135
Мазкур тест қуйидаги штрихларан иборат ноаниқ тасвирлардан иборат
бўлиб, тингловчиларга уларни тугатиб бериш топшириғи берилади:
ОТМ педагогларини қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш
курсларида П.Торренснинг “Тугалланмаган расмлар” тести қўллаш
жараёнида тингловчилар томонидан кўплаб таклифлар берилади. Берилган
таклифлар тинглов-педагогларнинг қай даражада креативлик сифатларига
эгалиги, тасаввурининг қанчалик бойлигини ифодалайди.
3. Интерфаол методлардан фойдаланиш. Машғулотларда
интерфаол
метод (стратегия, графикр органайзер)лар билан ишлаш талабалар
томонидан ўқув ахборотларини тизимли, яхлит ҳолда ўзлаштириш имкониятини
яратади. Қолаверса, интерфаол методлар ёрдамида талабалар ўқув
ахборотлари билан ишлашда билимларни таҳлил қилиш, синтезлаш, муҳим
тушунчаларни
тизимлаштириш, объект, жараён, фаолият, воқеа,
ҳодисаларнинг умумий моҳиятини аниқ ифодалаш каби кўникма,
малакаларни ўзлаштиришга муваффақ бўлади.
Қуйида пеагогик туркум фанларини ўқитиш ҳамда талабалар, ОТМ
педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакаларини ошириш
курслари тингловчиларида креативлик сифатлари, ижодий-касбий фаолият
малакаларини шакллантиришда интерфаол методлардан фойдаланишга
оид мисоллар келтирилади.
3.1. “Синквейн” стратегияси. Ж.Стилл, К.Мередис, Ч.Темил
томонидан ишлаб чиқилган “Ўқиш ва ёзиш асосида танқидий фикрлашни
136
ривожлантириш дастури”да ҳар бир ўқувчи (талаба) ва ўқувчи (талаба)лар
гуруҳларининг
фикрлаш фаоллигини ошириш, уларда танқидий фикрлаш
қобилиятини ривожлантириш учун “Синквейн” стратегиясини қўллаш
самарали эканлиги айтилади.
Бу ўринда стратегиянинг моҳияти билан танишиб ўтиш мақсадга
мувофиқдир.
Синквейн тузиш мураккаб жараён бўлиб,
уни самарали ташкил этиш
учун муайян қоидаларга амал қилиш талаб этилади. Одатда, синквейн
тузиш беш босқичли ҳаракатларни ташкил этиш орқали амалга оширилади.
Мисол учун:
Do'stlaringiz bilan baham: