Тайёрланиш учун саволлар


Download 389.5 Kb.
bet1/33
Sana20.11.2023
Hajmi389.5 Kb.
#1787542
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
savol-javoblar.



Тайёрланиш учун саволлар.
I - Назарий кисм.
1.Савол: Температура деб нимага айтилади, улчов бирликлари ва температурани ўлчайдиган асбоблар?
Жавоб: Жисмнинг иссиклик холатини (даражасини) характерлайдиган катталик температура деб аталади. Жисмларнинг асосий катталикларидан бири температурадир. Иссиклик мувозанатида турган системанинг барча кисмларида температура бир хил булади. Температура молекуляр- кинетик нуктаи назардан каралса, мувозанатда турган системадаги заррачалар(атом, молекула) тартибсиз харакатининг интенсивлигини билдиради.
- улчов бирликлари (0К, ОС, F)
- улчов асбоблар (термометр ва халкаро бирликлар тизимида оК да улчанади).
2. Савол: Босим деб нимага айтилади, улчов бирликлари ва босим улчайдиган асбоблар?
Жавоб: Сиртнинг бирлик юзига перпендикуляр равишда таъсир килувчи сон жихатдан тенг булган катталик босим дейилади.
Паскал конуни: Суюклик ёки газга таъсир эттирилган босим суюклик ёки газнинг хар бир нуктасига узгаришсиз узатилади.
- улчов бирликлари: Па, кПа, кгс/см2, атм., бар, мм. см. уст.
- улчов асбоблари монометрлар.
3. Зичлик деб нимага айтилади ва унинг бирликлари?
Зичлик. Хажм бирлигидаги V бир жинсли жисмнинг массаси m зичлик ρ деб юритилади:
Ρ = m / V, Бу ерда ρ – зичлик, кг/м3; m – масса, кг; V – хажм, м3 .
4. Абсорбция нима?
Жавоб: Газ ёки бугларни газ ёки бугли аралашмалардаги компонентларининг суюкликда ютилиш жараёни абсорбция дейилади. Ютилаётган газ ёки буг абсортив, ютувчи суюклик эса абсорбент деб аталади. Ушбу жараён селектив ва кайтар жараён булиб, газ ва бугларни ажратиш учун хизмат килади.
Абсортив ва абсорбентларнинг узаро таъсирига караб абсорбция жараёни 2 га булинади. Физик абсорбция, кимёвий абсорция (ёки химосорбция).
Физик абсорбция жараёнида кимёвий реакция руй бермайди, яъни кимёвий бирикма хосил булмайди. Агар суюклик билан ютилаётган газ реакцияга киришса бу жараён химосорбция дейилади.
Абсорбция жараёни саноат корхоналарида углеводородли газларни ажратиш, сульфат, азот, хлорид кислоталар ва аммиакли сувларни олишда, газ аралашмаларидан кимматбахо компонентларни ажратиш ва бошка холларда кенг микёсда ишлатилади.
Мажмуада абсорбция жараёнига мисол тарикасида газни ДЭА ёрдамида тозалаш жараёнини келтириш мумкин.

Download 389.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling