Таълим doc


 Маҳсулот ҳақидаги маълумотларни


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

2. Маҳсулот ҳақидаги маълумотларни 
стандартлаштириш ва кодлаш 
 
Агар биз дўкондан ёки бошқа бир савдо корхоналаридан 
товар харид қиладиган бўлсак, албатта товар этикеткаси ёки унинг 
ёнидаги ҳар хил қалинликдаги чизиқлар ва рақамлар билан 
белгиланган 
шаклни 
кўрамиз, 
чунки 
ҳозирги 
пайтда 
товарлар(маҳсулотлар)нинг аксарият қисми шундай белгили 
шакллар билан муомалага чиқарилмокда. Бундай белгининг номи 
штрихли код деб юритилади. Аммо бу белгили шакл ёки штрихли 
код ҳақидаги маълумотлар кўпчилик истеъмолчиларга ҳали 
тўлалигича етиб борган эмас. Шунинг учун ҳам биз ушбу саволни 
ёритиш учун штрихли кодлаш ҳақида етарлича маълумотлар 
беришга ҳаракат қиламиз. 
Штрихли кодлаш тўғрисида берилган тарифлар кўп лекин 
уларнинг асл маъноси бир хил. Шулардан айримларини келтириб 
ўтамиз. 
Штрихли код - бу оптик усулда, кўндаланг канерлаш йўли 
билан ўқиладиган ҳар хил қалинлик ва қадамларга (шаг) эга 
бўлган параллел штрихлар (чизиқлар) тўплами ёрдамида ташкил 
топган код. 
Штрихли кодлаш - бу махсус ишлаб чиқилган халқаро 
ахборотлаштириш тизими ёрдамида маҳсулотларнинг асосий 
параметрларини белгиловчи услуб. Ёки штрихли код - бу 
белгилар, рақамлар ва ҳарфларни штрих (чизиқ) ва оралиқлар 
кетма-кетлиги кўринишидаги кодлаш йўли бўлиб, ахборотни тез 
ва аниқ компьютерга киргизиш учун хизмат қиладиган шакл. Ёки 
штрихли кодлаш - бу белгиланган шакл, ўлчам, ранг. 
Бошқа бир талқинда штрихли код (ШК) - бу ҳар хил 
кенгликдаги қора ва ёруғ (ёки оқ) чизиқларнинг алмашиб 
туришидир деб тушунтиради. 
Ҳақиқатдан ҳам юқорида штрихли код (ШК) ҳақида 
келтирилган талқинлар ҳар хил бўлишига қарамасдан уларнинг 
маъноси бир-бирига жуда яқин ва ўхшаш. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


253 
Шаклдаги маълум бир кенгликдаги йўл-йўл чизиқлар ҳамда 
уларнинг бирлиги (бирга қўшилиши) ахборот тарқатувчилар 
ҳисобланади. Товарнинг штрихли коди ўзича унинг сифати ҳақида 
маълумот ёки ахборот бермайди, у фақат ушбу товар тўғрисидаги 
барча ахборотларни сақловчи электр ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ) 
хотираси уячаларининг адреси ҳисобланади, холос. Бу 
маълумотлар тўплами товар ҳақидаги маълумотлар базасини 
ҳосил қилади. 
Штрихли коддаги «Давлат байроғи» деб аталувчи ёки товар 
келиб чиққан мамлакатни аниқлаш имконияти истеъмолчи учун 
энг муҳим ҳисобланади. Штрихли кодда жойлашган барча қолган 
ахборотлар махсус оптик асбоб - сканер орқали ҳисобланиши 
(ўқилиши) ёки ЭҲМ га берилиши мумкин. Сканердаги декодер 
ёрдамида штрихли кодда кодланган маълумотни олиш мумкин. 
ЭҲМ ўз навбатида олинган ахборотларни ҳисоблайди, қайта 
ишлайди ва олинган натижа бўйича товар ҳаракатини аниқлайди. 
Штрихли кодни маҳсулотларга нисбатан тадбиқ этиш 
(қўллаш) ғояси илк бор 1930 йилларда АҚШнинг Гарвард бизнес 
мактабида яратилган бўлиб, ундан амалда фойдаланиш 1960 
йилдан бошланган. Штрихли кодлаш илк бор истеъмол 
товарларини кодлаш учун ишлатилган. 
Изланишлар натижасида товар ҳаракатинн жадаллаштириш 
(интенсификациялаш) ва ҳужжатлаштиришни сериялаштириш 
мақсадида 1960 йилларнинг охирларида товарларни тартиб рақами 
(номери) 
бўйича айнан ўхшатишга (идентификациялашга) 
асосланган универсал тизимлар яратиш ҳақида биринчи ғоялар 
пайдо бўла бошлади. Жумладан, 1973 йили АҚШда Маҳсулотнинг 
Универсал Коди (UPС) қабул қилинди ва 1977 йилдан бошлаб эса 
Европа Кодлаш тизими (номерлаш ассоциацияси) (EAN) таъсис 
этилди. 
Бу тизим (ассоциация)га яна бошқа мамлакатлар ҳам аъзо 
бўлиб кирганлиги сабабли, 1981 йилдан бошлаб номерлаш 
ассоциацияси Халқаро номерлаш ассоциацияси деб атала 
бошланди. Бугунги кунда унинг таркибига 80га яқин давлатлар 
аъзо бўлиб кирган. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси
ҳам 1999 йилдан бошлаб, бу ташкилотнинг ҳақиқий аъзоси 
ҳисобланади. 
Ҳозирги кунда дунё мамдакатларида 30 дан ортиқ ҳар хил 
типдаги штрихли кодлар қўлланилмоқда. Шулардан ЕAN кодлаш
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


254 
тизими универсал бўлиб, амалда ҳар қандай турдаги товарга 
қўлланиши ва ҳар қандай «ишлаб чиқарувчи – улгуржи корхона -
чакана савдо корхонаси» шаклидаги занжир (цеп) нинг нуқтасида 
қўлланиши мумкин. EAN тизими доирасида ахборотларни электрон 
усулда алмаштириш стандарти (EANCOM) ишлаб чиқилган 
(яратилган) ва у жаҳоннинг кўплаб давлатларида кенг қўламда 
қўлланилмокда. 
ШК ўзига хос сифат белгиси ҳисобланади, яъни товарга 
штрихли код беришда уни халқаро стандартларга мос келиши 
текшириб кўрилади. ШКнинг мавжудлиги сабабли, бу сифат 
белгиси кўпдан буён жаҳоннинг аксарият давлатларида меъёр 
(норма) бўлиб қолган. Жумладан, АҚШ, Ғарбий Европа ва 
Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида товарнинг упаковкаси 
ёки этикеткасига ШК қўйиш мажбурий талаб бўлиб қолган ва бу 
мамлакатларнинг аксарият қисмида штрихли коди бўлмаган 
маҳсулотларни четдан олиш ва бозорда сотиш ман этилган. 
Масалан, ЕС (Европа иттифоқи) таркибига кирувчи давлатларга 
1994 
йилдан бошлаб штрихли коди бўлмаган импорт 
маҳсулотларини киритиш ман этилган. 
ШКнинг моҳиятларидан бири шуки, товар тўғрисидаги барча 
ахборотларни 
(маълумотларни) 
компьютерга 
жойлаштириш 
мумкин. Штрихли код жуда аниқ бўлиб, улар қўл ёрдамида 
маълумотларни киритишдаги хатоликларни олдини олади. 
Ўтказилган тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, Штрихли 
кодларни ўқишда хатоликлар фоизнинг мингдан бир бўлагидан кам 
эканлигини кўрсатиб берган. Ўтказилган тестлар натижаси эса, 
штрихли код ёрдамида кодланган маълумотлар 10 млн. белгига 1 та 
хато тўғри келишини исботлаб берди. Қўл ёрдамида киритилган 
маълумотларда 10 белгига 1 та хато тўғри келади. Энди уларни 
таққослаб кўрадиган бўлсак, штрихли кодлашнинг аҳамияти жуда 
ҳам катта ва муҳим зканлигига ишонч ҳосил қиламиз. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling