3. Маълумотлар базаси файлини Lab4 папкасига db1.mdb номи билан сакланг.
4. Сўнгра Создание таблицы в режиме конструктора режимини танланг.
5. Куйидаги кўринишда жадвал тузинг.
Майдон (поля) номи
|
Маълумотлар типи
|
Формати
|
DateS
|
Дата/время
|
Краткий формат даты
|
FromTime
|
Дата/время
|
Краткий формат времени
|
ToTime
|
Дата/время
|
Краткий формат времени
|
Comment
|
Поле МЕМО
|
|
Phone
|
Текстовый
|
30 символов
|
Жадвални MainData номи билан сакланг. Калит майдонларини (ключевой поля) кўйманг ва 23-расмда кўрсатилганидек учта ёзувни киритинг.
23-расм. MainData жадвали кўриниши.
6. MS-Access дастурини ёпинг.
7. Delphi дастурини ишга туширинг: Пуск\Программы\Borland Delphi7\Delphi7. Янги проект тузинг ва уни Lab4 папкасига Lab4 номи билан сакланг.
8. Маълумотлар устида эффектив равишда ишлаш учун махсус маълумотлар модули (Data Module) тузилади: File\New\Data Module. Бу модул ойнасининг Components кисмига ADO компонентлар панелидаги ADOTable компонентини жойлаштиринг (24-расмга каранг).
9. ADOTable компонентининг Connection String хусусиятига боғлаш катори (Connection String) диалогини чакиринг ва Built.. тугмачасини босинг. Сўнгра Microsoft Jet OLE DBProvider (MS-Access маълумотлар базасига киришга рухсат берувчи драйвер) маълумотлар типини танланг (25-расмга каранг.) Connection кисмининг биринчи каторига db1.mdb (cиз тузган маълумотлар базаси файли номи) файли номини ёзинг. Blank password (Пустой пароль) кисмига ü белгисини кўйинг ва боғланишни текшириб кўринг. Диалогли ойнани ёпинг.
24-расм. Маълумотлар модулини тузиш.
10. ADOTable1 компоненти учун куйидаги хусусиятларни ўрнатинг: Active-True, TableName-MainData.
11. Маълумотларни акс эттириш учун маълумотлар модули ойнасига (DataModule2_)_Data_Access'>DataModule2) Data Access компонентлар панелидаги Data Source (маълумотлар манбаи) компонентларини жойлаштиринг. Бу компонент учун DataSet хусусиятига ADOTable1 кийматини кўйинг. Data Source компоненти, маълумотлар базаси билан ундаги элементларни акс эттириш орасида узатувчилик функциясини бажаради.
12. Unit1 модулини тахрирлаш ойнасига ўтинг ва унинг Uses кисмига Unit2 сўзини ёзинг. Бу маълумотлар модулидан Form1 формасида фойдаланиш имкониятини беради.
25-расм. Маълумотлар базаси билан боғланишни созлаш.
13. Form1 формасига Data Controls компонентлар панелидан DBGrid компонентини жойлаштиринг ва Data Source хусусиятига DataModule2.Data Source кийматини кўйинг. Натижада форма куйидаги кўринишга келади (26-расмга каранг):
26-расм. Form1 формасига DBGrid компонентини жойлаштрилган кўриниши.
Do'stlaringiz bilan baham: |