Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/63
Sana04.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1164270
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
zamonaviy-ozbek-leksikografiyasi-va-terminologiyasi

I. ИШЧИ ДАСТУР 
КИРИШ 
Дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги 
“Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта 
тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4732-сон Фармонидаги устувор йўналишлар 
мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий талаблар 
асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг мазмунини 
такомиллаштириш ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларининг 
касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришни мақсад қилади. 
Дастур мазмуни олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари ва
қонунчилик нормалари, илғор таълим технологиялари ва педагогик маҳорат, 
таълим жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш, 
амалий хорижий тил, тизимли таҳлил ва қарор қабул қилиш асослари, махсус 
фанлар негизида илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва 
ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари бўйича сўнгги 
ютуқлар, педагогнинг касбий компетентлиги ва креативлиги, глобал 
Интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш 
усулларини ўзлаштириш бўйича янги билим, кўникма ва малакаларини 
шакллантиришни назарда тутади.  
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Алишер 
Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини 
ташкил этиш” тўғрисидаги фармони, “Юксак маънавият – енгилмас куч” 
асари ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”дан келиб чиққан ҳолда 
ўзбек терминологияси соҳасининг предмети, мақсадини ёритиш, фан 
доирасида ўрганиладиган бош масалаларнинг мазмун-мундарижасини 
белгилаш, талабаларда терминологиянинг махсус илмий-техникавий 
маъноларни ифодаловчи термин ёки сўз бирикмалари тизими, унинг муайян 
адабий тил сўз бойлигида албатта мавжудлиги, лексиканинг ажралмас бир 
қисми эканлиги, терминлар билан лексика орасида фарқ борлиги хусусида 
билим 
ва 
кўникмалар 
ҳосил 
қилиш, терминлар 
шаклланишида 
интралингвистик ва экстралингвистик омилларнинг роли, терминларнинг 
структур-грамматик қурилишиқатламлари, ҳосил бўлиш йўллари, терминлар 
таркибидаги лексик-семантик жараёнлар, терминларни тартибга солиш, 
мувофиқлаштириш, терминологик тадқиқотлар, терминологик луғатлар 
борасида маълумот бериш муҳим вазифалардан биридир. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling