Талабаларни меҳнат ва касб танлашга тайёрлашда ахборот технологиялари роли
МЕҲНАТ ТАЪЛИМИДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ ВА УНИНГ МОХИЯТИ
Download 0.79 Mb.
|
Dip1
МЕҲНАТ ТАЪЛИМИДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ ВА УНИНГ МОХИЯТИЖамиятнинг хар бир фукароси ХХ1 аср бусагасида турар экан, утган йилларни бахолашга ва келажак хаётининг турли кирраларини белгилаб олишга уринишлари табиийдир. Таълим сохаларидагилар хам бундан мустасно эмас. Илмий-техникавий тараккиёт нафакат ишлаб чикаришнинг куп сонли тармокларига балки маданият сохасига, ижтимоий гумонитар билимлар доирасига хам янги технологияларни жорий этишни таказо этмокда. Шу боисдан кейинги ун йилликларда педагогик олимлар диккатини жалб килган долзарб масалалардан бири педагогик технология (ПТ) хисобланади. Бу муаммога кизикиш ортганлигини куйидагича изохлаш мумкин: баъзи олиларнинг педагогикадаги «Замонавий йуналиш» деб анъанавий ёндошишлари ва уз имкониятлари доирасида муаммога илк бор кул уришлари (Х.Абдукаримов, К.Зарипов, Т.Назаров, У.Нишоналиев) бошка гурух тарафдорлари таълимнинг бугунги ахволига кайгурадилар ва уни инкироздан куткарувчи куч технологиялаштириш деб карайдилар (И.Я.Лернер, Ф.Фрадкин ва бошкалар). учинчи гурух олимлари технологиялаштиришни объектив жараён деб, янгича сифатий муаммоларни ечиш учун таълимни эволюцион боскичга кутариш шартларидан бири эканлигини эътироф этадилар (М.В.Кларин, М.К.ларрик, Т.А.Ильина). Биз хам кейинги фикрга кушилган холда ПТ га тараккиёт йулидан бораётган давлатларнинг таълим сохасидаги сиёсатининг бош вазифасида караб келинганлигини таъкидлаймиз. Бундай ёндошиш ЮНЕСКО томонидан хам макулланган. 1971 йилда унинг директори Маис Рене Франциянинг собик бош вазири (айни холда таълим вазири хам) Эдгаро Фрога мурожаат этиб таълим сохасида тузилган халкаро комиссияга рахбарлик килишни ва жахонда руй бераётган узгаришлар асосида таълимнинг максади, ривожлантириш йулларини аниклаш вазифаларини юклади. Шундай килиб 1972 йилнинг кузида Буюк Британия ва Франция китоб дуконларида «Мавжудлик учун укиш», «Тарбия дунёси бугун ва эртага» номли китоб пайдо булди ва унда «Замонавий технология ва таълимни янгилашда харакатлантирувчи куч» эканлиги кайд этилди. Мухими шундаки, президентимиз Ислом Каримов томонидан таълимнинг Миллий модели яратилди ва уни руёбга чикариш боскичлари хар жихатдан илмий асослаб берилди. Унинг иккинчи ва учинчи боскичларида «ўқув тарбиявий жараённи илгор педагогик технологиялар билан таъминлаш» жиддий вазифалардан бири эканлиги курсатилди. Хуш, педагогик технология нима узи ? – Унинг илмий асосида кандай назариялар ётади ? – Амалиётга тадбик этиш шароитлари нимадан иборат ? Дастлаб «Технология» тушунчасига аниклик киритайлик: Бу суз фанга 1872 йилда кириб келди ва юнонча «технос» – хунар, санъат ва «Логис» – фан сузларидан келиб чиккан холда «Хунар фани» маъносини англатади. Бирок бу ифода замонавий технологик жараённи тулик тасвирлаб бермайди, ёхуд технологик жараён бу меҳнат воситаларига таъсир этиш натижасида махсулот яратиш сохасидаги меҳнат хисобланади. Демак, бу тарифни тадкикотимиз мавзусига кучириш мумкин, унда ПТ сифатида уларга олдиндан белгилаб олинган шахс сифатларини шакллантириш жараёни деб тарифласак хато булмайди. Асримизнинг 40-50 йилларида ўқув жараёнига техник воситаларни (радио, кино, назорат воситалари) жорий этилиши ПТ га тенглаштирилди. Факат 60 йилларнинг уртасида 70 йилларда бу тушунча чет эл педагогик нашрларда (АКШ, Япония, Англия, Италия, Венгрия) ва бошка халкаро конфренцияларда кенг мухокама этила бошланди ва унинг илмий-тадкикот натижаларига кура икки йуналиши курсатилди. Биринчи йуналиши: Птни «Укитишни техник воситалари» ни куллаш сифатида белгиласа, иккинчиси «Ўқув жараёни технологияси» сифатида каралди. Тизимли ёндошиш таъсири остида аста-секинлик билан ПТ мохиятига аниклик киритила борди ва рус олимаси Н.Ф.Тализина унинг мохиятини «Белгиланган ўқув максадига эришишнинг усулларини аниклашдан иборат» деб тушунтиради. Юкорида келтирилган тарифлардан куриниб турибдики, утган йилларда ПТ ўқув жараёнини белгиланган таълим максади ва мазмунидан келиб чикиб лойихалаш деб ифодаланди. Бу бир жихатдан тугри, лекин теранрок фикр юритилса, унинг бир ёкламалиги яккол кузга ташланади ёки бундай ёндошишда ўқувчи шахси инкрор этилаяпти. Бу камчиликни биринчи булиб В.П.Беспалко пайкади ва узининг йирик асарларида «ПТ – бу укитувчи махоратига боглик булмаган холда педагогик мувоффакиятни кафолатлай оладиган ўқувчи шахсини шакллантириш жараёнининг лойихасидир», деб таърифлади. Шу уринда жоизки, 80 йиллардаёк В.П.Беспалко томонидан «Педагогик технология»нинг илмий мактаби яратилди. Катор йиллар давомида ПТ назарияси ва амалиёти бир-бирига боглик булмаган холда урганиб келинди ва у турли фаолият доирасида эди. Бугунги кунда мутахассисларнинг илмий салохиятини бирлаштиришга мамлакатимизда хам имкониятлар мавжуд. Назария ва амалиёт бирлигини таъминланиши замонавий Птнинг асл мохиятини аниклашга йул очади. Бизнинг фикримизча, янги ПТ ни педагогика фанининг алохида тармоги сифатида ёки таълим амалиёти макбуллаштиришга йуналтирилган тизим деб караш мумкин эмас. ПТ бу сохадаги назарий ва амалий изланигшларни бирлаштириш доирасидаги фаолият йуналишларини аниклайди. Бу ерда изланишнинг мохияти – педагогик тизимни ташкил этувчи элементларини урганиш асосида янгилашдан иборат. Сабаб, хар кандай ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш у ёки бу педагогик тизимни акс эттиради. Демак, ПТ – амалиётга жорий этиш мумкин булган маълум педагогик тизимнинг лойихасидир. Унда педагогик тизим таркиби нималардан иборат ? Педагогик тизим узаро боглик булган воситалар, усуллар ва жараёнлар йигиндиси булиб, шахсдаги муайян сифатларни шакллантиришга педагогик таъсир этишни максадга мувофик холда амалга оширади. Бинобарин, хар бир жамиятда шахсни шакллантириш максади белгилаб олинади ва унга мос равишда педагогик тизим мавжуд булиши керак. Агар максад узгарса, тизим хам узгариши мукаррардир. «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» жамият, давлат ва оила уз жавобгарлигини хис этадиган. Хар томонлама ривожланган шахсни тарбиялаш асосий максад килиб куйди. Демак, Миллий Дастур бизда таълим ва тарбия сохасидаги давлат буюртмаси сифатида кабул килинаяпти. Факат ижтимоий (давлат) буюртмасидагина таълим ва тарбиянинг умумий максад ва вазифаларини аник белгилаб беради ёки олий (умумий урта, урта махсус касб-хунар) таълим учун педагогик тизимнинг мавжудлиги шароитларини кафолатлайди. Педагогик технологиянинг туб мохияти, укитишнинг анъанавий огзаки баён килиш усулларидан воз кечиб, тест асосида машина (компьютер) ёрдамида укитишдан ўқувчиларни купрок мустакил таълим олишга унлашдан иборат. Бунда укитувчи ўқувчилар билим фаолиятини бошкарувчиси, маслахатчи, якуний йуловчи вазифасини бажаради. Педагогик технологияни самарадорлиги шундан иборатки, унда турли укитувчилар деярли хар хил якуний эришиш имкониятига эга буладилар. Бу эса барча ўқув юртларига ягона таълим стандарт талабига жавоб берадиган мутахассислар тайёрлаш вазифаси юклатилган хозирги даврда биз Узбекистонлик педагоглар учун нихоятда мухимдир. Ишлаб чикаришда натижаси кафолатланган, лекин ижрочилар шахсига боглик булмаган жуда куп технологик жараёнлар яратилган. Саноатдаги буюмнинг ишчи чизмаси ваа йигиладиган бирикмалар чизмаси технологик жараённи асосини ташкил килади. Уларни талабларини аник бажариш натижасида буюмларни узаро алмашувчанлиги, яъни технологик циклни ташкил килишни таъминлайди. Шунинг учун Узбекистонда Жанубий Корея ва Туркиядагидек улардаги билан бир хил сифат курсатгичларига эга булган енгил автомобиллар ва кичик автобуслар ишлаб чикарилмокда. Такрорланувчан педагогик жараённи яратиш, ишлаб чикаришдагига нисбатан анчагина мураккаб жараён булиб хисобланади. Ўқув масалаларини турли туманлиги, таълим мазмуни ва ўқув материалининг турлича эканлиги, билимларни узлаштирилишини ўқувчиларнинг шахсий хусусиятига богликлиги ва бошка омиллар бунга тускинлик килади. Олимларнинг изланишлари натижасида такрорланувчан хамда якуний натижани кафолатлайдиган педагогик технология яратилди. Унинг мохияти ўқув максадининг аниклиги ва унга эришиш учун катъий белгиланган кетма-кетлик буйича хар бир ўқув булагини (моделини) узлаштириб мустакил фаолият курсатишдан иборат булади. Шундай килиб, укитиш технлогиясининг предмети ўқув жараёнини ва проффессионал тайёргарлик системасини лойихалашдан иборат. Системали ёндошиш укитиш тизимининг барча асосий томонларини максадини аниклаш ва ўқув жараёнини лойихалашдан тортиб, то янги укитиш системасини самарадорлигини текшириш, уни синовдан утказиш ва алмаштиришгача булган жараённи уз ичига олади. У уз харакат тартибларини такрорланувчанлигига ва уларни тула ўқув жараёнига тадбик этиш гояси, окибат натижасида бу жараённи «Жонли укитувчи» га булмай колишига олиб келади. Хакикатдан хам ўқув жараёнини тула аткрорланувчан алохида куриниши (эпизод) ларга булинса, укитувчининг вазифаси олдиндан тузилган (узи тузган булиши шарт эмас) материал билан укишни ташкил этишда ташкилотчи ва маслахатчи ролини ижро этишдан иборат булиб колади. Укишга технологик ёндошиш мантикида икки хил гоя ётади. 1) Ўқув жараёнини тула тукис ургатувчи машиналарга утказиб, унда асосий рол уйнайдиган укитувчини тула озод килиш ёки 2) унинг фаолиятини ташкил этиш ва маслахат бериш функциялари чегаралаш. Бу холда укитувчи жуда юкори малакага эга булиши шарт эмас. Укитиш мазмуни ва жараёни буйича мутахассислар томонидан ишончли булган укитиш системаларини режалаш, яратиш ва уларни куллашга тайёрланган шароитда, хатто уртача укитувчи хам юкори натижаларга эришиши мумкин. Бу ерда укитувчи намунавий дидактик лойихани амалга оширувчи ижрочи сифатида каралиб, унинг шахси ва малакаси мухим рол уйнамайди. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling