истеъмолчиларга бериладиган иссик сув иситгич (бойлер)ларда козондан олинадиган буг хисобига иситилади. Сув иситкичи буг бушлигида жойлаштирилган ёки козондаги сувнинг табий церкуляция схемасига уланган булса, бундай козонлар бойлер – козонлар дейилади. 18. РОУ, БРОУлар нима учун хизмат килади, уларнинг ишлаш принциплари? Редукцион совутиш курилмалари. Редукцион совутиш курилмалари (РСК) буг босими ва хароратини пасайтириш учун хизмат килади. Улар турбинадан етарли микдорда буг олишнинг иложи булмаган ёки бошка параметрли буг лозим булган холларда кулланилади. Юкори босимли Редукцион совутиш курилмалар автоматик равишда тез (10ч15 секундда) ишга тушириладиган булиши шарт. Бундай Редукцион совутиш курилмаларни тезкор Редукцион совутиш курилмалар (ТРСК) деб аталади. Буг босимининг пасайишига уни махсус редукцион клапанда дросселлаш йули билан эришилади. Буг хароратини пасайтириш учун унга совук конденсат пуркалади. Редукцион совутиш курилмаларининг унумдорлиги ва бугнинг харорати автоматик равишда ростланади. Редукцион совутиш курилмалар ёрдамида бугнинг босими 13,0 МРа дан 0,1 МРа гача (ёки 130 ат дан 1 ат гача) ва харорати 580 0С дан 100 0С гача пасайтирилиши мумкин. Аммо бу пайтда хеч кандай фойдали иш бажарилмайди. Бу Редукцион совутиш курилмаларнинг энг ката камчилиги хисобланади. Шунинг учун Редукцион совутиш курилмаларидан иложи борича камрок фойдаланилса, максадга мувофик булади. 19. Ректификацион колоннасини тушунтиринг? Суюклик аралашмаларини ташкил этувчи компонентларга бир неча марта кисман буглатиш ва бугларни конденсациялаш натижасида ажратишга ректификация дейилади. Одатда, эритмаларни тула ажратишни факат ректификация усули таъминлайди. Бу жараён насадкали ёки тарелкали колонналарда утказилади. Колоннада буг ва эритма карама-карши йуналишда харакатлантирилади ва хар бир тукнашиш мосламасида буг 25 конденсацияланса, эритма эса бугнинг конденсацияланиш иссиклиги хисобига кисман бугланади. Шундай килиб, буг енгил учувчан компонент билан, колоннадан пастга окиб тушаётган суюклик эса – кийин учувчан компонент билан бойитилади. Буг ва эритманинг куп марта тукнашиши хисобига дистиллят бутунлай енгил учувчан, куб колдиги эса - кийин учувчан компонентдан таркиб топган булади. 20. Деаэратор, вазифаси ва унинг турлари, тузилиши? Занглаш (коррозия)нинг олдини олиш учун таъминлаш сувидаги кислороднинг микдори куйида келтирилган кийматлардан ошмаслиги керак: Буг козонидаги босим Сув таркибидаги кислороднинг рухсат )tа( 2мс/гк а РМэтилган максимал микдори мкг/кг 10,0 100 10 4,0 40-100 20 1,0 10-40 30 1,0 гача 10 гача 50 (1 мкг – 1 граммнинг миллиондан бир улуши). Буглаткич ва буг узгартиргичларга бериладиган сув таркибидаги кислороднинг микдори 30 мкг/кг дан ошмаслиги лозим. Иссиклик электр станцияларида(ИЭС) кислород сувга, асосан, хаво билан бирга босим атмосфера босимидан кам булган жойлардан утади. Бундан ташкари сувнинг очик юзалари оркали хам утиши мумкин. Генри конуни буйича суюкликдаги газнинг консентрацияси унинг шу суюклик устидаги газ ёки буг –газ аралашмасидаги сувдаги газларнинг эрувчанлигини нольга тенг булади. Шундай килиб, деарация жараёнини хар кандай босим шароитда амалга ошириш мумкин, факат сувнинг харорати унинг белгиланган босимдаги кайнаш хароратига тенг булиши лозим. Барча термоднамик конунлар каби генри конуни хам мувозанат холатлар учун етарлича аник конун хисобланади. Аммо амалдаги деараторларда тулик мувозанат холатга эришиб булмайди. Кислород 90% и сувдан пуфакчалар куринишида, колган кисми эса диффузия йули билан ажралиб чикади. Диффузия тезлиги харорат ортиши билан камаядиган ковушкоклик ва юзанинг тортилиш кучига боглик булади, юкори хароратларда деффузион деаратция тезрок кечади. Деаэраторнинг тузилиши. У деаратцион колонна ва деаратцияланган сувнинг бакаккумляторидан иборат деаратция килинадиган сув колоннанинг юкори кисмига ва киздирувчи буг пастки кисмига берилади. Сув сачратувчи турли кончаларга окиб тушади, карши йуналишга харакатланаётган буг эса сув томчиларини киздиради ва дегазациялайди. Ажралиб чикаётган газлар колоннанинг юкори кисмидаги калта кувур оркали ташкарига чикариб юборилади. Тозаланган сув деаратор бакида тупланади ва таъминлаш насоси ёрдамида юкори босимли иситкич (ЮБИ)лар тизими оркали буг козонга узатилади. Деараторлар ишчи босими буйича вакуумли ва юкори босимли (0,05ч0,7 МРа ли) булиши мумкин. Деараторларнинг унумдорлиги 5 т/соатдан то 800 т/соатгача булиши мумкин. 21. Махсус майдонча (площадка)лар, лестницалар ва уларга куйиладиган талаблар. Жихозлар (аппарат, приборлар, люк, задвижка ва х.к.) жойлашган жой 1,8 метр баландликдан юкори жойлашган булса уларга хизмат курсатиш учун стационар нарвонлар ва тусикли майдонлар билан жихозланган булиши лозим. Доимий хизмат курсатилмайдиган яъни вакти-вакти билан хизмат курсатиладиган жихозлар 3 метрдан юкорида жойлашган булса, нарвонлар 60о бурчак остида урнатилишига рухсат этилади. Алохида холларда йигма нарвонлардан фойдаланилади. 26 Маршевой нарвонлар каттик конструкцияли булиб камида 1 метр баландликдаги тусиклар билан жихозланади: нарвон эни 0,7 метрдан кам булмайди, агар нарвондан огир нарсалар ташиш учун мулжалланган булса эни камида 1 метр булади. Погоналар оралиги 0,25 метрдан куп булмайди, погона эни 0,12 метрдан кам булмайди. Нарвон 45о бурчакда урнатилади. Утиш ва майдончалар нарвон энидан кам булмаган холда 1 метр баландликдаги тусиклар ва 0,10 метр баландликдаги обортовка билан жихозланади. Йигма нарвоннинг баландлиги 2 метрдан юкори булса куйидаги талабларга жавоб бериши лозим: дуга куринишдаги мустахкам тусиклар билан жихозланиши, тусиклар металл тилими (полоса) шаклидаги конструкциядан ясалиб, тилимлар оралиги 0,15 метрдан куп булмаслиги лозим, Дуга чукурлиги ва эни 0,7 метр, нарвон эни камида 0,5 метрдан кам булмаслиги керак. Нарвонлар каттик конструкцияга эга булиши лозим. 22. Идишлар (ёмкостлар) ва уларнинг вазифалари, уларга куйилган талаблар. Босим остида ишловчи идишларга куйидагилар киради: 1) Босими 0,7 кгс/см2 дан температураси 1150С дан ошган идишлар (гидростатик босимдан ташкари). 2) Босими 0,7кгс/ см2 дан юкори булган буг ва газ билан ишлайдиган босим остида ишловчи идишлар. 3) Босим 0,7кгс/ см2 дан юкори булган сикилган, суюлтирилган ва эриган газларни ташиш ва саклашга мулжалланган баллонлар. 4) Температураси 50 0С гача ва босим 0,7 кгс/см2 дан юкори булган сикилган, суюлтирилган ва эриган газларни ташиш ва саклашга мулжалланган цистерна бочкалар. 5) Сикилган, суюлтирилган ва эриган газларни ташиш ва саклашга мулжалланган, хамда босими 0,7 кгс/см2 дан юкори булган суюк ва сепилувчи жисмларни бушатишга мулжалланган идишлар ва цистерналар киради. Куйидаги холларда босим остида ишловчи идишлар дархол ишдан тухтатилади: 1) Агар идиш босими кутарилиб курилган чоралар натижасида тушмаса. 2) Химоя клапанларида нуксонлар булса. 3) Босим остида ишловчи идиш ва унинг элементлари шишиши ва прокладка йиртилса. 4) Манометр ишламаса ва бошка асбоблардан босимни аниклашнинг иложи булмаса. 5) Олов ёрдамида киздириладиган идишларда сатх рухсат этилган нормадан тушиб кетса. 6) Хамма сатх курсатувчи асбоблар ишдан чикканда. 7) Химоя блокировкаси тизимида нуксонлар булса. 8) Агар ёнгин булиб шу идишга хавф тугдирса. Босим остида ишловчи идишлар куйидагилар билан жихозланган булиши керак: 1) Запорно- регулирующий арматура. 2) Химоя клапани (СППК). 3) Босимни курсатадиган асбоб—манометр. 4) Сатх улчов асбоблари, УБП камераси. 5) Харорат улчов асбоблари – термометр. 6) Канализация. 7) Машъала линияси. 8) Дренаж. Барча йўналиш саволлари ва батафсил жавоблари "Нефть ва Газ Иши" телеграм каналида "Нефть ва Газ Иши" телеграм каналига уланиш: https://t.me/ngi_uz/ 3>5>7> Download 84.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling