Б.Блум таксономияси категория (мезон)лари
№
Мезонлар
Мазмуни
1.
Билиш
Билимлардан хабардор бўлиш, уларни ўзлаштириш, ёдда тутиш,
қайта ёдга олишни ифодалайди
2.
Тушуниш
Билимлар юзасидан фикрлаш, мушоҳада юритиш, назарий ҳолатдан
амалиётга кўчиш мантиғини ўзлаштириш
3.
Қўллаш
Билимларни амалиёт (амалий ҳарактлар)да қўллаш
4.
Анализ
Мавжуд билимларга таянган ҳолда яхлит, бир бутун объект, ҳодиса,
воқелик ва жараённи таркибий элементларга ажратган ҳолда
ўрганиш, жузъий хулоса чиқариш
5.
Синтез
Мавжуд билимларга таянган ҳолда айрим, алоҳида таркибий
элементлар асосида яхлит, бир бутун объект, ҳодиса, воқелик ва
жараён тўғрисида умумий хулоса чиқариш
6.
Баҳолаш
Шахснинг назарий билим ҳамда амалий кўникма, малакаларга
эгалигини баҳолаш
Луғавий маъносига кўра “таксономия” тушунчаси “тартиб билан жойлаштириш
қонуни” маъносини англатади. Объектларни уларнинг ўзаро боғлиқлигига
асосланган ҳолда мураккаблашиб борадиган даражалар кетма-кетлиги (иерархик
тарз)да жойлаштирган ҳолда туркумлаштириш, тизимлаштириш “таксономия” деб
аталади. Педагогик таксономия – педагогик жараённинг ўзаро боғлиқ ва
хоссасига кўра кўп босқичли (иерархик) тузилишга эга объектларини
тавсифлаш, тартибга солиш ва тизимлаштириш назарияси. Б.Блум
раҳбарлигида 1956 йилда АҚШда “Педагогик таксономия” ғоялари эълон
қилинди. ХХ асрнинг 60-йилларида Д.Кратвол ва бошқалар томонидан педагогик
мақсадларни ифодаловчи таксономиянинг навбатдаги ғоялари шакллантирилди
134
Do'stlaringiz bilan baham: |