ТАЛАБАЛАРНИ МЕҲНАТ ВА КАСБ ТАНЛАШГА ТАЙЁРЛАШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ РОЛИ
I. КИРИШ 2
II. АСОСИЙ БУЛИМ 4
УМУМИЙ ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДАГИ МЕҲНАТ ТАЪЛИМИНИНГ МАЗМУНИ 4
МАКТАБЛАРАРО ЎҚУВ ИШЛАБ ЧИКАРИШ КОМБИНАТИ ВА КАСБ-ХУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ВА ТАРБИЯСИНИНГ ТАШКИЛИЙ ШАКЛЛАРИ 11
МЕҲНАТ ВА ИШЛАБ ЧИКАРИШ ТАЪЛИМИ ПРИНЦИПЛАРИ 13
МЕҲНАТ ВА ИШЛАБ ЧИКАРИШ ТАЪЛИМИ СИСТЕМАЛАРИ 18
МЕҲНАТ ТАЪЛИМИДА НАМОЙИШ КИЛИШ, МЕҲНАТ МАЛАКА ВА КУНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МЕТОДЛАРИ 22
МЕҲНАТ ТАЪЛИМИДА ИНСТРУКТАЖ, МАШК, ЎҚУВ КУЛЛАНМАЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ ВА ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИ 25
МЕҲНАТ ДАРСЛАРИДА ПРОБЛЕМАЛИ ТАЪЛИМ АСОСЛАРИ 28
МЕҲНАТ ТАЪЛИМИДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ ВА УНИНГ МОХИЯТИ 32
ЎҚИТИШ ТИЗИМЛАРИНИ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИНИ ЛОЙИҲАЛАШ ҲАҚИДА 36
КОМПЬЮТЕР ТАКДИМОТЛАРИ. MICROSOFT POWER POINT ДАСТУРИ 37
III. ХУЛОСА 46
IV. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 47
I. КИРИШ
Мамлакатимиз тараққиётининг муҳим шарти кадрларни таёрлаш тизимининг мукаммал булиши, замонавий иқтисод, фан, маданият, техника ва технологиялар асосида ривожланиши ҳисобланади[1]. “Кадрлар таёрлаш миллий дастури” узликсиз таълим ва кадрларни таёрлаш тизимларини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган.
Шу жумладан касб ҳунар коллежларида мутахассислик фанларини ўтиш, фанларни ўтиш савиясини янада кутариш мақсадида да янги педагогик технологиялардан фойдаланиш, янги ахборот технологияларидан фойдаланиш талабаларни касбга туғри йуналтира олиш имкониятини таъминлайди.
Янги педагогик технологиялардан фойдаланиб ўқув жараёнида ҳар бир дарс мазмун моҳиятидан келиб чиқган ҳолда ўқитиш методларини танлаб олинадиган бўлса, ушбу мавзу мазмунини тўлиқ очиб бера олиш учун замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш ёрдамида яхши натижаларга эришиш мумкин деб ҳисоблаймиз. Масалан касб ҳунар коллежларида тикувчилик бўйича дарсларни ўтишда тикув машинаси ҳар бир деталининг уч ўлчамли кўринишлари, ҳаракат траекториялари ҳақида маълумотларни виртуаль ўқув қўлланмалари ёрдамида кўрсатиш мумкин. Бунга қўшимча замонавий информацион тизимлардан фойдаланиб жаҳон миқёсида ишлаб чиқарилаётган тикув машиналари, уларнинг ишлаш принцплари ҳақида барча маълумотларни олиш имконига эга бўламиз.
Замонавий ахборот технологиялари нафакат таълим жараёнига, балки инсон фаолиятининг барча сохаларига кириб бормокда. Шунинг учун таълим системасида бу жараён кай тарзда амалга оширилиши кераклигини хеч ким дабдурустдан айта олмайди. Бу жараённинг кай тарзда амалга оширилиши кераклигини айнан жамият тараккиётида руй бераётган ўзгаришлар белгилайди. Яъни, таълим жараёнига ва жамиятимизга кулланилаётган информацион технология уртасида узвий боғланиш, мутаносиблик булиб, улар бир-бирини тулдириши керак. Чунки жамиятга керакли мутахассислар айнан таълим даргохларида тайёрланади. Шунинг учун таълим жараёнига ЯИТ ни куллаш биринчидан, таълим жараёнининг самарадорлигини оширишга хизмат килса, иккинчидан, булажак мутахассисларни хозирги замон талаблари даражасида тайёрлашга хизмат килади.
Таълим масканларида ЯИТ нинг кулланишини барча фанлар компьюторлар ёрдамида укитилади деб тушуниш ёки куп йиллар давомида тажрибада узини оклаган укитиш усулларидан воз кечиш керак деб тушуниш нотуғри булар эди. Қачон ва қайси мавзулар тушунчаларини урганишда Электрон ҳисоблаш машиналари (ЭХМ) лардан фойдаланиш кераклигини ўқитувчи ҳал килади.
Таълим-тарбия ишларини амалга оширишда компьютерлардан урганиш объекти ва ўқув куроли сифатида фойдаланилмокда. Бу эса уз навбатида укитишнинг янги усулларини ишлаб чикишни таказо килаётир. Бу усуллар барча дидактик, психологик ва педагогик талабларга жавоб бериши керак.
Урганилиши лозим булган материалнинг хажми, маъно ва мазмунига таъсир килмасдан (кискартирмасдан, баъзи тушунчаларини ташлаб кетмасдан) уни ўқувчилар томонидан тез ва осон узлаштириб олишларига эришиш янгича укитиш тизимининг асосий максадларидан биридир.
ЯИТ ни куллашнинг хал килувчи асосий йуналишларидан бири ўқувчиларнинг ижодий иш кобилиятларини шакллантириш хамда устириш, уларнинг кобилияти ва кизикишларини хисобга олган холда касбга тугри йуналтиришдир.[3]
Биз асосан қўйида келтирилган битирув – малакавий ишида меҳнат таълими жараёнини олиб бориш, талабаларни касбга йўналтириш, унда юзага келадиган муаммолар, ушбу муаммлоларни ечиш йўллари ва талабаларни касбга йўналтиришда ахборот технологияларидан фойдаланиш аҳамияти ҳақида масалаларини кўриб ўтамиз.
Битирув малакавий иши мазмуни қўйидаги бўлимлардан иборат: Умумий таълим мактабларидаги меҳнат таълимининг мазмуни, мактаблараро ўқув ишлаб чикариш комбинати ва касб-хунар коллежларида меҳнат таълими ва тарбиясининг ташкилий шакллари, меҳнат ва ишлаб чикариш таълими принциплари, меҳнат ва ишлаб чикариш таълими системалари, меҳнат таълимида намойиш килиш, меҳнат малака ва куникмаларини шакллантириш методлари, меҳнат таълимида инструктаж, машк, ўқув кулланмалари билан ишлаш ва лаборатория ишлари, меҳнат дарсларида проблемали таълим асослари, меҳнат таълимида педагогик технология ва унинг мохияти, ўқитиш тизимларини дастурий таъминотини лойиҳалаш ҳақида, компьютер такдимотлари. microsoft power point дастури, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |