4. JIT тизимига қўйилган талаблар
Бу бўлим “аниқ муддатда” ишлаб чиқаришни ташкил этиш тизими
моделини ва уни амалга ошириш йўлларини муҳокама қилишга бағишланган.
JIT тизимининг барча элементлари ўзаро боғлиқлиги ҳисобга олишиниши
зарур: ишлаб чиқариш системасининг бир қисмидаги ўзгаришлар тизимнинг
бошқа тавсифларига таъсир ўтказади.
15
JIT тизимида ускуналарни жойлаш ва оқимларни режалаштириш
Доимий меҳнат жараёни ва моддий захираларнинг минимал сонини
таъминлаш учун JIT ишлаб чиқариш тизими дастгоҳларнинг тўғри
жойланишини талаб қилади. Моддий линиянинг мавжуд ёки ёқлигидан қатъий
назар, ҳар бир иш жойи ишлаб чиқариш линиясининг қисми деб ҳисобланади.
Йиғиш линиялари JIT нинг асосий мантиқий концепциясидан фойдаланиб
амалга оширилади, яъни маҳсулот етказиб берувчилар улар билан “тортувчан”
тизими орқали боғланган. Ишлаб чиқаришда лойиҳачи логистик тизимнинг
ускуналар жойлашуви билан ички ва ташқи элементларнинг алоқасини ҳам
инобатга олиши керак.
Завод бўйлаб саёҳат
Arvin North American Automotive (NAA) билан танишув
1919-йилда ташкил топган Arvin Automotive фирмаси 1929-йилдан бошлаб
оригинал ускуналар бозори учун шамоллатиш тизимининг етказиб берувчиси
бўлган. Arvin ишлаб чиқариш тизимининг умумий сифатини бошқариш
туфайли компания катта муваффақиятларга эришди. Фирмада JIT ишлаб
чиқариш тизими жамоа ёндашувининг фақатгина бир қисмини ташкил қилади;
NAA анча вақтдан бери шамоллатиш тизимининг конструкциясини
ишлаб чиқаришда истеъмолчиларнинг фикрини инобатга олмоқда.
Кўпинча бригадалар истиқболни баҳолаш, муаммоларни ечиш ва
қарорларни қабул қилиш учун яратиладилар. Arvin да ходимлар бригадаларда
меҳнат қилишади, бригадаларда ўқишади ва бригадаларда ривожланишади.
Бригада ёки алоҳида шахс томонидан илгари сурилган тамойил ва ғоялар
узлуксиз такомиллаштириш учун хизмат қилади.
Оқимнинг изчиллиги ва ускуналарнинг бехато ишлашини таъминлаш
учун огоҳлантирувчи хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга катта аҳамият
берилади. Хизмат кўрсатиш ва ускуналарни таъмирлаш ишларининг катта
қисмини ходимлар (операторлар), чунки улар ўз ускуналарини яхши биладилар,
дастгоҳларни таъмирлаш эса унчалик қийин иш эмас. Эслатиб ўтилгандек,
ускуналарни ўзгартириш ва мослашиш вақтининг қисқаргани моддий оқим
томонидан чақирилаётган харажатларни камайтириш учун зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |