Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 1.67 Mb. Pdf ko'rish
|
Бошкарув жараёни УУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Барқарор ишлаб чиқариш жадвали
- Босқичли график
Сифатнинг умумий назорати (TQC)
JIT ва TQC тизимлари назарияда ва амалиётда ўзаро боғлиқдир. Сифатнинг умумий назорати – бу техник назорат бўлими сифатини фиксациялаш эмас, балки бутун жараён давомида маҳсулот сифатини таъминлаш тизими. Бу ходимлар бажараётган иш сифатининг маъсулиятига асосланган. Агар ишчилар ўз маҳсулотлари сифатига бевосита жавоб берсалар, JIT тизими яхши тарзда ишлай бошлайди, чунки бундай тизимда фақат юқори сифатли маҳсулотлар “тортилади”. Барча маҳсулотлар сифатли бўлса, “аниқ қутига” қўшимча материаллар талаб қилинмайди. Натижада, 8.10 – расмда берилгандек, ишлаб чиқариш юқори сифатга ва юқори иш фаолиятига эришиши мумкин. Сифат назоратининг статистик усулларини қўллаш ва ишчиларни сифатни сақлаб қолишга ўргатиш ёрдамида, чиқарилаётган маҳсулотнинг фақат биринчи ва охирги бирлик сифатини текшириш мумкин. Агар улар тегишли сифатга эга бўлсалар, унда бошқа қисмларни (шу иккисини ўртасидаги) ҳам сифатли дейишимиз мумкин. 17 Юқори сифатга эришишнинг элементларидан бири – маҳсулот дизайнини такомиллаштириш. Стандарт ва стандартлаштирилган деталлар ва компонентларнинг қўлланилиши, шунингдек, уларнинг кичик номенклатураси ҳам JIT тизими учун муҳим аҳамиятга эга. Бу каби дизайн усуллар техник ишлаб чиқариш жараёнида ўзгаришларни камайтиради, маҳсулот тайёрлашда ишлаб чиқаришни такомиллаштиради ва янги муҳандислик ривожланишларга ва унинг маҳсулотларини ўзгартиришга кўмаклашади. Барқарор ишлаб чиқариш жадвали Таъкидланганидек, JIT тизимига асосланган ишлаб чиқаришда етарлича узоқ давомдаги барқарор ишлаб чиқариш жадвали бўлиши керак. Бунга босқичли график, “музлатилган ойна” ва қувватнинг тўлиқ юклатилмаслиги орқали эришилади. Босқичли графикшунга асосланадики,талаб этилаётган компонентларнинг финал йиғилишига қадар бошланғич материаллардан “тортилиши” шундай амалга ошириладики, турли ишлаб чиқариш звеноларига “тортувчилар” сигналига жавоб қайтариш учун шароит яратилади. Ушбу график жараённинг бошидан охиригача йиғув линиясидаги ҳар бир қисмнинг ҳаракатини белгилайди дегани эмас; аксинча, бу ишлаб чиқариш тизимини барча зарур ва жумладан, тизимдаги ўзгаришларга тезкор жавоб қайтариш учун материалларнинг собит заҳиралари билан таъминлашади. Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling