Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/81
Sana09.06.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1473904
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   81
Bog'liq
Бошкарув жараёни УУМ

Сифатни ошириш. Ишлаб чиқариш жараёнининг барқарорлигини 
ошириш сифатни оширишнинг биргина самарали йўли ҳисобланади. 
Жараённинг юқори сифати бевосита технологик операция жойида таъминлаб 
берилади.
Ишлаб чиқариш оқимларини тартибга солиш. JIТ тизимига 
асосланган оқимларнинг тартибга солиниши жараённинг бажарилишини кескин 
тарзда яхшилаши мумкин. Бунга мисоллар қуйида берилган. 
Биринчи мисол. Federal Express Corporation авиарейсларнинг парвоз 
схемасини “нуқта-манбаи маркази” дан “бошланғич нуқта-бош аэропорт” га 
ўзгартирди. Бу транспорт авиация саноатида инқилоб бўлди.
20
Иккинчи мисол. Ишлаб чиқариш компаниясининг фармойишларни қабул 
қилиш бошқармаси функционал бўлинмани, мижозлар хизматига қаратилган ва 
мижозларнинг буюртмасини бажариш вақтини саккиз кундан икки кунгача 
туширган, иш гуруҳига айлантирди.
Учинчи мисол. Округ раҳбарлари JIТ тамойилини трансфер рўйҳатга 
олиш вақтини 50% га қисқартириш учун қўллашган. 
Ишлаб чиқариш оқимларини тартибга солиш сўзма-сўз қилиб айтганда 
хизмат кўрсатиш соҳасида бир инқилобга олиб келиши мумкин. 
Ишлатиладиган асбоб-ускуналар ва технологияни қайта кўриб 
чиқиш. Технологияни текшириш ишлаб чиқариш жараёнларини ва асбоб-
ускуналарни талаб қилинаётган технология билан мувофиқлиги нуқтаи 
назаридан баҳолаш, шунингдек, созлаш ҳажми ва профессионал таркибдаги 
ишчи гуруҳларини ўз ичига олади.
Новация 
JIT экспресс етказиб бериш хизматида 
А компанияси, мураккаб экспресс етказиб бериш хизмати, ўз ишида 
етказиб 
бериш 
инвентаризацияси 
тизимини 
(юк 
ташувчи 
ҳаво 
транспортларининг 
мослашуви, 
қоплар 
классификацияси, 
хизмат 
кўрсаткичлари, тезкор қадоқлаш, қутилар ва махсус кийимлар) қўллайди. 
Бундан ташқари, инвентаризациянинг анъанавий тизимини қўллаган холда, А 
компанияси тизимнинг инвестициясини 16 дан 34 млн.долларгача 
кенгайтиришга қарор қилди. 
А компанияси фаолияти хизмат кўрсатиш саноати билан боғлиқ бўлгани 
учун, у ерда ҳақиқий “тескари жараён” мавжуд эмас. Лекин компания хизмат 
кўрсатиш соҳасига тегишли бўлгани учун, унга JIT тизимининг 
афзалликларидан фойдаланишига тўсиқ бўлолмади. JIT тизимининг салоҳиятли 
афзалликларидан хабар топгач, раҳбарлик эълон қилинган афзалликларнинг 
қанчалик ҳақиқийлигини баҳолаш учун ўз компаниясига JIT элементларини 
жорий қилишни бошлаган.
20
Chase, Richard B. Operations management for competitive advantage / Richard B. Chase, F. Robert Jacobs, Nicholas 
J. Aquilano. – 11th ed., p737 


52 
Муаммони чуқур ўргандан сўнг, А компанияси раҳбарлари қуйидаги 
хабарни эълон қилишади: “А компаниядаги JIT дастурининг стратегик мақсади 
инвентаризацияни камайтириш эмас, балки божхона ҳужжатларини 
расмийлаштиришда даромадни истеъмолчиларга 99.9% га хизмат қўрсатиш 
орқали кўпайтириш. Инвентаризация варақларини тузиш вақти камаяди, лекин 
бу JIT тизимининг қўлланиш натижаси бўлади. Бошқа шунга ўхшаш бизнес 
билан шуғулланадиган компанияларга нисбатан А компаниясининг 
рақобатбардош ўрнини мустаҳкамлаш энг муҳим стратегик мақсадлардан бири 
ҳисобланади.”
21
Бу баёнот мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш ҳақида компаниянинг 
эътиборини таъкидлайди, ва бунинг асоси бўлиб JIT тизими элементларининг 
хизмат кўрсатишдаги қўлланилиши ҳисобланади. JIT гуруҳи (унга аълоқадор 
барча идораларнинг вакиллари кирган) ҳафтада бир маротаба йиғилишган, ва у 
ерда JIT тизимини қўллашдаги коммуникация ва мувофиқлантириш 
муаммолари ҳал этилган. Барча жалб қилинган ходимлар JITнинг хамма 
томонлари бўйича ўргатилган бўлиб, уларга компанияга тегишли барча 
мақсадлар тушунтирилган. Барча етказиб берувчилар таъминот ва сифат 
прогнозларининг 
расмий 
тақдимотига 
таклиф 
этилишган. 
Етказиб 
берувчиларни қўллаб-қувватлашлари учун, хатто JIT гуруҳининг ҳар ҳафта 
ўтказиладиган учрашувларида иштирок этишга даъват қилишган. Етказиб 
берувчилар билан муносабатларни мустаҳкамлаш учун шартномаларнинг амал 
қилиш муддатлари кўпайтирилган. Коммуникация талаблари, сифати ва 
мажбуриятларнинг риоя қилинишига таяниб, JIT гуруҳининг таълим ва 
мувофиқлаштириш ҳаракатлари орқали бу тизимнинг тушунчаси А 
компаниясининг барча фаолиятини йўғрилтирган. 
Тўлдирилган хужжатларнинг ҳар ҳафта сонини талаб этилаётган сонга 
бўлиб, А компанияси ўз фаолиятининг хизмат коэффициенти даражасини 
ҳисоблаш чиқишга муваффақ бўлди. JIT тизимини қўллашдан аввал 
компаниянинг хизмат кўрсатиш даражаси 79% ни ташкил этган, бу тизим 
киритилгандан сўнг у 99% га кўтарилди, ва ҳозирда, 99.9% га кўтарилиши 
кутилмоқда.
Хизматлар кўламини кенгайтириш билан бир қаторда А компаниясининг 
дастурни амалга ошириш натижаси кўчиб ўтиш вақтини камайтириб, 
диспетчерлик вазифасини мустаҳкамлаб, харидорларнинг хабардорлигини 
такомиллаштириб, сифатни ошириб, мижозларга хизмат кўрсатишга кўпроқ 
эътибор бериб, коммуникацияни яхшилаб, нархларни тушириш сиёсатини 
қўллаб, хужжатларни расмийлаштиришни такомиллаштириб ва жамоадаги иш 
қийматини ошириб, JIT тизимининг барча кўрсаткичлари бўйича кутилган 
прогнозларидан устун келди.

Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling