Таълим doc


 Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

1. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар 
тушунчаси, қонуний асосланиши 
“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги 
қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: 
асар нусхаси – асарнинг ҳар қандай моддий шаклда 
тайёрланган кўчирмаси; 
асарни омма олдида намойиш этиш – асарнинг асл нусхаси 
ёки нусхасини бевосита ёхуд плёнка, диапозитив, телевизион кадр 
ёрдамида ёки бирон-бир бошқа техника воситалари орқали экранда 
кўрсатиш, шунингдек аудиовизуал асарнинг айрим кадрларини 
уларнинг кетма-кетлигига риоя этмасдан омма учун очиқ жойда ёки 
Айни бир оила аъзолари бўлмаган шахсларнинг кенг доираси ҳозир 
бўлган жойда кўрсатиш; 
асарни ошкор қилиш – муаллифнинг розилиги билан амалга 
оширилган, асарни чоп этиш, омма олдида намойиш этиш, омма 
олдида ижро этиш, эфирга узатиш ёки бошқача усулда юбориш 
йўли билан илк бор асардан барчанинг воқиф бўлиши учун имкон 
берадиган ҳаракат; 
аудиовизуал асар – бир-бири билан боғланган (овоз 
жўрлигида ёки овоз жўрлигисиз) тасвирларнинг ёзиб олинган 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


102 
туркумидан иборат бўлган, тегишли техника воситалари ёрдамида 
кўриб ва эшитиб (ововз жўрлигида бўлганида) идрок этиш учун 
мўлжалланган асар, шу жумладан дастлабки ёки кейинги қайд этиш 
усулидан 
қатъи 
назар 
кинематография 
асарлари 
ва 
кинематографияникига ўхшаш воситалар билан ифодаланган барча 
асарлар (теле- ва видеофильмлар, диафильмлар, слайдфильмлар 
ҳамда бошқа асарлар); 
аудиовизуал асарни тайёрловчи – шундай асарни тайёрлаш 
ташаббуси ва масъулиятини ўз зиммасига олган юридик ёки 
жисмоний шахс; 
барчанинг эътиборига теказиш – асарларни ёки турдош 
ҳуқуқлар объектларини симлар ёки симсиз алоқа воситалари 
орқали телекоммуникация тизимларидан фойдаланувчилар ўз 
танловига кўра исталган жойда ва исталган вақтда улардан 
фойдалана олиши мумкин бўлган тарзда барчанинг эътибор учун 
юбориш; 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling