Ариза берган ўқувчиларнинг ижтимоий аҳволи ва
табақалаштирилган синфга қабул қилинишни асословчи ҳолатлари:
1-ўқувчи: бошқа туманда истиқомат қилади, мактаб ёнида унинг
бувиси яшайди, қолаверса, у табиий фанлардан аъло баҳоларга ўқийди.
2-ўқувчи: мактаб жойлашган ҳудудда истиқомат қилади, унинг
маҳалладаги барча дўстлари ана шу синфда таълим олишганлиги сабабли
шу мактабга ўтишга қарор қилган.
3-ўқувчи: бошқа шаҳардан келган, унинг ота-онаси дипломат, шу
сабабли ўқувчи инглиз тилини мукаммал билади, қолаверса, 3 ойдан сўнг
улар бошқа давлатга кўчиб кетади.
4-ўқувчи: иккинчи йилга қолган, 4 фанни “қониқарсиз” баҳога
ўзлаштиради, қолаверса, ички ишлар бўлимда рўйхатда туради, бироқ,
мактаб жойлашган ҳудудда истиқомат қилади.
5-ўқувчи: қишлоқдан кўчиб келган, у ердага мактабда эса инглиз тили
ўқитилмаган, мактаб жойлашган ҳудудда истиқомат қилади, кўп вақтини
бекор ўтказади.
6-ўқувчи: болаликдан 2-гуруҳ ногирони, болалар целебрал параличи
(БЦП) ташхисига эга, фанларни “4” ва “5” баҳоларга ўзлаштиради, ёлғиз
онанинг қўлида тарбияланади, шу билан бирга мактаб жойлашган ҳудудда
истиқомат қилади.
Сизнингча, инглиз тилига ихтисослаштирилган синфга қайси ўқувчи
қабул қилинади?
Тингловчиларга тавсия этиладиган манбалар:
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрсида”ги Қонуни.
2.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларни ижтимоий
муҳофазалаш тўғрисида”ги Қонуни.
3.
Таълим муассасаларининг “Табақалаштирилган таълимни
ташкил этиш тўғрисида”ги Низоми.
Тингловчилар учун кўрсатмалар:
1.
Кейс моҳиятини етарлича англаб олинг.
2.
Берилган манбаларга таянган ҳолда муаммонинг ечимини
топишга хизмат қилувчи омилларни аниқланг.
3.
Аниқланган омиллар орасидан муаммога барчасидан кўпроқ
даҳлдор бўлган омил (ёки иккита омил)ни ажратинг.
4.
Ана шу омиллар асосида ечимни асослашга уринг.
5.
Ечимни баён этинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |