Талаб ва таклиф назарияси


Нарх вазифалари ва турлари. Нарх сиёсати


Download 102.57 Kb.
bet5/6
Sana17.06.2023
Hajmi102.57 Kb.
#1545857
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Xo\'razboyev Mirjalol

Нарх вазифалари ва турлари. Нарх сиёсати.

.
Кишилар бирор нарсани харид этишдан олдин албатта унинг нархини сўрайдилар, умуман нарх билан кизикадилар унинг сабаби шуки улар ўз пулига нима олиш мумкинлигини чамалаб кўришади, чунки товарнинг арзон ёки қиммат бўлиши харидор истеъмолини белгилайди. Нарх орқали ҳар бир бозор иштирокчиси ўз фаолиятини белгилайди. У бозорнинг тартибга солинишида катта ўрин эгаллайди. Нарх ҳар биримизнинг манфаатимизга тааллуқли бўлади. Нарх қанча юқори бўлса демак буюм қиммат уни сотиб олиш учун кўп пул талаб этилади нарх арзон бўлса аксинча нисбатан пул кам керак бўлади. Нарх шахсий тушунчагина эмас балки ижтимоий категориядир. Нархлар ҳар бир кишининг товар харид қилиши ёки сотишига таъсир қилибгина қолмай барча иқтисодий жараёнларни ҳам тартибга солади.
Нарх ва унинг ўсиш даражасига қараб бозордаги вазиятга, талаб таклифга, мамлакатдаги иқтисодий ҳолатига таъриф бериш мумкин.
Нарх бир томондан нозик мослашувчан восита бўлса, иккинчи томондан иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизимнинг қудратли қуроли. Нарх тарихий категория бўлиб унинг вужудга келиши пулнинг вужуга келиши билан боғлиқ.
Ўз иқтисодий мазмунига кўра нарх-наво миллий даромадни тақсимлаш ва айрибошлаш жараёнлари орқали жамият билан унинг айрим аъзолари ўртасидаги муносабатларни ифодалайди. Халқ истеъмол товарлари чакана нархда истеъмол қилиш учун аҳолига сотилади. Бозорларда нарх талаб таклифнинг таъсири остида ташкил топади.
Нарх орқали ялпи ижтимоий маҳсулот ва миллий даромаднинг тахсимлашнинг пропорцияларига таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчиларнинг моддий манфаатларини бир бирига боғлайди. Аҳолининг фаровонлигини ўстиришнинг муҳим иқтисодий воситаси бўлиб хизмат қилади. Бозор иқтисодиётида нархлар талаб ва таклиф асосида вужудга келадиган эркин бозор нархлари бўлиб маҳсулот ишлаб чиқарувчилар билан истеьмолчиларни бир бирига боғлайди. Бозор иқтисодиёти мавжуд жамиятда нарх иқтисодий дастак тариқасида амал қилади. Нарх шундай иқтисодий воситаки унинг таъсирида иқтисодиёт рағбатлантирилади, нарх ошиб кетиши ёки пасайиши товар ишлаб чиқарувчилар олган фойда миқдорини ўзгартиради, фойданинг қилинган сарф харажатларга нисбатан юқори ёки паст бўлишини таъминлайди. Нархлар ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда фан техника тараққиётини тезлаштиришда халқ хўжалик мутаносиблигини такомиллаштиришда ишлатилади. Иқтисодиёт назарияси дарсликлари ва ўқув қўлланмаларида нархларни шаклантирш тўғрисида турли фикрлар талқинлар қилинади. Классик сиёсий иқтисод мактаби вакиллари ғояларида ҳамда сиёсий иқтисодиёт дарсликларида нархнинг асосини қиймат ташкил қилади деб кўрсатилган бўлса, маржинализм йўналишидаги ва ҳозирги даврдаги П.Самуэлсон Макконел ва С.Брюлларнинг Экономикс китобида товар нархининг асосини унинг нафлилиги ташкил қилади деб кўрсатадилар. Бошқа бир гурух олимлари эса нарх талаб ва таклиф асосида ташкил топади деб илгари сурадилар. Бу фикр кўпроқ бозор иқтисодиётидан келиб чиққан ҳолда бўлиши мумкин чунки бозор иқтисодиётида нархлар эркин либераллашти-рилган ва шунга асосан нархлар кўпроқ талаб ва таклиф асосида ташкил топади.
Ш.Шодмонов, Р.Алимов, Т.Жўраев ўзларининг “Иқтисодиёт назарияси”2 номли дарслик китобида нарх реал бозор иқтисодиёти шароитида товар хизматларининг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир деб хулоса қиладилар.
Юқоридаги нарх тўғрисидаги фикр ва ғоялар асосида якун қилиш мумкинки нарх ҳар қандай товар қийматини пулдаги ифодаси, бунда талаб ва таклиф харажатлар йиғиндиси, нафлилик рақобат ва бошқа омиллар туради. Демак нарх алоҳида олинган ишлаб чиқарувчиларнинг индивидуал сарфлари эмас ёки алоҳида олинган якка шахсларнинг товарнинг нафлигига берган нарх ҳам эмас у жамият томонидан тан олинган ижтимоий сарфлар ва жамият учун зарур бўлган миқдорда ва сифатда яратилган товарлар ифодасининг нархи, талаб ва таклиф асосида ташкил топган мехнат ҳаражатлар йиғиндисини пулда ифодаланишидир.
Нарх умуман ишлаб чиқариш корхоналарни, хўжалик субъектларни, ўрта ва хусусий бизнес корхона ва тадбиркорларни фаолият юритишида, уларнинг ҳаражатларини қоплашида муҳим иқтисодий механизм бўлиб туради.

Товарлар қиймати уларнинг нафлилиги нархда намоён бўлади, товарларнинг харид қилиниши унинг нафлилиги ва шу билан бирга қийматини хам тан олишни билдиради. Ижтимоий қиймат тушунчасининг ўзи бирор товарнинг жамият учун нафлилиги қадр-қимматга эгалигини кўрсатади. Нархлар мазмунини аниқлашда товардаги мана шу икки хил хусусиятнинг бирлиги янги истеъмол қиймат ва қийматни ўзида акс эттиши нархнинг моддий асоси бўлади. Товардаги икки хусусият бир вақтнинг ўзида тан олинмаса у пулда ифодаланмаса олди-сотди содир бўлмайди. Чунки товарнинг қиймати томонида сотувчининг манфаати, нафлилиги (истеъмол қиймати), иккинчи томонида эса харидорнинг манфаати ётади. Товар эгаси ўз товари учун кетган сарфларни қоплаш маълум даражада кўпроқ фойда олишни таъминлашга интилса харидор иложи борича сарф қилинаётган пулнинг хар бир бирлигига кўпроқ истеъмол қийматига эга бўлишига ҳаракат қилади. Уларнинг манфаатлари тўғри келган нуқтада нарх ўрнатилиб товар олди-сотди жараёни содир бўлади. Бундай товарнинг нархи маълум бир иқтисодий жараённи ифода этувчи мустақил иқтисодий тушунча эканлиги товарнинг икки хусусиятига асосланишини улар билан чамбарчас боғлиқликда ўзгаришини кўриш мумкин. Булардан хулоса қилиб айтиш мумкинки нарх реал бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир. Қийматнинг бозордаги кўриниши товарнинг яратилишида моддийлашган ва жонли меҳнат сарф этилади. Уларнинг йиғиндиси қийматни яратади. Қиймат товарни яратишга кетган ижтимоий зарурий меҳнат сар-фи, аниқроғи эхтиёжни қондира олганлиги сабабли бозорда тан олинган меҳнат сарфидир.


Нархнинг мазмунини тўлароқ тушиниш, унинг даражасига таъсир этувчи омилларни билиш мухим аҳамиятга эгадир. Булардан асосийлари: қиймат ёки ишлаб чиқариш сарфлари, товарнинг нафлилик даражаси шу товарга талаб ва таклиф нисбати: рақобат холати: давлатнинг иқтисодий сиёсати ва бошқалар. Бу омиллар ичида товар қиймати ва нафлилиги унинг нархини белгиловчи асос бўлиб хизмат қилади. Бошқа омиллар эса нархнинг ижтимоий қиймат билан ижтимоий нафлилик миқдори атрофида тебраниб туриши мумкин. Демак нархнинг шаклланишида асосий омиллардан бири қиймат экан, қиймат товарга сарфланган меҳнатни ифода этади. Товарни ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолчига еткунгача бўлган мехнат сарфлари иштирок этади. Меҳнат сарфи кишиларнинг талабини қондирадиган даражада бўлиши лозимдир. Кишиларга керакли товарларни яратиш учун зарур меъёрда сарфланган мехнат қийматни яратади. Бефойда сарфланиб, зое кетган меҳнат керагидан ортиқча миқдорда сарфланиб, эхтиёж қондира олмайдиган товарларга кетган меҳнат қиймат бўла олмайди. Кишилар тан оладиган мехнат қийматни ҳосил қилади ва уларга асос бўлади. Меҳнатни тан олиш ёки тан олмаслик бозорда товарнинг сотилиши ёки сотилмаслигида аниқ бўлади. Харидор бозорда ўзи учун энг зарур нафли товарни сотиб олади. Товарни наф келтириш хусусияти харидорнинг дидига тўғри келиши, унинг эхтиёжини тўла қондира олиши ва умуман истеъмол жараёнида харидор тўла қониқиш ҳосил қилиши кабилар билан белгиланади. Товарнинг бу хусусияти, яъни наф келтириш хусусияти қанчалик кучли бўлса, нархи ҳам шунга яраша юқори бўлади. Лекин нафлиликнинг чегараси бор, у истеъмолни тўйиниши билан белгиланади. Бундан кейин нарх пасайиб боради, яъни зарурий миқдор чегарасидан кейин талаб сусаяди, товарнинг нафлиги пасаяди. Масалан иссиқ кунда бир стакан газли сувни 150 сўмга олиб ичиб бўлгандан кейин чанқоқлик босилиши билан истеъмолчи учун бу сувни нафлиги пасаяди, чунки инсонда сувга қониқиш бўлди, шундан сўнг сувни нархи хам камаяди. Демак, нафликнинг нархга таъсири маълум вақтгача бўлиб унинг давомида нарх ошиши ва кейин эса пасайиши бўлади.
Нафлиликка яна истеъмол вақти ҳам таъсир кўрсатади. Истеъмол вақти қанчалик қулай ва вақтни тежаса, харидор учун шунча маъқул бўлади. Иш билан банд бўлган ва вақтни тежашга мухтож харидор қўшимча нархга қарамай бюртма орқали товарлар сотиб олинади. Мисол учун бир оила 20 та сомсани хар бирини 150 сўмдан 3000 га олиб ўз вақтини анча тежаб қолади. Лекин ўз уйида қилиши мумкин. Бу оила учун сарф бўлган пул тежаб қолган вақт билан қопланади, чунки бу вақт ичида оила самарали меҳнат билан шуғулланади. Нарх омилларининг харакати бир йўналишда бормайди уларнинг нархга қарама-қарши бориши юз беради. Айтилган омилларнинг бири нархни кўтарса бошқаси пасайтиради.
Хулоса қилиб айтганда товар қиймати миқдори товар нафлиги рақобат, талаб ва таклиф нисбати давлатнинг аралашуви фирма ишлаб чиқарувчиларнинг баҳо белгилаш стратегияси кабилар нархлар шаклла-нишининг асосий омиллари бўлиб ҳисобланади. Уларни қуйидаги чизмада кўриш мумкин.

Нарх иқтисодий барометр, у бозор холатини кўрсатиб туради, нарх пасайиб кетса, товар бозори касодликка учрайди, товар нафсиз бўлиб, уни бошқа товар билан алмаштириш ёки унинг сифатини тубдан яхшилаш зарур бўлади. Нархни рақобат ҳам шакллантиради. Рақобатда ютиб чиқиш ёки ютқазиш нарх белгилашга ҳам боғлиқ. Рақобатлашувчи харидорлар кўп бўлса, юқори нарх ташкил топади. Агар сотувчилар кўп бўлиб, улар рақобатлашса паст нархлар вужудга келади. Эркин бозор бу рақобатли бозордир. Бу ерда сотувчилар ҳам харидорлар ҳам кўпчилик бўлиб улардан ҳеч бири ўз билганича нархни ўрната олмайди. Нарх рақобат жараёнида ташкил топади. Айрим товар ишлаб чиқарувчилар ўз рақибларини бозордан сиқиб чиқариш ва харидорларни ўзларига оғдириб олишлари учун имкони борича нархни пасайтиришдан фойдаланишга уринадилар.


Масалан бозорда бир тонна гуруч таклиф этилса, ва шу гуруч 20 та сотувчи қўлида бўлса, яъни сотувчилар кўп, бунда бир кг гуручни нархи 350сўм, агарда бир кишини қўлида бўлса, гуручни 1кг 600-700 сўм бўлиши мумкин. Биринчи холда рақобат кучли, чунки гуручни таклиф қилувчилар кўпчилик, иккинчи ҳолда рақобат йўқ, таклиф этувчилар сони кам , бир ўзи танхо хукмрон.
Демак, талаб қилинган товарнинг бозор нархи билан унинг миқдори ўртасида маълум нисбат мавжуд бўлади, яъни уларни талаб даражаси кам бўлади. Ва аксинча, нарх қанча паст бўлса, сотиб олувчилар сони ва сотиб олинган товарлар миқдори шунча кўп бўлади. Товарларнинг юқори нархда бўлиши билан уларни фақат пулдор кишилар сотиб олса, нархларнинг пасайиши билан янги харидорларни жалб қилишга имконият яратилади. Бозор нархини ўзгартириш орқали рақибни бозордан сиқиб чиқариб, ўз мавқеини мустаҳкамлаб олади. Бир турдаги ёки ўринбосар товарлар эгалари рақобатлашганда нархни пасайтириш орқали харидорни ўзига жалб қилишга интилади. Бунда арзон товар эгаси товар сотилиши кўпайганлигидан фойда кўради, товарни қимматга тушган сохибкор нархни пасайтиришга иложи бўлмаганлигидан зарар кўради. Бозорда ўз товарларини сотиш шарт-шароитларини харидорлар учун қулайлаштириб рақибни бозордан суриб чиқариш билан нархини белгилаб олиши мумкин. Бунда товар нархи, па-сайтирилмайди, балки харидорга муайян ёки имтиёзли хизматлар кўрсатилади. Масалан товарни элтиб бериш уни харидор дидига мослаб бериш, товарни ишлаши юзасидан бепул маслахат бериш амалга оширилади. Нархни пасайтириш орқали вақтинча оз фойдага хам рози бўлиш бозорда обрў қозониб, мавқеъ мустаҳкамланади, бу эса келажакда катта фойда олиш имконини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг улгуржи савдо корхоналарини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 2003 йил 4 февраль қарори улгуржи ва чакана савдо корхоналарига савдони ривожлантиришда кўмаклашиш, улар учун товарларни тўғридан-тўғри омборхоналардан танлаб олиш ва харид қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши кўрсатиб ўтилган. Маълумки, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулоти аҳоли қўлига етиб боргунча бир қанча воситачидан ўтиб борса унинг нархига нарх қўшилиб бораверади. Бу қарорнинг асл мақсадларидан бири ҳам оралиқдаги воситачи ҳалқаларни қисқартиришдир. Шу билан бирга бу қарор асосида улгуржи савдо корхоналари қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилади. Демак маҳсулот нархини арзонлаштириш учун яна бир имконият бўлади.
Нарх иқтисодий дастак ва хўжалик юритишда механизм бўлиши билан бирга иқтисодиётда бир қанча вазифаларни бажаради. Нархнинг иқтисодиётдаги вазифалари кўпгина иқтисодий ва социал шарт шароитлар билан белгиланади. Бунда шарт-шароитлар биргаликда нархлар ўз вазифасини бажариш учун ижтимоий меҳнат сарфини тақ-симлаши, халқ хўжалигининг манфаатларини устун бўлишини таъ-минлаши ишлаб чиқаришни рағбатлантириши, талаб ва таклифнинг ўзaро нисбатини тартибга солиши, бозорда мувозанат бўлишига эришишни таъминлаши лозимдир. Нархнинг иқтисодиётдаги вазифалари турлича бўлиб улар муҳим аҳамиятга эгадир .
Нархнинг иқтисодиётдаги вазифалари.

Сарф харажатлардан кўрилган фойда ёки зарар бажарилган иш ҳажмининг ҳаммаси нархлар асосида ҳисоб китоб қилинади.
Ҳисоб-китоб ўлчови товарлар ишлаб чиқариш учун қилинган сарф харажат ундан кўрилган фойда бажарилган иш ҳажми маълум нархлар асосида ҳисоб-китоб қилинади. Ҳар қандай ишлаб чиқариш савдо-сотиқ ёки бошқа меҳнат фаолиятлари харажатсиз бўлмайди. Сарф қилинган харажатларни хар бирини хом-ашё ва электр-энергия, асбоб ускуналар ва бошқаларни нархи бордир. Бу ресурслар ва меҳнат сарфининг умумий йиғиндиси харажатларини ташкил қилиб, унинг асосида олинган даромад белгиланади. Уларнинг умумий ўлчови пул бўлиб унда ифодаланган нарх асосий восита хисобланади. Ҳисоб-китоб учун жорий ва таққосий нархлар қўлланилади. Жорий нархлар амалдаги нархлар бўлиб улар ёрдамида йил давомидаги ишлар ҳисобланади.
Таққослаш нархларда маълум йил асос қилиб олиниб ишлаб чиқаришнинг натижалари шу нархда хисоб-китоб қилинади ва бошқа йиллик билан таққосланади. Бунда иқтисодий ўсиш динамикаси миллий даромад реал иш хақи ва бошқалар ҳисобланади. Демак нарх воситасида қилинган сарфлар ва олинган натижани ишлаб чиқариш ва истеъмол хажмини ўлчаш юз беради. Харажатлар ва олинган фойда миқдори нархга боғлиқ бўлади. Нархларни босқичма-босқич эркинлаштириш даврида иқтисодиётда рақобатчилик муҳитини вужудга келтириш сиёсати илгари сурилди.
Монополияга қарши фаол чораларни амалга ошириш учун Республикамизда 2005 йил 2май ойида Ўзбекистон Республикаси президентининг Ўзбекистон Республикаси “Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш давлат қўмитаси”ни ташкил этиш тўғрисида фармони қабул қилинган эди. Шу фармонга кўра бозорда атайлаб тақчиллик ҳосил қилиш, нархларни монополиялаштириш, рақобатчиларнинг бозорга кириб боришига тўсқинлик қилиш, рақобатнинг ғиром усулларини қўллаш ман этилади. Фармонни бузувчилар рақибига етказган зарарини қоплашлари, жарима тўлашлари, ғиромлик билан олган фойдаларидан маҳрум этишлари шарт эканлиги кўрсатилган. Табиий монополия корхоналари ўзларининг ички бозордаги монопол мавқеидан фойдаланиб ишлаб чиқараётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар нархларни асоссиз равишда сунъий оширишларига йўл қўймаслик мақсадида улар устидан назоратни амалга ошириш ҳам кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида» 1996 йил апрель қонуни асосида хар қандай харидор сотиб олувчи ёки дўконга кирган шахс товар тўғрисида, унинг хусусиятлари ва сифати, фойдаланиш, ишлатиш шароитлари, яроқлилик муддати, кафолатлари, шунингдек товарни ишлаб чиқарувчи уни нархи товар хавфсизлигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги ва умуман товар тўғрисидаги барча маълумотларини сотувчидан талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Бозор иқтисодиётида нарх воситаси билан ва нархдан фойдаланмаган ҳолларда рақобат олиб борилади.
Нарх воситасида рақобатлашувда курашнинг асосий усули ишлаб чиқарувчиларнинг ўз товарлари нархларини бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг шундай маҳсулотлариникига нисбатан пасайтириш хисобланади. Бунда йирик ишлаб чиқарувчилар рақибларини тармоқдан сиқиб чиқариш учун нархни вақти-вақти билан ёки узоқ муддат пасайтириб туради. Бу усулни қўллаш учун ишлаб чиқарувчи бошқа рақибларига қараганда унумлироқ технологияларни киритиши малакалироқ ишчиларни ёллаши ва ишлаб чиқаришни яхшироқ ташкил қилиш керак бўлади. Фақат шундагина унинг товарининг индивидуал қиймати бозор қийматидан паст бўлиб, мазкур товар нархини тушириш имкониятини беради. Нарх воситасида рақобатлашиш усулларидан бири ишлаб чиқарувчилар ўзларининг товарларини бозордаги нархлардан айрим холларда тан-нархидан ҳам паст бўлган нархларда сотадилар.
Шу орқали улар ички бозорда нархларнинг барқарорлигига эришиш мамлакатдаги ортиқча маҳсулотларни йўқотиш бозорларга кириб олиш ва унда ўзларининг иқтисодий мавқеини мустаҳкам-лашга ҳаракат қилади .
Нархсиз рақобат курашининг асосий омили товарларнинг нархи эмас, балки унинг сифати, сервис хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқарувчи фирманинг обрў-эътибори ҳисобланади. Нархларни рақобатсиз ва рақобатли бозорда ташкил топиши тўғрисида Роберт Пиндайк, Даниэль Рубинфельд ўзларининг «Микроиқтисод»3 ўқув қўлланма китобларида мукаммал рақобатли бозорда кўп харидор ва сотувчилар мавжуд, шу сабабли алоҳида олинган айрим харидор ёки сотувчи нархга катта таъсир эта олмайди деб ёзадилар. Қишлоқ хўжалиги махсулотлари бозорнинг кўпчилиги мукаммал рақо-батли бозорга яқин туради, масалан минглаб фермерлар буғдой етиштирадилар, уни эса минглаб харидорлар сотиб оладилар, натижада ҳеч бир фермер буғдой нархига жиддий таъсир эта олмайди.
Бозорларда харидорлар ва сотувчилар ўртасидаги олди-сотди маълум нархларда юз беради. Рақобатли бозорда одатда битта нарх устунлик қилади, бу товарнинг бозор нархи дейилади. Албатта товарнинг бозор нархи вақт ўтиши билан ўзгаради, ҳатто тез ўзгаради. Айниқса кенг истеъмол товарлари бўлмиш буғдой, соя, кофе, нефть, олтин, кумуш ёки тилинган ёғоч-тахта материалари нархи бир кун ёки хафта давомида кескин ортиши ёки пасайиши мумкин. Нархнинг мувозанатини таъминлаш вазифаси талаб ва таклиф мувозанати орқали амалга ошиб, бозордаги талаб ҳажми ёки таклифнинг шунга мос келишини таъминлайди. Нарх орқали амалга ошадиган мувозанат товарларни йиғилиб қолмай сотилиб кетиши, шу билан бирга товар тахчиллигига йўл қўймайди. Бу мувозанат истеъмолчиларнинг ўз даромадларига яраша товар сота олишлари ва ишлаб чиқарувчиларнинг талабига асосан иш ҳажмини белгилаб фаолият кўрсатишлари ва фойда олишини таъминлайди. Муомала орқали ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасида тенглик ўрнатилади.
Демак, нарх бозордаги талаб ва таклифнинг ҳажми тартибига таъсир этиш орқали уларни мувозанат ҳолатига келтиради ва натижада бозор мувозанати юзага келади. Лекин шуни таъкидлаб ўтиш лозимки мамлакатимизда 1990 йилларга келиб нарх-навонинг номуносиб тизими таркиб топган эди. У айрим минтақалар ва ҳудудлар ўртасида адолатли муқобил айирбошлашни таъминлай олмас эди. Хом-ашё қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нархи одатда пасайтириб юборилган, ишлов берувчи ва қайта ишловчи тармоқлар ва товарларнинг нархлари эса сунъий равишда ошиб юборилган эди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотиниг нархи реал меҳнат сарфи ва талабга мос келмайдиган даражада пасайтирилганлиги натижасида кўплаб хўжаликларнинг зарар кўриб ишлаши режалаштирилганди. Улар ўз жорий ҳаражатларини йиллар давомида қоплай олмас, деҳқоннинг оғир меҳнатига яраша хақ тўлай олмас, барча зарур нарсалар – техника, уруғлик, моддий ресурслар ижтимоий соҳани ривожлантириш учун маблағ билан ўзларини таъминлай олмас эди. Бундай аҳволда меҳнат қилишга, ерга, техникага, пахтага, буғдой ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига авайлаб муносабатда бўлишни таъминлайдиган таъсирчан моддий рағбатлантириш усуллари иш бермай қўйди.
Нархларнинг даражаси ва ўзаро нисбати кўпгина иқтисодий ва социал шарт-шароитлар асосида белгиланиши лозимдир. Бу шарт-шароитлар бозор иқтисодиётида ўзгармоқда . Нархлар ўз вазифасини бажариш учун ижтимоий мехнат сарфини таққослаши, айирбошлашнинг эквиваленти бўлиши, халқ хўжалигининг манфаатларини устун бўлишини таъминлаши ишлаб чиқаришни рағбатлантириш талаб билан таклифнинг ўзаро нисбатини тартибга солиши бозорда мувозанат бўлишини таъминланиши лозим. Ишлаб чиқаришда нархлар иқтисодий воқеликни пассив акс эттирмай-ди, балки унга фаол таъсир кўрсатади, у социал иқтисодий ривожланишини муқаррар жадаллашишга таъсир этади, ресурслардан самарали фойдаланишига олиб боради.
Мамлакат иқтисодиётида нарх стабил бўлиши қатъий белгиланган, аҳолини сотиб олиш даражасида бўлиши лозим.
Мамалакатимиз иқтисодиётидаги айрим маҳсулотлар ва хизматлар нархи кейинги 10 йил ичида 1000-2000 марта ошганлигини кўриш мумкин. Нарх-наво ўзгариши ва ошиб бориши бир неча сабаб ва оқибатлар натижасида содир бўлмоқда. Айниқса кичик ва ўрта бизнесни бозорга кириб боришида маъмурий тўсиқларни бўлиши ва импорт товарларга божхона тўловлари ва билвосита солиқларни ўсиб бориши ўз навбатида нархларни ошишига олиб келмоқда.
Нарх аҳолини кам даромад олувчи айрим қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш вазифасини ҳам бажаради.
Бозор муносабатларига қийинчиликларсиз ва ижтимоий зиддиятларсиз бир текисда ўтиб бўлмаслиги кўп мамлакатлар тажрибасидан маълум эди. Шу сабабли одамларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича кучли эҳтиёт чора-тадбирлари олдиндан кўрилиб борилди ва амалга оширилди. Миқдори мунтазам ўзгартирилиб турилган иш хақи, пенсиялар, стипендиялар, турли нафақалар, товон тўлаш, айрим имтиёзлар ва турли дотациялар кўринишидаги тўловлар кенг қўлланилди. Корхоналарнинг ўз ходимларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги харажатларидан бир қисми бюджет маблағлари ҳисобидан қопланиб борилди. Мамалакатимиз ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш хамда озиқ-овқат махсулотлари ва ноозиқ-овқат моллари асосий турлари истеъмолини ислохотлар муайян даражада сақлаб туриш чора-тадбирлари кўрилди. 1992-94 йилларда нон ва нон махсулотлари гўшт ва гўшт махсулотлари, сут, қанд, шакар, ўсимлик мойи, кир совун, болаларга керакли айрим махсулотлар, коммунал ва транспорт хизматлари учун дота-циялар қисман сақланиб қолинди.
Ижтимоий ҳимоя аниқ мақсадли ва аҳолининг аниқ табақаларининг қамраб олиши учун маҳалла орқали мухтожларга ёрдам бериш, ижтимоий кўмаклашишнинг, аммо самарали ва энг содда, очиқ йўли бўлиб қолди. Маҳалла оқсоллари, уларнинг маслаҳатчилари ва фаоллари маҳаллада яшовчи ҳар бир оиланинг даромад манбааларини биладилар.
Ёшларнинг ижтимоий химоялашнинг бир қанча шакллари озиқ– овқат нархининг бир қисмини қоплайдиган қўшимча тўловлар, мактаб ошхоналари ва тамаддиқ хоналари қўшимча харажатларнинг бир қисмини бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш, жамият транспортида арзон нарх тўлаб юриш, бошқа енгилликлар жорий этилди.
Лекин шуни таъкидлаш лозимки, бозор иқтисодиёти шароитида давлат томонидан бериладиган ва кўрсатиладиган ижтимоий ҳимояни салмоғи камайиб бориши, ҳомийлар томонидан кўрсатиладиган ҳимоя ортиб бориши, кўзга ташланмоқда. 2007 йил ижтимоий ҳимоя йилида аҳолининг айрим табақаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз, беминнат ёрдам кўрсатиш, хайрли ишлар қилиш ҳомийлар томонидан амалга оширилади.
Иқтисодиётни тартиблаш вазифаси орқали керакли товарларни ишлаб чмқаришни тартибга солади. Нарх таъсири остида қандай товарларни қанча ишлаб чиқариш зарурлигини, фирма, корхона нимани ва қанча ишлаб чиқарилишини, бозор маъқул кўришини белгилаб боради. Тармоқлараро мувозанатни таъминлаш, юқори даромадли ишлаб чиқариш билан паст даромадли ишлаб чиқаришни ривожлантириш, уларни ўзаро наисбатда бўлиши таъминланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида нарх турли ва ҳар хил кўринишларда амал қилиб боради. Бунда нархлар таъсирининг кучлилиги улардан омилкорона фойдаланишни талаб этади. Иқтисодиётнинг турли сохаларидаги ва тармоқлардаги ишлаб чиқариш ва сотиш шароитларини хилма-хиллиги ҳамда бозор муносабатларининг ривожланиши даражасидаги фарқлар нарх турини фарқлаш заруриятини келтириб чиқаради. Иқтисодиётда амал қилиб турган барча нарх турлари нарх тизимини ташкил қилади. Нарх тур-ларини қуйидаги чизмада кўриш мумкин. Бу чизма А.Ўлмасов, М.Шарифхўжаев-ларнинг Иқтисодиёт назарияси дарслиги китобидан намуна тариқасида олиниб тузилган 4



Нарх тизими


Ҳар бир нарх маълум мақсад ва вазифаларни бажариб боради. Нархларни турли бўлиши иқтисодиётни ва аввало товар-пул муносабатларини қулай кенг ривожлантириш ва олиб бориш учун қўлланилади. Бу нархлар асосида бир томондан аҳолини манфаати кўзланса, иккинчи томондан ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, хўжалик субъектларини даромадга эга бўлишга имконият яратиб беришдан иборатдир. Масалан улгуржи нархлар ишлаб чиқарувчилар томонидан катта партиядаги товарлар бир йўла кўтарасига сотилганда нархлар ишлаб чиқарувчилар ва таъминот-сотиш ташкилотлари ҳаражатларини қоплаши ҳамда уларнинг маълум миқдорда фойда кўришини таъминлаши зарур. Бундай нархлар товар биржаларида, савдо уйларида ёки сотувчи билан харидорнинг бевосита алоқасида қўлланилади, улар контракт (шартнома) шаклида бўлади.
Демпинг нарх бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва рақибларини сиқиб чиқариш учун фирмалар махсус нархдан фойдаланиладики, улар демпинг нарх ёки бозорга кириб олиш нархи деб аталади. Бунда бозорда рақобат мақсадларида ўта паст нархлар ишлатилади, у рақибларини сиқиб чиқариб ўз ўрнини эгаллашда қўлланилади. Лекин бу нарх рақибни синдиришга қаратилганлиги сабабли у давлат томонидан тақиқланади. Шунинг учун фирмалар уни яширин қўллайдилар ва бу иш расмий нархнинг бир қисмини кечиб юбориш шаклида бўлади. Сотиш ҳажмини ўзгартир-масдан юқори фойда олишга эришиш учун фирмалар нуфузли нархдан фойдаланилади. Бу нархни қўллаш учун бозорда рақобат чекланган бўлиб монопол вазият мавжуд бўлади. Мазкур вазиятда талаб нархга боғлиқ бўлмайди, шу сабабли нархнинг кўтарилиши товар сотилишининг кескин камайтирмайди. Бундай нарх аҳолининг юқори даромад олувчи қатламига мўлжалланган нархдир. Супермаркет савдо уйларида сотиладиган маҳсулотлар нархи анча юқори бўлиб улар асосан нуфузли одамлар учун мўлжаллангандир. Эркин нарх – бу талаб ва таклиф асосида вужудга келадиган бозор нархларидир. Бозор шароитида эркин нарх жамият ва бозор муносабатларини уйғунлаштириб боради, талаб билан таклифни бир-бирига боғлайди, истеъмолчи ва сотувчилар манфаати қондирилади. Бозор иқтисодиёти шароитида нархларни эркинлаштириш иқтисодий ислохотларни энг асосий йўналишларидан бири бўлиб, ислохотларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибат-лари кўп жихатдан шу муаммонинг ҳал этилишига боғлиқ бўлади. Чакана нарх аҳоли эҳтиёжларининг шаклланишига таъсир кўрсатади ҳамда талаб билан таклифнинг ўзаро мувофиқ бўлишига кўмаклашади. Нархларнинг пасайиши товарларга бўлган талабнинг ошишига олиб келади. Талаб билан таклифнинг умумий мувозанатли мос келиши ишлаб чиқариш даражасига, маҳсулотларни реализация қилиш, нархлар даражасига хамда ис-теъмолчиларнинг пул даромадлари ва жамғармалари белгилаб берадиган тўлов қобилиятларига боғлиқ бўлади. Чакана нархлар товарларни таклиф қилиш билан талаб ўртасидаги боғловчи бўғин вазифасини бажаради.
Бозор иқтисодиёти кўлами жиҳатидан олинганда нархлар минтақавий-ҳудудий, миллий ва халқаро нархларда мавжуд бўлади. Ҳудудий нарх фақат маълум ҳудудий бозорга хос бўлиб, шу ҳудуд доирасидаги омиллар таъсиридан ҳосил бўлади. Миллий бозор нархи бир мамлакат доирасида амал қилувчи ва уларнинг хусусиятини акс эттирувчи нархлардир. Миллий нарх харажатларини, миллий бозордаги талаб ва таклифларни, товар нафлилигини унинг қанчалик қадрланишини ҳисобга олади. Жаҳон нархи муайян товарга кетган бай-налминал харажатларни, товарнинг жаҳон андазаси талабига мос келиш даражасини ҳамда ҳалқаро бозордаги талаб ва таклиф нисбатини ҳисобга олади.
Мамлакат иқтисодиётида нархлар турли бўлиши билан улар бир-бири билан ўзаро боғланган, чунки ишлаб чиқаришда жуда кўп ресурслар ишлатилади, уларни ҳар бири ўз нархига эга, шунинг асосида нарх нисбати ёки нарх паритети деган тушунча келиб чиқади. Паритет - деган сўзни маъноси ўзаро муносабатда иккала томоннинг тенглиги, бирон масалани ҳал қилиш вақтида томонларнинг тенг ҳуқуқли ваколатлигидир. Демак, иқтисодиёт ягона бир хўжалик бўлиши билан бирга ишлаб чиқаришда жуда кўп ресурслар, яъни нефть, кўмир, метал ва бошқа буюмлар ишлатилади ва уларни асосида тайёр маҳсулот нархи шаклланади, бунда нархлар нис-батда бўлади.
Амалда ҳозирги даврда товар-пул муносабатлари кенг ривожланган шароитда нарх турлари қаторида тижорат нархлари, нетто нарх, ўзгарувчан нарх, сотувчи нархи, харидор нархи, мақсадли нарх, гаров нархлари ҳам ишлатилади.
Президент Ш.М.Мирзиёев ўзининг «Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида» фармонида, «Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, нархларни эркинлаштириш жараёнининг кечиктирилиши ислоҳотлар самарадорлигини пасайтириши ва натижада узоқ муддатли инфляцион кутилмаларни юзага келтириши мумкин. Тартибга солинадиган нархларни бозор даражасига етказиш иқтисодиётнинг тегишли секторига хусусий капитални жалб қилишни таъминлашга имкон беради»5 деб кўрсатган.
Республика иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг ўзига хос талаблари, мамлакатдаги вазият ва аҳолининг турмуш даражаси ҳисобга олиниб, нархларни аста-секинлик билан босқичма-босқич эркинлаштириш йўли танлаб олинди. Аҳолини ҳимоялаш мақсадида чекланган доирадаги озиқ-овқат ва саноат товарлари нархларининг чегараси белгилаб қўйилди, айрим турдаги хизматларнинг энг юқори тарифлари жорий қилинди. 1991-1994 йилларда республикамизда нархларни эркинлаштиришда жиддий ўзгаришлар рўй беради. Бу давр мобайнида амалда ҳамма турдаги хом-ашё ва тайёр маҳсулотнинг олдиндан белгилаб қўйилган нархларидан эркин нархларга ўтилди, ҳамма истеъмол молларнинг нархлари устидан тўғридан-тўғри давлат назорати бутунлай бекор қилинди.
Республика Вазирлар Маҳкамасининг «Нархларни эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»га қарорига мувофиқ 1992 йил 10январдан бошлаб Ўзбекистонда кенг доирадаги ишлаб чиқариш техника воситаси бўлган маҳсулотлари, айрим турдаги халқ истеъмол моллари, бажарилган ишлар ва хизматларнинг келишилган эркин нархлари ва тарифларига ўтилди. 1993йилда қатъий белгиланган ва тартибга солиб туриладиган нархларда сотиладиган товарлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхати анча қисқарди. 1993 йилда нархларни эркинлаштиришнинг ҳусусияти шундан иборат бўлдики, бу босқичда келишилган улгуржи нархларни давлат томонидан тартибга солиш батамом тўхтатилди.
1995 йил октябрь-ноябрь ойлари нархларни эркинлаштириш жараёнида муҳим босқич бўлди. Бу даврда халқ истеъмол моллари асосий турларининг нархлари эркин қўйиб юборилди, транспорт ва коммунал хизматларнинг тарифлари оширилди. Эркин нархлар асосида белгиланадиган бўлди. Иқтисодиётнинг ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи нархларни тўла эркинлаштириш билан тугади.
Кундалик турмушда харид қилинадиган товарлар ва хизматлар нархнинг ошиши, нархларнинг ўзгариши бевосита «минимал рўзғор халтаси» ни тўлишига таъсир қилади. «Минимал рўзғор халтаси» -муайян давр ичида маҳсулотлар ва хизматлар нархи тўпламидан иборат бўлади.


Хулоса
Бозор жараёни кўплаб товарлар ва хизматлар алмашинув актларидан иборат. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири сотувчига таъсир, кимнинг томонида товарлар билан таъминлаш бор, ва харидор, кимнинг томонида товарлар учун талаб бор. Талаб ва таклиф бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва доимо ўзаро боғлиқ категориялар бўлиб, ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги боғлиқлик бўлиб хизмат қилади. Ҳам якка, ҳам жамоавий талаб даражаси нарх ва нарх бўлмаган омилларга боғлиқ бўлиб, улар тегишли идоралар томонидан доимий ва аниқ назорат қилиниши керак.
Ниҳоят шуни таъкидлаш лозимки, микроиқтисодий таҳлилнинг асосий категориялари талаб ва таклиф бўлиб, улар маълум қонуниятларга бўйсунади. Талаб қонунига кўра, истеъмолчилар юқори нархга нисбатан паст нархда кўпроқ товар сотиб олишга тайёр; нарх билан талаб миқдори ўртасида тескари муносабат мавжуд. Бозор шароитида таклиф Қонуни нарх ва сотишга таклиф қилинадиган товар миқдори ўртасида бевосита боғлиқликни ўрнатади: юқори нархда ишлаб чиқарувчи паст нархдан кўпроқ товар ишлаб чиқариш ва сотишга тайёр.
Бозор сотувчи ва харидорларни бирлаштиради; мувозанат нарх ва сотиш ҳажми сотувчи ва харидорларнинг ниятлари мос келадиган нуқтада ўрнатилади. Нархдан ташқари омиллар оқибатида талаб ва таклифнинг ўзгариши (истеъмолчилар имтиёзларининг ўзгариши, пул даромадларининг ошиши, қўшимча солиқларнинг жорий етилиши ва бошқалар.) бозор кучларини фаоллаштириш, шу билан янги вақтда бозор мувозанатини ўрнатиш.



Download 102.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling