Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/63
Sana04.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1164270
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
zamonaviy-ozbek-leksikografiyasi-va-terminologiyasi

Модулнинг мақсад ва вазифалари 
Фармонда таъкидлаганидек, “Энг аввало, она тилимизнинг қўлланиш 
доирасини кенгайтириш, унинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш ва 
илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш бугунги кунда ўта долзарб 
масалага айланмоқда. Бу ҳақда гапирганда, биринчи навбатда, фундаментал 
фанлар, замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари, саноат, банк-


4
молия тизими, юриспруденция, дипломатия, ҳарбий иш ва шу каби ўта 
муҳим тармоқларда ўзбек тили ўзининг ҳақиқий ўрнини эгаллашига эришиш, 
шу мақсадда замонавий дарсликлар, этимологик ва қиёсий луғатлар яратиш, 
зарур атама ва иборалар, тушунча ва категорияларни ишлаб чиқиш 
олдимизда муҳим вазифа бўлиб турганини қайд этиш лозим”. Мазкур 
вазифадан келиб чиққан ҳолда фанни ўқитишнинг мақсади терминология 
соҳасининг предмети, мақсади ва вазифаларини ёритиш, фан доирасида 
ўрганиладиган асосий масалаларнинг мазмун-мундарижасини белгилаш, 
ўзбек терминологиясининг шаклланиш ва тараққиёт босқичлари, қадимги 
туркий тил, эски туркий тил, эски ўзбек тили, ҳозирги ўзбек тили ва 
мустақиллик 
даври 
ўзбек 
терминологиясининг 
шаклланиши 
ва 
ривожланишига тўртки бўлган ижтимоий шарт-шароит ва омиллар
терминлар тизимининг тараққий этишида ўзбек тили қатори бошқа 
тилларнинг салмоқли ўрни, терминларнинг ясалиш қолиплари,терминологик 
изланишлар, истиқлол йиллари ўзбек терминологиясида юз берган жараёнлар 
ҳақида маълумот беришдан иборат. 
Фанни ўқитишда “Ўзбек терминологияси” фанининг вужудга келиши ва 
ривожланиши бўйича билимларни ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш, 
талабаларда ўзбек терминологияси бўйича бошланғич билим кўникмаларини 
ҳосил қилиш, жамиятда рўй берадиган ҳар қандай ўзгаришларнинг 
терминологияда яққол ифодасини топиши, ўзбек терминологияси 
тизимининг дастлаб қадимги туркий тил битикларида кўзга ташланиши, 
унинг эски туркий тил ва эски ўзбек тилида миқдор ва сифат жиҳатидан ўсиб 
бориши, ҳозирги ўзбек адабий тилида туб ўзгаришларга учрагани, 
терминологик тизимнинг соф туркий (ўзбекча) ҳамда ўзлашма қатламлардан 
иборатлиги, терминларнинг структур-грамматик қурилиши ҳақида билим 
бериш вазифаларини амалга ошириш назарда тутилади.

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling