Тайван етакчиси АҚШга боришига Пекин ҳарбий машғулотлар билан жавоб қайтарди. Янги уруш яқинми?


Тайван қандай геостратегик аҳамиятга эга?


Download 1.07 Mb.
bet5/12
Sana01.10.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1690400
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Xitoy taivan

Тайван қандай геостратегик аҳамиятга эга?

19:38 / 27.04.2023

17430

Қарийб 70 йилдан бери АҚШ ва Хитой ўртасида «тутаб турувчи» можаро аланга олиши мумкинми?



Фото: Annabelle Chih/Getty Images

Бир неча ўн йиллардан бери Тайван бўғози Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги потенциал кескинлик нуқтаси бўлиб келади. Ғарбий Тинч океанининг бошқа ҳеч бир жойида ХХР ва АҚШ манфаатлари тўғридан тўғри тўқнашмайди.

Вашингтон томони расман «ягона Хитой» сиёсатига амал қилади ва фақат Пекинни тан олади; Тайван билан эмас, айнан ХХР билан дипломатик алоқалар ўрнатган. Шу билан бирга, Тайван билан иттифоқчилик муносабатларини ҳам сақлаб келади.

Хитой эса Тайванни ХХР таркибига кирувчи исёнкор провинция деб билади. АҚШнинг Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватлаши ҳақидаги ҳар қандай баёнотини Хитой томони “қизил чизиқ”ни кесиб ўтиш сифатида баҳолайди.

Нима учун Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги рақобатда Тайван муҳим геостратегик аҳамият касб этади?

Биринчидан, геоиқтисодий томондан

даражада муҳим. Замонавий ХХР денгизларга қарам бўлган қуруқлик давлатидир. Хитой озиқ-овқат, хомашё

ва энергия ресурсларининг жуда катта қисмини импорт қилади, шунингдек, тайёр маҳсулотларини бозорга чиқариши керак. Буларнинг барчаси


John Deere компанияси Ўзбекистон бўйлаб хизмат кўрсатиш ҳажми ва сифатини оширмоқда!

денгиз йўллари орқали амалга оширилади.



Ўзбекистонда VEON AdTech бош қароргоҳи очилди

1980 йиллардан бошлаб Ден Сяопиннинг иқтисодий ислоҳотлари даврида Хитойнинг иқтисодий марказлари мамлакат ички қисмидан қирғоққа кўчди. Махсус иқтисодий зоналарнинг кўпчилиги қирғоқ ҳудудларда ташкил этилди ва иқтисодий ривожланиш мамлакатнинг қирғоқ шаҳарларида тўпланди.

Тайван бўғози эса Хитой, Япония, АҚШ ва Европа ўртасидаги асосий юк ташиш йўли ҳисобланади. Шанхай, Нингбо, Шенчжен ва Гуанчжоу каби дунёдаги энг катта ва гавжум портларнинг барчаси Тайван бўғозининг тўғридан тўғри қаршисидаги қирғоқда жойлашган. Bloomberg маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида дунёдаги энг йирик савдо кемаларининг 88 фоизи ушбу бўғоз орқали ўтган. Умуман олганда, Тайван устидан назорат ўрнатиш Хитойга ўзининг асосий стратегик марказлари учун ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий жиҳатдан қалқон яратади.


Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling