Таълим doc


 Халқаро тизим стандартларининг турлари ва уларни


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

1. Халқаро тизим стандартларининг турлари ва уларни 
қўллаш соҳалари 
Бозор иқтисодиёти шароитида маҳсулот сифати ички ва 
ташқи бозорда унинг рақобатбардошлигини белгиловчи ўлчов 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


250 
(мезон) 
ҳисобланади. 
Шунинг 
учун 
ҳам 
республикада 
Ўздавстандарт («Ўзстандарт» агентлиги) мамлакатимизда ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулот сифатига мўлжалланган меъёрий 
ҳужжатлар (стандартлар, техник шартлар) талабларини халқаро 
стандартлар ва жаҳон бозори билан мувофиқлаштириш сиёсатини 
олиб бормоқда. Бундай тадбирлар миллий ва қўшма корхоналар
маҳсулотларини чет мамлакатлардан келтирилаётган 
маҳсулотлар сифатидан паст бўлмаслигига кафолат бўлади. 
Юқорида таъкидланганидек, маҳсулот сифати истеъмолчилар 
эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, меъёрий ҳужжатлар, амалдаги 
қонунчилик, экологик ва хавфсизлик талабларига жавоб берадиган 
бўлиши керак. Шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқараётган корхонага 
иқтисодий самара келтиришга ҳам қаратилган бўлиши керак. Шу 
боисдан ҳам маҳсулот ишлаб чиқараётган ҳар бир корхона 
(компания)да сифатни таъминлаш тизими ишлаб чиқарилиши 
лозим. 
Жаҳон амалиётида кўпчилик фирма ва компаниялар 
ўзларининг таъминловчилари билан кўпдан буён сифат тизимлари 
асосида ўзаро муносабатларга ўтишган. 
Сифат тизимининг биринчи стандартлари Буюк Британияда 
1970 йилларла ишлаб чиқилган эди, 1987 йилда AҚШ, ГФР, Канада 
ва бошқа мамлакатлар иштирокида стандартлаштириш бўйича 
халқаро ташкилот ИСО томонидан маҳсулот сифатини таъминлаш 
тизимларига аниқ талаблар қўядиган 9000 серияли бешта халқаро 
стандартлар ишлаб чиқилди, тасдиқланди ва жорий этилди. Бу 
стандартларда сифат тизимини яратиш бўйича халқаро тажрибалар 
умумлаштирилган. 
Ушбу стандартлар жаҳоннинг кўплаб давлатлари (Австрия, 
АҚШ, ГФР, Буюк Британия, Финляндия, Франция, Швеция, 
Швейцария ва бошқалар) ўзларининг миллий стандартлари 
сифатида қабул қилиб олишган. 1988 йилда 9000 серияли халқаро 
стандартлар собиқ Иттифоқда ҳам миллий стандартлар сифатида 
қабул қилинган эди ва уларни қўллаш бўйича тегишли меъёрий-
услубий ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Масалан, ГОСТ 40. 9001-88, 
ГОСТ 40. 9002-88 ва ГОСТ 40. 9003-88 рақамли стандартлар. 
Қуйидаги сифат тизими стандартлари халқаро стандартлар 
таркибига киритилган; 
- ИСО 9000-87 Сифатни бошқариш бўйича умумий қўлланма 
ва сифатни танлаш бўйича стандартлар; 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


251 
- ИСО 9001-87 Сифат тизимлари. Лойиҳалаш ёки тайёрлашда, 
ишлаб чиқариш, монтаж қилишда ва хизмат кўрсатишда сифатни 
таъминлаш модели; 
- ИСО 9002-87 Сифат тизимлари. Ишлаб чиқариш ва монтаж 
қилишда сифатни таъминлаш модели; 
- ИСО 9003- 87 Сифат тизимлари. Охирги назорат ва синовдан 
ўтказишда сифатни таъминлаш модели; 
- ИСО 9004-87 Сифатни умумий бошқариш ва сифат 
тизимининг элементлари. 
- ИСО 9001, ИСО 9002 ва ИСО 9003 халқаро стандартлари 
маҳсулот ҳаётий давринииг турли босқичлари учун сифат тизимига 
бўлган талабларни ўз ичига олади. 
- ИСО 9004 стандарти сифат тизимига қўйиладиган 
талабларни изоҳловчи раҳбарий кўрсатмаларни ифода этади ва 
тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда тайёрловчи корхона 
томонидан қўлланишга мўлжалланган. 

ИСО 8402-86 (Сифат. Луғат) халқаро стандарти 
атамашунослик стандарти ҳисобланади. 
Кейинги йилларда услубий қўлланма сифатида хизмат 
қилувчи яна ўндан ортиқ стандартлар ишлаб чиқилган. Масалан, 
ИСО нинг 10011 стандарти аудитни ўтказиш билан боғлиқ. Бугунги 
кунда ушбу сериянинг 20 та стандартлари амал қилишмоқда. 
ИСО нинг бошқа стандартлари сингари ИСО нинг 9000 
серияли стандартлари ҳам уларни актуаллаштириш мақсадида 
вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилади. Жумладан, 1994 йилда 
ИСО нинг 9001, 9002 ва 9003 стандартлари қайта кўриб чиқилди ва 
уларга аниқликлар киритилди ҳамда стандартларни ўзаро 
боғланишини кузатиб боришлиги соддалаштирилди. 
Ҳозирги вақтда 2000 йил тарихидаги ИСО 9001 стандарти 
жорий этилган ва у ИСО 9001, 9002 ва 9003 стандартларини 
умумлаштирган. 
ИСО 9000 серияли стандартлари қуйидаги ҳолларда 
қўлланишига мўлжалланган: 
а) 
рақобатбардошликни ошириш мақсадида маъмурий 
бошқариш учун; 
б) 
биринчи ва иккинчи томонлар орасидаги шартнома 
(контракт) шароитларида сифат тизимининг айрим элементларини 
текшириш учун; 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


252 
в) 
етказиб 
берувчининг 
сифат 
тизимини 
ИСО 
стандартининг барча элементлари бўйича истеъмолчи томонидан 
баҳоланишидан иборат бўлган шартнома талаблари бўйича; 
г) учинчи томондан сертификатлаштириш учун. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling