Тайёрланиш учун саволлар


Савол: Суюкликларда электр утказувчанлик тушунчаси нима?


Download 389.5 Kb.
bet6/33
Sana20.11.2023
Hajmi389.5 Kb.
#1787542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
savol-javoblar.

12. Савол: Суюкликларда электр утказувчанлик тушунчаси нима?
Жавоб: Барча моддалар электр токи таъсирига муносабатига кура икки гурухга: электр токи утказадиган ва электр токи утказмайдиган моддаларга булинади.
Эритмалари электр токини утказадиган моддалар – электролитлар,
Эритмалари электр токини утказмайдиган моддалар – электролитмаслар дейилади.
Электролитларкислоталар, ишкорлар, тузлар.
Электролитмаслар – канд, спирт, жумладан тоза сув хам.
«Ион» - атамаси грекча суз булиб, «борувчи» деган маънони билдиради.
Электролитлар – Тузлар, кислота ва ишкорлар сувда эритилганда уларнинг молекулалари мусбат ва манфий ишорали ионларга ажралади. Ана шу ионларнинг тартибли харакати электр токининг утишини таъминлайди. Электролитларнинг ионларга ажралиши диссоциаланиш жараёни дейилади. Канд, эфир, спирт ва бошка моддаларнинг молекулалари сувда эритилганда ионларга диссоциаланмайди.
13.Савол: Суюкликларда pH тушунчаси нима?
Жавоб: Хар кандай эритмада [H+].[OH-]=10-14булганлиги сабабли унинг мухитини аниклаш учун водород ёки гидроксид ионининг [OH-] концентрациясини билиш кифоя. Эритма мухитини аниклашда, одатда водород иони концентрациясидан фойдаланиш кабул килинган:
[H+]=10-7 булганда нейтрал мухит
[H+]>10-7 кислотали мухит
[H+]<10-7 ишкорий мухит
Амалда бундай кичик сон манфий даражаларидан фойдаланиш нокулай булганлиги сабабли, водород иони концентрациясининг унли манфий логарифми ишлатилади ва у РН билан белгиланади. РН-водород курсаткич деб аталади: РН=-1q[ Н+]. Нейтрал мухит учун РН нинг киймати куйидагича топилади:
РН=-1q 10-7 = - (-7)=7
Демак, РН=7 мухит нейтрал, РН < 7 мухит кислотали, РН>7 мухит ишкорий булади.
Тоза сувда водород ва гидроксид ионларининг микдори хамма вакт [Н+] = [ОН-] = 10-7 моль/литрга тенг булиб, бундай эритмада мухит нейтрал булади.

Download 389.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling