Тайёрланиш учун саволлар


Download 389.5 Kb.
bet32/33
Sana20.11.2023
Hajmi389.5 Kb.
#1787542
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
savol-javoblar.

Деаэраторнинг тузилиши.
У деаратцион колонна ва деаратцияланган сувнинг бакаккумляторидан иборат деаратция килинадиган сув колоннанинг юкори кисмига ва киздирувчи буг пастки кисмига берилади.
Сув сачратувчи турли кончаларга окиб тушади, карши йуналишга харакатланаётган буг эса сув томчиларини киздиради ва дегазациялайди. Ажралиб чикаётган газлар колоннанинг юкори кисмидаги калта кувур оркали ташкарига чикариб юборилади. Тозаланган сув деаратор бакида тупланади ва таъминлаш насоси ёрдамида юкори босимли иситкич (ЮБИ)лар тизими оркали буг козонга узатилади.
Деараторлар ишчи босими буйича вакуумли ва юкори босимли (0,05÷0,7 МРа ли) булиши мумкин. Деараторларнинг унумдорлиги 5 т/соатдан то 800 т/соатгача булиши мумкин.


21. Махсус майдонча (площадка)лар, лестницалар ва уларга куйиладиган талаблар.
Жихозлар (аппарат, приборлар, люк, задвижка ва х.к.) жойлашган жой 1,8 метр баландликдан юкори жойлашган булса уларга хизмат курсатиш учун стационар нарвонлар ва тусикли майдонлар билан жихозланган булиши лозим.
Доимий хизмат курсатилмайдиган яъни вакти-вакти билан хизмат курсатиладиган жихозлар 3 метрдан юкорида жойлашган булса, нарвонлар 60о бурчак остида урнатилишига рухсат этилади. Алохида холларда йигма нарвонлардан фойдаланилади.
Маршевой нарвонлар каттик конструкцияли булиб камида 1 метр баландликдаги тусиклар билан жихозланади: нарвон эни 0,7 метрдан кам булмайди, агар нарвондан огир нарсалар ташиш учун мулжалланган булса эни камида 1 метр булади. Погоналар оралиги 0,25 метрдан куп булмайди, погона эни 0,12 метрдан кам булмайди. Нарвон 45о бурчакда урнатилади.
Утиш ва майдончалар нарвон энидан кам булмаган холда 1 метр баландликдаги тусиклар ва 0,10 метр баландликдаги обортовка билан жихозланади.
Йигма нарвоннинг баландлиги 2 метрдан юкори булса куйидаги талабларга жавоб бериши лозим: дуга куринишдаги мустахкам тусиклар билан жихозланиши, тусиклар металл тилими (полоса) шаклидаги конструкциядан ясалиб, тилимлар оралиги 0,15 метрдан куп булмаслиги лозим, Дуга чукурлиги ва эни 0,7 метр, нарвон эни камида 0,5 метрдан кам булмаслиги керак. Нарвонлар каттик конструкцияга эга булиши лозим.



Download 389.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling