25
1.О
дамнинг кўзи – а ,б, в
2. Тахтанинг кўзи – б,в,г,е
3. Булоқнинг кўзи – б,в
4. Узукнинг кўзи – б,в,г,д,
2. Мантиқ алгебрасига асосланилган трасформацион методда гапнинг
шакли ўзгартирилади, лекин бу унинг мазмунига таъсир кўрсатмайди. Бу
метод асослари Америка тилшунослигида Ч.Лиз ва
Хомскийлар томонидан
ишлаб чиқилган.
3.Математик статистика методидан тилшуносликда, айниқса, тил
ўргатиш жараёнида кенг фойдаланилади.
Бунинг учун муайян тилда
қўлланилувчи фонемалар, лексемалар, сўз
шаклларининг ишлатилиш
частотаси текширилади.
Лингвистик муаммоларни ҳал қилувчи компьютер дастурларини ишлаб
чиқишда математик моделлаштиришдан фойдаланилади. Моделлаштиришда
математик мантиқ қоидаларига амал қилинади.
Дастлаб математик мантиқ фақат табиий фанларда қўлланилиб
келинди, кейинчалик у гуманитар соҳаларга ҳам татбиқ этилган.
Мантиқ – муҳокама юритишнинг қонун-қоидалари, усуллари ва
формалари ҳақидаги фан бўлиб, унинг асосчиси қадимги
грек олими
Аристотель ҳисобланади. У биринчилардан бўлиб
дедукция назариясини,
яъни мантиқий хулоса чиқаришнинг формал характерга эга эканлигини
кўрсатди.
Аристотелнинг
таълимоти Фаробий,
Беруний, У. Хайём, А.Навоий
каби буюк олимлар томонидан давом эттирилди.
Немис файласуфи ва математиги
Г.Лейбниц (1646-1716)
биринчилардан бўлиб мантиқий фикрлашнинг ҳисоб
характерига эга
эканлигини кўрсатди. Унинг фикрича,
барча илмий тушунча ва
мулоҳазаларнинг асосини мантиқий элементлар ташкил қилади. Мана шу
мантиқий элементларни муайян символлар билан белгилаш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: