Тайёрланиш учун саволлар


Модда деб нимага айтилади ва унинг турлари?


Download 389.5 Kb.
bet5/33
Sana20.11.2023
Hajmi389.5 Kb.
#1787542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
savol-javoblar.

11. Модда деб нимага айтилади ва унинг турлари?
Ядро заряди бир хил булган атомларнинг муайян тури кимёвий элемент деб аталади.
Атом – мусбат зарядланган ядро ва унинг атрофида харакатланувчи электронлардан ташкил топган электронейтрал заррача.
Атом ядроси мусбат зарядланган заррача – протон (р)лардан ва зарядсиз заррача – нейтрон(н)лардан ташкил топган. Электрон манфий зарядланган заррача булиб, уларнинг сони ядродаги протонлар сонига доимо тенг булади. Протонлар сони элементнинг даврий системадаги тартиб раками тенг булади.
Элементлар атомининг энг мухим хусусияти, уларни узаро бирикиб турли хил кимёвий моддаларни хосил килишидир.
Атомлар бир-бири билан бирикиб кимёвий моддаларни хосил килганда истаган нисбатда бирикмайди. Улар валентликларига муофик бирикади. Бирон кимёвий элемент атомининг бошка элемент атомларидан муайян сондагисини бириктириб олиш хусусияти валентлик деб аталади.
Валентлик одатда яхлит сонларда ифодаланади. Масалан, водороднинг валентлиги 1га, кислороднинг валентлиги 2га, углерод валентлиги 4га тенг булганлиги учун, улардан хосил килган кимёвий бирикмаларни куйидагича ифодалаш мумкин: Н2О, СН4, SO2.
Моддалар таркиби узгармасдан содир буладиган ходисалар физикавий ходисалар деб аталади. Сувни музга ёки бугга айланиши, сутдан сариёг ажратиб олиш, йирик тошларни шагалга айлантириш ва бошкалар физикавий ходисага мисол булади.
Моддалар таркиби узгариши билан содир буладиган узгаришлар кимёвий ходисалар деб аталади.
Шамнинг ёниши, сут айниб колиши, темир пичок хам хавода занглаши ва бошкалар кимёвий ходисага мисол булади.
Кимёвий ходиса юз берганда айни модда тамоман бошка моддага айланиб кетади. Кимёвий ходисалар купинча кимёвий реакциялар деб аталади.
Таркибнинг доимийлик конуни: хар кандай соф сода каерда ва кандай усулда олинишидан катъий назар бир хил узгармас таркибга эга булади.
Моддалар массасининг сакланиш конуни: Кимёвий реакцияга киришиш олдидан моддаларнинг массаси хосил булган моддаларнинг массасига хамма вакт тенг булади.

Download 389.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling