Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Тингловчиларга тавсия этиладиган манбалар


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/141
Sana12.08.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1666527
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   141
Bog'liq
Kreativ-pedagogika-asoslari

Тингловчиларга тавсия этиладиган манбалар: 
“Педагогика” ва “Психология”га оид адабиётлар. 
Тингловчилар учун кўрсатмалар: 
1. Кейс моҳиятини етарлича англаб олинг. 
2. Берилган манбаларга таянган ҳолда муаммонинг ечимини топишга 
хизмат қилувчи тарбия тамойилларини аниқланг. 
3. Аниқланган тарбия тамойиллари орасидан муаммога барчасидан 
кўпроқ даҳлдор бўлган, энг муҳим тамойил (ёки иккита тамойил)ни 
ажратинг. 
4. Ана шу тамойил (тамойиллар) асосида ечимни асослашга уринг. 
5. Ечимни баён этинг. 
Кейсни ечиш жараёни: 
1. Талабалар кейс моҳиятини у билан икки-уч марта танишиш орқали, 
шериги 
(жуфтликда), 
гуруҳдошлари 
(кичик 
гуруҳларда) 
ёки 
жамоадошлари (жамоада) билан муҳокама қилган ҳолда етарлича англаб 
олади. 
2. Талаба шериги (жуфтликда), гуруҳдошлари (кичик гуруҳларда) ёки 
жамоадошлари (жамоада) билан муҳокама қилган ҳолда муаммонинг 
ечимини топишга хизмат қилувчи тарбия тамойилларини аниқлайди. 
3. Талаба (жуфтлик, кичик гуруҳ, жамоа) аниқланган тарбия 
тамойиллари орасидан муаммога барчасидан энг муҳим тамойил (ёки 
иккита тамойил)ни ажратиб олади. 
4. Талаба (жуфтлик, кичик гуруҳ, жамоа) ечимни ажратиб олинган 
тарбия тамойили (иккита тамойил) асосида баён этади. 
5. Ечим индивидуал, кичик гуруҳлар ёки жамоа иштирокида муҳокама 
қилинади. 
Ўқитувчининг ечими 
1. Ниҳоятда ёқимсиз вазият. Онаси Дилшоднинг мактабга қандай 
бориб келганлиги билан ҳам қизиқмади. 


180 
2. Дилшоднинг онаси тарбияда боланинг ёш ва психологик 
хусусиятларини инобатга олиш, тарбия жараёнида рағбатлантириш 
тамойилларига зид иш қилди. 
3. Шу каби вазиятлар Дилшоднинг тарбиясига салбий таъсир 
ўтказади, аста-секин унда қўрслик, бефарқлик, ўз-ўзини паст баҳолаш, 
ўзига ва атрофдагиларга ишонмаслик каби хислатлар шаклланади.
8-кейс. Рус тили дарсида ўқитувчи ўқувчиларга: “Ўртоғингдан 
кўчирма!”, “Ўзинг ёз, бировларнинг дафтарига қарама!”, “Оббо, 
кўчирадиган одамингни ҳам топибсанми-а! Унинг ўзи хатто кўчириб 
олишни ҳам қойиллата олмайди-ю!” сингари заҳарханда сўзлар билан бир 
неча бор қаттиқ танбеҳ берди.
Бошқа синфда эса ўқитувчи дарсига йўл-йўлакай, албатта, аммо 
таъсирли қилиб: “Болалар бир-бирингиздан беркитманглар, бу яхши эмас, 
ҳеч ким сизлардан кўчираётгани йўқ!”, - деди. 
Саволлар: 
Таълим жараёнида индивидуал назорат топшириқларини ҳар бир 
ўқувчи мустақил бажариши лозим.
1. Биринчи ўқитувчининг ўқувчиларга бу борадаги ёндашуви 
тўғрими? Педагогик талабни шундай тарзда қўйиш қанчалик тўғри?
2. Иккинчи ўқитувчи томонидан педагогик талаб бузилмоқда. 
Ўқитувчининг хатти-ҳаракатини оқлаш мумкинми?

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling