Таълим doc


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

иш берувчи – селекция ютуғини яратиш тўғрисида топшириқ 
берган ва бу топшириқ бажарилишини молиялаштираётган юридик 
ёки жисмоний шахс; 
лицензиар – селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини 
лицензиатга лицензия шартномаси асосида олган юридик ёки 
жисмоний шахс; 
нав – ўсимликлар гуруҳи бўлиб, у наслдан-наслга барқарор 
ўтувчи, муайян генотип ёки генотиплар комбинациясини 
бошқаларидан ажратиб турувчи белгиларга қараб аниқланади ва 
Айни бир ботаник таксондаги бошқа ўсимликлар гуруҳидан бир 
ёки бир неча белгилари билан фарқланади. Клон, линия, биринчи 
авлод дурагайи, популяция навнинг муҳофаза қилинадиган 
объектларидир; 
патент эгаси – селекция ютуғига берилган патентнинг эгаси; 
селекция ютуғи – ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг 
янги зоти; 
талабнома берувчи – селекция ютуғига патент бериш ҳақида 
талабнома топширган юридик ёки жисмоний шахс. 
Селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг 
ташкилий асослари. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


97 
идораси (бундан буён матнда Патент идораси деб юритилади) 
селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат 
сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди. 
Патент идораси селекция ютуқларига патентлар бериш 
ҳақидаги талабномаларни (бундан буён матнда патент бериш 
ҳақидаги талабнома деб юритилади) қабул қилиб олади ҳамда 
кўриб чиқади, улар бўйича расмий экспертиза ўтказади, Ўсимлик 
павлари давлат рейстрини ҳамда Ҳайвон зотлари давлат рейстрини 
(бундан буён матнда рейстр деб юритилади) юритади, селекция 
ютуқларига патентлар беради, талабнома материаллари ва 
Ўзбекистон 
Республикасида 
рўйхатга 
олиниб, 
муҳофаза 
қилинаётган селекция ютуқлари ҳақидаги маълумотларни расмий 
равишда эълон қилади, селекция ютуқлари тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларини қўллашга доир қоидалар қабул қилади ҳамда 
тушунтиришлар беради. 
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги 
вазирлигининг Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат 
комиссияси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича бош давлат 
инспекцияси 
(бундан 
буён 
матнда 
ихтисослаштирилган 
ташкилотлар деб юритилади) талабномада кўрсатилган селекция 
ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказади. 
Патент эгаси. Селекция ютуғига патент: 
- селекция ютуғининг муаллифига (ҳаммуаллифларига) ёки 
унинг (уларнинг) меросхўрига (меросхўрларига); 
- муаллиф ёки унинг меросхўри томонидан патент бериш 
ҳақидаги талабномада ёки селекция ютуғи рўхатдан ўтказулгунга 
қадар Патент идорасига топширилган талабнома талабнома 
берувчини ўзгартириш тўғрисидаги аризада кўрсатилган юридик ва 
(ёки) жисмоний шахсларга (улар рози бўлган тақдирда); 
- ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ҳолларда иш 
берувчига берилади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling