V. КЕЙСЛАР БАНКИ
1-кейс. XXI аср бошида Россия аҳолисининг 3/2 қисми қашшоқликда
яшаган. Шуниси қизиқки, БМТ олиб борган тадқиқотлар натижаларига
кўра дунё бойликларининг 50 % Россияда жойлашган. Қолаверса, Россия –
зиёлилар юрти бўлиб, бутун жаҳонда олий ва ўрта техник маълумотли
мутахассислар бўйича олдинги ўринлардан бирини эгаллаган (Г.
“Аргументы и факты”).
Саволлар:
1.
Муаммо нимадан иборат?
2.
Мазкур муаммони ечишда ҳукумат қандай ишлар олиб
бормоқда?
3.
Сиз бу муаммога қандай ечимлар таклиф қиласиз?
Манба: шахс имкониятлари ва улардан тўғри фойдаланишга доир
адабиётлар.
Тингловчилар учун кўрсатмалар:
1.
Кейс моҳиятини етарлича англаб олинг.
2.
Муаммонинг ечимини топишга хизмат қилувчи омилларни
аниқланг.
3.
Аниқланган омиллар орасидан муаммога барчасидан кўпроқ
даҳлдор бўлган омил (ёки иккита омил)ни ажратинг.
4.
Ана шу омиллар асосида ечимни асослашга уринг.
5.
Ечимни баён этинг.
Кейсни ечиш жараёни:
1.
Талабалар кейс моҳиятини у билан икки-уч марта танишиш
орқали, шериги (жуфтликда), гуруҳдошлари (кичик гуруҳларда) ёки
жамоадошлари (жамоада) билан муҳокама қилган ҳолда етарлича англаб
олади.
2.
Талаба шериги (жуфтликда), гуруҳдошлари (кичик гуруҳларда)
ёки жамоадошлари (жамоада) билан муҳокама қилган ҳолда муаммонинг
ечимини топишга хизмат қилувчи омилларни аниқлайди.
3.
Талаба (жуфтлик, кичик гуруҳ, жамоа) аниқланган омиллар
орасидан муаммога барчасидан кўпроқ даҳлдор бўлган омил (ёки иккита
омил)ни ажратиб олади.
4.
Талаба (жуфтлик, кичик гуруҳ, жамоа) ечимни ажратиб
олинган омил (иккита омил) асосида баён этади.
5.
Ечим индивидуал, кичик гуруҳлар ёки жамоа иштирокида
муҳокама қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |