Таълим doc
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
«Ишлаб чиқаришни назорат қилиш» бандида маҳсулотни
сертификатлаштириш схемасига асосан қуйидаги ишларни бажариш режалаштирилади: - сертификатлаштирилган маҳсулотга белгиланган меъёрий ва техник ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларга ўз вақтида ўзгартиришлар киритилганлигини назорат қилиш; - бекор қилинган стандарт ва техник шартлар бўйича маҳсулот ишлаб чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш; - мувофиқлик белгисинипг тўғри қўлланилиши, мувофиқлик сертификатининг асл нусхаси ва нусхалардан тўғри фойдаланишни PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 221 аниқлаш; - сертификатлаштирилган маҳсулотга берилган рекламация ва истеъмолчиларнинг нарозичиликларини ҳисобга олиб борилганлиги ва рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда улар тўғрисида ўз вақтида сертификатлаштириш идораларига хабар қилинган- лигини таҳлил қилиш; - корхона омборларида хом ашё ва бутловчи буюмларнинг эҳтиёж заҳирасининг мавжудлиги ва уларни сақлаш шароитини назорат қилиш; - иш жойларида конструкторлик ва технологик ҳужжатлар ва корхонада ажратилган сифатсиз маҳсулотларни сақлаш учун махсус хоналарнинг мавжудлигини ўрганиш; - синов жиҳозларининг ҳолати, синов усулларининг тўғри танланганлиги, ўлчаш асбоблари ва синов жиҳозларининг мавжудлиги ҳамда уларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш; - технологик жараёнларга риоя қилиниши, шу жумладан технологик операцияларнинг тўғри бажарилишини аниқлаш; - технологик жиҳозларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни расмийлаштирилганлигини таҳлил қилиш; - маҳсулотни ортиш, ташиш, тушириш, сақлаш ва омборларда жойлаштириш усулларини аниқлаш; - кириш назоратининг ўтказилиши, хом ашё ва материаллари ҳамда ёрдамчи буюмлардан фойдаланишнинг тўғрилигини ўрганиб чиқиш; - сертификатлаштириш идораси томонидан тасдиқланган камчиликларни тузатиш чора-тадбирлари бўйича ишларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш ва бошқалар. Инспекцион назорат дастурининг «Маҳсулотни текшириш» банди маҳсулотга белгиланган амалдаги меъёрий ҳужжатларни назорат қилиш, синовлар учун намуналар олиш тартиби, синовлар ҳажми ва шарти, синовлар ўтказиш жойи, олдинлари ўтказилган синов натижаларидан фойдаланиш чоралари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни идентификациялаш тартиби ва мувофиқлик сертификати бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорини аниқлашни ўз ичига қамраб олади. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 222 Ушбу дастурнинг «Лицензион шартномалар шартларига риоя қилиш» бандида қуйидаги масалаларни ўрганиш режалаштирилган: - сертификатлаштирилган маҳсулотда мувофиқлик белгисининг мавжудлиги ва уни тўғри қўйилиши; - мувофиқлик белгисини қўлланганлиги ва лицензион шартноманинг бошқа шартларига риоя қилинганлиги учун лицензион тўловларнинг тўғрилиги ва мунтазамлиги. Инспекцион назорат дастурининг «Ишлаб чиқаришни текшириш» бандида кўрсатилган саволлар бўйича сертификатлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқараётган корхонанинг ҳолатини текшириш сертификатлаштириш схемалари асосида, маҳсулотни назорат қилиш эса назорат дастурининг тегишли бандидаги саволлари асосида амалга оширилади. Намуналар олиш махсус далолатнома билан расмийлаштирилади. Уларни синовдан ўтказиш эса аккредитланган сертификатлаштириш идораси томонидан синов лабораториялари (марказлари)да амалга оширилади. Бордию синов лабораториялари бўлмаса, у ҳолда синовлар белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ишлаб чиқариш корхонасининг лабораториясида ҳам ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолларда синов ўтказиш пайтида инспекцион назорат гуруҳи аъзолари ҳамда сертификатлаштириш идорасининг масьул ходими иштирок этади. Сўнгра синов натижалари асосида баённома тузилади. Лицензион шартномалар шартларига риоя қилинишини назорат қилиш мувофиқлик белгисининг мавжудлигини аниқлашдан ва унинг буюмга, тарага, ўраб-боғлаш материалига ва кузатув ҳужжатларига тўғри қўйилганлигини ўрганишдан бошланади. Назорат бевосита ишлаб чиқариш корхонаси ёки савдо ташкилотида ўтказилади. Инспекцион назорат далолатномасини тузиш ва назорат обьектларининг мувофиқлигини баҳолаш ишлаб чиқариш, маҳсулот ва мувофиқлик белгисини назорат қилиш натижалари асосида амалга оширилади. Шу нарсани алоҳида таъкидлаш жоизки, назоратдан ўтказилган объектларни баҳолаш бўйича хулосалар (қарорлар) аниқ ва шубҳасиз тўғри бўлиши керак. Инспекцион назорат далолатномасида эса алоҳида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг муҳим тавсифлари баҳолари ва сертификатлаштирилган маҳсулотнинг меъёрий ҳужжатлар PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 223 талабларига мос келиши ҳақидаги хулосаларга алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу далолатнома инспекцион назорат дастурининг «Текшириш далолатномасини расмийлаштириш» бандининг талаблари асосида расмийлаштирилади ва унинг биринчи нусхаси (иловалари билан) назорат ўтказилган корхоналар, иккинчиси сертификатлаштириш идорасига берилади. Агар далолатнома ижобий тузилган бўлса, у ҳолда сертификатлаштириш идораси мувофиқлик сертификати ва белгисини қўллашга ҳуқуқ берадиган лицензион шартномани 15 кун мабойнида тасдиқлайди. Бордию ииснекцион назорат натижасида маҳсулотнинг хавфсизлигига таъсир қилмайдиган тавсифларида камчиликлар аниқланган бўлса ва улар меъёрий ҳужжатларнинг мажбурий талаблари билан боғлиқ бўлмаса, у ҳолда ҳам сертификатлаштириш идораси мувофиқлик сертификати ва лицензион шартномани қайта тасдиқлаб, мавжуд камчиликларини бартараф этиш учун ишлаб чиқариш корхонасига муддат беради. Агар инспекцион назорат натижаси бўйича маҳсулотни меъёрий ҳужжатларнинг мажбурий талабларига мувофиқ келмаганлиги аниқланса, у ҳолда сертификатлаштириш идораси мувофиқлик сертафикатининг амал қилишини вақтинча тўхтатади ва давлат назорат идораларига ишлаб чиқаришни тўхтатилиши ва мавжуд камчиликларни тузатиш учун керак вақтини келишиб олиш тўғрисида қарор юборади. Агар корхона томонидан камчиликларни тузатиш бўйича тузилган чора-тадбирлар белгиланган муддатда бажарилмаса, у ҳолда сертификатлаштириш идораси маҳсулотга берилган мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилади ва қарорни ўзининг китобида рўйхатдан ўтказади. Сўнгра қарорни маҳсулот ишлаб чиқараётган корхонага ва 5 кун муддат ичида Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги), божхона идоралари ва керак бўлса оммавий ахборат воситаларига беради. Мувофиқлик сертификати бекор қилинган ишлаб чиқариш корхонаси қарорини далолатнома орқали сертификатлаштириш идорасига қайтариб, тезлик билан маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатади. Агар савдо корхоналарида сотилмасдан қолган маҳсулот бўлса, уларни қайтариб олади. Шунинг билан биргаликда испекциоп назоратдан ўтказилаётган маҳсулот илгари 5 ва 6 сертификатлаштириш схемалари бўйича сертификатлаштирилган бўлса, у ҳолда унга берилган мувофиқлик сертификати ва лицензион шартномасининг амал қилиш муддати PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 224 ишлаб чиқариш ёки сифат тизимини сертификатлаштириш бўйича идора қарори билан ҳам вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши мумкин. Бунинг учун ишлаб чиқариш ёки сифат тизимини сертификатлаштириш идораси ишлаб чиқариш ёки сифат тизимига берилган мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини вақтинча ёки бутунлай тўхтатиш бўйича қарор қабул қилиши керак. Бундай ҳолларда маҳсулотга мувофиклик сертификатини берган идора унинг амал қилиш муддатини вақтинча ёки бутунлай тўхтатиш бўйича қарор қабул қилади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling