Талабаларни меҳнат ва касб танлашга тайёрлашда ахборот технологиялари роли


Download 0.79 Mb.
bet19/20
Sana01.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1239682
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Dip1

III. ХУЛОСА


Мамлакатимиз учун етук, билимли, етарли кўникмаларга эга, ўз касбига виждонан ёндашадиган мутахассисларни таёрлаш ҳар бир ўқув муассасаси асосий мақсади ҳисобланади. Ва айнан талабаларни меҳнатга ва касб танлашга тўғри таёрлай олиш мамлакат ривожи, иқтисодиёти, шунингдек, ҳар бир бўлғуси мутахассисси келажаги учун ҳәм мустахкам пойдевор хизматини ўтайди. Биз юқорида келтириб ўтган битирув – малакавий ишимизда умумий таълим мактабларидаги меҳнат таълимининг мазмуни, мактаблараро ўқув ишлаб чикариш комбинати ва касб-хунар коллежларида меҳнат таълими ва тарбиясининг ташкилий шакллари, меҳнат ва ишлаб чикариш таълими принциплари, меҳнат ва ишлаб чикариш таълими системалари, меҳнат таълимида намойиш килиш, меҳнат малака ва куникмаларини шакллантириш методлари, меҳнат таълимида инструктаж, машк, ўқув кулланмалари билан ишлаш ва лаборатория ишлари, меҳнат дарсларида проблемали таълим асослари, меҳнат таълимида педагогик технология ва унинг мохияти, ўқитиш тизимларини дастурий таъминотини лойиҳалаш ҳақида, компьютер такдимотлари, microsoft power point дастури бўйича маълумотларга тўхталдик ва етарлича тахлил этиб ўтдик ва қўйидагича хулосаларга келдик:



  • талабаларга дарслар ўтиш мобайнида ахборот технологияларидан фойдаланиш аввало касб ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлиш имкониятини бериш орқали ўз касбига мухаббатини орттиради.

  • Ҳар бир ўтилаётган дарс мавзуси ҳақида Интернет тармоғидан фойдаланиб кенгроқ маълумотларга эга бўлади.

  • Ҳар бир ўтилаётган дарс мавзуси ҳақида ўқитувчи таёрлаган презентацияларни мустақил кўриб боради ва ҳар бир амал бажарилиш жараёнини кўз олдида виртуаль кўриш имкони яратилади.

  • Шахсий компьютерлар ёрдамида фан бўйича етарли бўлмаган адабиётлар билан электрон муҳитда таъминланиш имкони яратилади.

  • Қўшимча дастурий таъминотлар ёрдамида талабалар мустақил ўрганиш вақтида ўз билим савиясини ўзи текшириб кўришлари мумкин. Бу эса ўз навбатида фанга тегишли бўлган маълумотларга қизиқишини орттиради.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling