Тайёрланиш учун саволлар


Сув тушунчаси, унинг табиатда кандай турлари мавжуд ва унинг ахамияти


Download 389.5 Kb.
bet7/33
Sana20.11.2023
Hajmi389.5 Kb.
#1787542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
savol-javoblar.

14. Сув тушунчаси, унинг табиатда кандай турлари мавжуд ва унинг ахамияти. Моддаларнинг сувда эриши.
Эрувчанлик – модданинг сувда ёки бошка эритувчида эриш хусусиятидир.
Сувда каттик, суюк ва газ холатидаги моддалар эриши мумкин. Барча моддалар сувда эрувчанлигига кура уч группага булинади: 1) яхши эрийдиган,2) оз эрийдиган ва 3) деярли эримайдиган моддалар. Аммо шуни кайд этиб утиш керакки, мутлако эримайдиган мода йук. Агар сувга шиша ёки олтин ёки кумушдан ясалган таёкча ботириб куйилса улар сувда оз микдорда булсада эрийди. Маълумки кумуш ёки олтиннинг сувдаги эритмаси барча микробларни улдиради.
Эритманинг ёки эритувчининг муайян микдорида буладиган эриган модда микдори эритманинг концентрацияси дейилади.
Эритмалар концентрациясини аник ифодалашнинг турли хил усуллари: процент (огирлик ва хажмий), моляр, нормал ва бошка концентрациялар бор. Огирлик процент концентрацияси 100 г эритмада эриган модданинг граммлар сони билан ифодаланади. Масалан сульфат кислотанинг 10 % эритмасида 100 гр эритмада 10 гр кислота булади ёки бошкача айтганда 90 гр сувга 10 гр кислота тугри келади.
Моляр концентрация ёки молярлик 1 л эритмада эриган модданинг моллар сонини курсатади. 1 литрида 1 моль эриган модда бор эритма моляр эритма дейилади. Эритманинг молярлиги М харфи билан белгиланади. Масалан 1М(1молярлик) Н2SO4 бу сульфат кислотанинг бир моляр эритмасидир.1л шундай эритмада 98 г Н2SO4 булади. Моляр концентрациянинг улчов бирлиги моль/л билан ифодаланади.
Нормал концентрация – бунда 1 л эритмадаги модданинг грамм-эквивалентлари сони билан ифодаланади. 1 литрда бир граммэквивалент эриган модда бор эритма нормаль эритма дейилади. Нормаллик одатда н. харфи билан белгиланади. Масалан 1н. Н2SO4 .Бу сульфат кислотанинг нормаль эритмасидир ва 1 литр шундай эритмада 1 г-экв , яъни 49 г Н2SO4 булади.
Водород курсатгичи хакида тушунча.
Водород ионлари концентрациясининг тескари ишора билан олинган унли логарифми водород курсаткичи рН (пе-аш деб укилади) дейилади.
рН=- Lg(Н+)
бунда (Н+) – водород ионларининг концентрацияси, г-ион/л. Уз навбатида гидроксил ионлари концентрациясининг тескари ишора билан олинган манфий унли логарифми гидроксил курсаткич рОН дейилади.
рОН =- Lg(OH-)
бунда (OH-)- гидроксил ионларининг концентрацияси, г-ион/л.
рН ва рОН катталиклар эритманинг кислотавий ёки ишкорийлигини микдорий жихатдан характерлайди. Масалан рН=2 булган эритмада 10-2 г-ион/л водород ионлари булади, бу эса НCl ёки бошка кучли кислота эритмасининг кислоталилиги 0,01М булишига мувофик келади; рН=3 булган эритмада эса 10-3 г-ион/л водород ионлари булади ва у НCl эритманинг кислоталилиги 0,001М булган холга тугри келади. Равшанки биринчи эритманинг кислоталилиги иккинчи эритманинг кислоталилигидан 10 марта каттадир.
Эритмаларнинг мухитини рН ёрдамида шундай аниклаш мумкин: нейтрал рН=7, кислотавий рН<7 , ишкорий рН>7 . Водород ионларининг концентрацияси, рН катталиги ва эритманинг мухити орасидаги богликлик куйидаги схема оркали ифодалаш мумкин.
Агар рН=1;2;3;4 булса кучли кислотали, агар рН= 5;6 булса кучсиз кислотали, агар рН= 8;9;10 булса кучсиз ишкорий, агар рН=11;12;13;14 булса кучли ишкорий эритма булади.

Download 389.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling