Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Табиий тилни қайта ишлаш. Моделлаштириш


Download 2.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/41
Sana12.11.2023
Hajmi2.07 Mb.
#1767851
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41
Bog'liq
Kompyuter-lingvistikasi-asoslari

1.3.Табиий тилни қайта ишлаш. Моделлаштириш. 
Модел (лотинча « modelus» сўзидан олинган боииб, «нусха», «андаза», 
«ўлчов», «меъёр» маъноларини англатади) табиий фанлар ёки умуман фанда 
муайян оригинал-объект ҳақидаги маълумотлар мажмуи сифатида юзага 
келган ҳосила-объект, моддий қурилма, график, схема, умуман, билиш 
воситаси. Бошқачароқ тушунтирганда, модел табиий объектларнинг 
имитациясидир (ўхшаши, тақлидий кўриниши), у ўзбек тилидаги “қолип”, 
“андаза” сўзларига мос келади.Модел ҳодисаларнинг юзага келиши учун асос 
вазифасини ўтайди, бунда аниқ ёки мавҳум объектлар кичрайтирилган 
объектлар, схемалар, чизмалар, физикавий конструкцияларда тадқиқ 
этилади.Модел, даставвал, моддий ва фикрий моделга бўлинади. Масалан, 
олмани характерловчи беигилар, атрибутлар - унинг думалоқлиги, мевалиги, 
ширинлиги ўша тушунчанинг фикрий модели ҳисобланади. Агар олма 
лойдан ёки сунъий бир материалдан ясалса, бу унинг моддий модели 
ҳисобланади. Ёки глобус Ернинг модели, ўйинчоқ машина ҳақиқий 
машинанинг модели сифатида баҳоланиши мумкин.
1
Модел қуйидаги 
асосларга кўра билишда муҳим ҳисобланади: 
- ўрганиш объектини соддалаштиради; 
- ўрганиш объектини бошқа объектлар таъсиридан ажратади
- объектни таърифлашни осонлаштиради. 
Модел дастлаб амалий соҳаларда ишлатилган, математика, кимё 
фанларига кенг татбиқ қилинган. Кейинчалик илм-фаннинг ижтимоий 
соҳаларига ҳам кириб келди.
Ўтган асрнинг ўрталаридан бошлаб тилшуносликда математик 
методларни қўллаш кенг оммалаша бошлади. Бунда асосан 3 хил 
методлардан фойдаланилади: 
1. Тўплам назарияси. 
2. Мантиқ алгебрасига асослангантрансформацион метод. 
3. Статистик метод. 
1. Ҳар қандай элементларнинг йиғиндиси тўплам дейилади. 
Тўпламнинг айрим элементлари айрим ҳолларда кесишади. 
N(a, b, c) M ( a, e, d). Бу ердаа кесишган. 
Назарий тўплам методидан тилшуносликда кўп маъноли сўзларнинг 
таҳлилида фойдаланиш мумкин. М-н: кўз сўзи:1. Одамнинг кўзи. 2.Тахтанинг 
кўзи. 3. Булоқнинг кўзи. 4.Узукнинг кўзи. 
А) кўриш органи белгиси. 

Download 2.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling