Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


-расм. Ўқув материалларини тайёрлаш тамойиллари


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/141
Sana12.08.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1666527
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   141
Bog'liq
Kreativ-pedagogika-asoslari

16-расм. Ўқув материалларини тайёрлаш тамойиллари 
Тамойиллар 
Ўқув ахборотларининг
изчил баён этилиши
Ўқув ахборотлари ўртасидаги ўзаро 
боғлиқлик 
Талабаларнинг ёш хусусиятига мослиги 
Амалий аҳамиятга эгалик 
Ғоявийлик 
Илмийлик
Визуаллик 
Тизимлилик 
Аниқ мақсадга йўналтирилганлик 
Эстетик талабларга мувофиқлик 


129 
Креативлик жараёни бошланғич ғояларни ишлаб чиқиш, уларни тадқиқ 
қилиш ва таҳлил этиш, зарур бўлса улардан воз кечишни ҳам ўз ичига 
олади. Айни ўринда шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, таълим жараёнига нисбатан 
креатив ёндашув таълим олиш, ўқув фанлари асосларини ўзлаштиришга нисбатан 
қизиқиши сусайган талабалар билан ишлаш мақсадида эмас, балки барча 
талабалар билан жонли, қизиқарли, жўшқин мулоқотга киришиш, уларни 
фаолликка ундаш учун қўлланилади. Қолаверса, креатив характерга эга 
машғулотларни нафақат санъат, маданият соҳалари йўналишларида, шу 
билан бирга барча исталган соҳа (бизнес, иқтисодиёт, ҳуқуқ, педагогика, 
психология, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, саноат ва б. соҳалар) 
бўйича таълим олаётган талабалар билан ишлаш жараёнида ҳам бирдек 
самарали ташкил этиш мумкин.
Ўқитувчилар, шунингдек, таълим жараёнига нисбатан креатив 
ёндашишда нафақат ўқув фанларини ўзлаштиришда юқори натижаларга 
эришаётган, креатив фикрлашда ижобий ҳолатларни қайд этаётган 
талабаларга, балки кўпроқ эътиборни талаб этадиган, ижодий, креатив 
фикрлаш лаёқатига эга бўлмаган таълим олувчиларга ҳам бирдек 
эътиборни қаратишлари зарур
50
.
Таълим жараёнини ташкил этишда ўқув материалларининг мақсадга 
мувофиқ, ғоявий мазмунга эга ва сифатли тайёрланиши муҳим аҳамиятга 
эга. Олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган ўқув машғулотлари 
учун уч турдаги дидактик материаллар тайёрланади (17-расм): 
Педагогларнинг ўқув машғулотлари учун дидактик материалларни 
тайёрлашда қуйидаги замонавий талабларга мувофиқ иш кўришлари 
50
Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking 
and problem soving). – Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014.

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling