Таҳлил ва маркетинг департаменти бошлиғи ўринбосари А. Абдураҳимовнинг 2023 йил январь ойидаги фаолият натижалари тўғрисида маълумот
Download 15.9 Kb.
|
Азизбек январь
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таҳлил ва маркетинг департаменти бошлиғи ўринбосари А. Абдураҳимов
Таҳлил ва маркетинг департаменти бошлиғи ўринбосари А. Абдураҳимовнинг 2023 йил январь ойидаги фаолият натижалари тўғрисида МАЪЛУМОТ Жорий ойда департамент ваколати доирасидаги вазифалар ижросини таъминлаш, лавозим йўриқномасига мувофиқ департамент бошлиғи ўринбосарига топширилган функцияларни бажариш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширганлигини маълум қиламан: Департамент низоми тайёрланди; Департаментнинг 2023 йил учун иш режаси тайёрланди; Порталнинг янги версияси, харид қилишнинг янги тартиб-таомиллари ахборот тизимлари синовдан ўтказилишида иштирок этилди, мавжуд камчиликлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди; Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни аниқлашнинг хориж тажрибаси ўрганилди; Россия Федерациясининг Саноатнинг давлат ахборот тизими модуллари ўрганилди; Йил якунига Электрон кооперация порталида тузилган шартномалар бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрланди; Рақамли трансформация Маркази фаолиятини самарали ташкили қилиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва Ахборот-таҳлил бош бршқармасига тақдим этилди; Вазирлар Маҳкамаси учун 2022 йил якунлари бўйича портал фаолияти, 2023 йилда кутилаётган натижалар, такомиллаштириш юзасидан таклифлар тўғрисидаги маълумот тайёрланди ва масъул ходимга тақдим этилди; 2022 йил якунлари бўйича Портал тақдимоти ўзгартирилди; Электрон кооперация портали орқали 2022 йил давомида тузилган ва бажарилиш жараёнидаги шартномалар тўғрисида маълумот тайёрланди; Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси саноатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини ишлаб чиқишда қатнашилди; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини тайёрлашда иштирок этилди, унга тушунтириш хати ёзилди; 2022 йилда портал орқали импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар савдо ҳажмини ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилди ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар юзасидан тузилган шартномалар юзасидан вертикал таҳлиллар ўтказилди; 2022 йилда порталга жойлаштирилган маҳсулотларга ўхшаш маҳсулотлар импорти юзасидан тағлиллар ўтказилди; Жаҳон давлатларининг ташқи иқтисодий фаолият маълумотларининг бепул ва пуллик базалари таҳлил қилинди; Биг Датанинг ҳалқаро тажрибаси ўрганилди ва наъмуна сайтлар аниқланди; Ҳукумат комиссиясининг 106-сон баёнининг тегишли бандлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига хат лойиҳаси тайёрланишида иштирок этилди; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармони ижроси юзасидан таклифлар тайёрланди; Худудларда ўтказиладиган ўқув семинарлари дастурини ишлаб чиқишда иштирок этилди; Марказ ходимларини тармоқ корхоналари ва ҳудудларга бириктириш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлашда қатнашилди; Порталнинг кунлик натижалари тўғрисида кунлик маълумотлар директор ўринбосарига тақдим этилди; Рақамли трансформация маркази Ташкилий назорат бошқармаси назоратидаги муддати яқинлашаётган топшириқлар бўйича Маълумотларни автоматлаштириш имконини берувчи шакл тайёрланди; Турли хил таҳлилий дешбордларнинг шакли юзасидан департамент ходимларига маслаҳатлар берилди; Таржималарга ёрдам берилди, бошқа бўлинмалар томонидан ёзилган айрим хатлар таҳрирланди; Департамент фаолияти юзасидан ходимларга вазифалар тақсимоти амалга оширилди, топшириқлар ижроси юзасидан маълумотлар олинди. Таҳлил ва маркетинг департаменти бошлиғи ўринбосари А. Абдураҳимов Download 15.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling