Талабаларни меҳнат ва касб танлашга тайёрлашда ахборот технологиялари роли


ЎҚИТИШ ТИЗИМЛАРИНИ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИНИ ЛОЙИҲАЛАШ ҲАҚИДА


Download 0.79 Mb.
bet15/20
Sana01.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1239682
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Dip1

ЎҚИТИШ ТИЗИМЛАРИНИ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИНИ ЛОЙИҲАЛАШ ҲАҚИДА


Таълим тизимини тубдан ислох қилиш шу куннинг долзарб вазифаларидан, масалаларидан биридир. Шу асосида замонавий ахборот ва комуникацион технологиялари имкониятларини ўқитиш тизимига тадбиқ этиш катта аҳамият касб этмоқда.


Компьютерларнинг техникавий қисмларини ихчамлашуви, тармоқларга бирлашиши Интернет тизимларида узлуксиз ишлаш имкониятлари, дастурий таъминотларини имкониятини катталиги ва фойдаланишдаги қулайлиги, катта хажмдаги ахборотларни қайта ишлашдаги тезкорлик ва бошқа сифатлари сифатида ўз ўрнига эга бўлмоқда.
Хозирги кунда Америка давлатида миллиондан ортиқ талаба масофавий таълим тизим орқали билим олади. Европа давлатларида ҳам бу таълим тизимга катта эътибор берилаётганлиги маълум. Фақат бундай ўқув шаклини «Очиқ универститетлар» деб юритилади ва у 1960 йилда Англияда ташкил этилди. Тизим асоси Собиқ совет давлатидаги ўқитиш сиртқи шаклига айнан мос тушарди. Ҳозирги кунга келиб, ўқитишни бу шаклини услубий таълимоти ўз стандартига ва мукаммал дастурига эга эканлигини кўриш мумкин. Биринчи, Испания давлатидага масофавий таълим миллий универститетни кейинги 20 йил ичида эришган ютиқларини кўрадиган бўлсак, қуйидагиларни кўриш мумкин. У ўзида мамлакатдаги 58 та ўқув марказини, 9 та чет давлатдаги (Бонн, Брюссел, Женева, Лондон, Париж ва бошқалар) институтларни бирлаштиради. Буюк-Британияда 50% дан ортиқ магистрлар тайёрлашдаги ўқув дастурлари бошқарув мутахасислиги масофавий таълим бўйича билим оладилар. Дунё иқтисодиётини «бошқариш» илмини ўргатишда «очиқ университети» ташкил этиш орқали Британия очиқ университети қошида ташкил этилган «Британия мактаби»ни ташкил этилганлиги катта ахамиятга молик бўлиб, унда марказлашган ҳолда маърузалар, семинар машғулотлари, маслахатлар, ҳар хил маълумотлар ва зарурий ахборотлар, видео тасмаларга ва дискетларга ёзиб борилади ва электрон почта орқали талаб этилган манзилга жўнатилади.
Франциядаги биргина шунга ўхшаш миллий марказлар 350 000 та ва у дунёнинг 120 дан ортиқ мамлакатларининг фойдаланувчиларни бирлаштиришади. Марказда масофавий ўқитишнинг 2500 дан ортиқ ўқитиш курслари мужассам бўлиб, уни тузишда 5000 та ўқитувчи мутахасислар иштирок этишганлиги маълум.
Бу соҳадаги илмий кузатишлар тахлилига ўтсак, Россиянинг 17 та туманининг узоқ туманларида 2003 йилда 146 талаба юқорида номлари зикр этилган мутахасислик бўйича ўқишни битирган бўлиб, 2002 йилдагидан 5,5 баробарни ташкил этганлигини кўриш мумкин. Талабани билим даражасини бахолаш қисмига келсак, тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, 7 та фанни ўзлаштириш бўйича 87 та талабани 60 таси «аъло», 27 таси «яхши», диплом лойиха ишларини бажаришда 59 та талабани 46 таси «аъло», 13 таси яхши бахога эришганларини кўриш мумкин.
Юқоридаги таълимни янги воситасини тарғиботига ва шаклланишига асос берувчи далиллари асосланган ҳолда, шуни айтиш мумкинки меҳнат таълими ва талабаларни касбга таёрлашда уларнинг билим савиясини кўтаришда ахборот технологиялар дарс ўтиш мобайнида кўрсатма қуроллардан фойдаланиш имкониятини яхшилайди. Курсатма қурол сифатида ҳаммага таниш бўлган Microsoft Office дастурига кирувчи Microsoft Power Point дастурини айтиш мумкин.
Бу дастурдан таёрланган ўқув материалларини талаба мустақил ишлар олиб боришда ҳәм фойдаланишлари мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling